Get Mystery Box with random crypto!

​​Бугундан сайлов ташвиқоти бошланди, бироқ... Сайлов жараёни | platforma.uz

​​Бугундан сайлов ташвиқоти бошланди, бироқ...

Сайлов жараёни муҳим паллага кирди – тарғибот-ташвиқот кампанияси бошланди. Номзодлар сайловолди дастури, қарашларини ифода этишга киришади. Бу жараёнлар учун бюджетдан уларга етарлича пул ажратилган, ҳеч бир партия ёнидан бир сўм сарфламайди.

Мақоламизда учта номзод – ХДП, Экология ва “Адолат” вакиллари ҳақида мухтасаргина гапириб ўтамиз. Бу номзодлар сайловда иштирок этяптими, буларга бюджетдан пул ажратилдими, демакки, эртага сайловда қанча овоз тўплашдан қатъи назар, биринчи навбатда, ўз сайловолди дастурларида жамиятни, давлатни ривожлантиришга қаратилган реал таклифлари бўлиши керак эмасми?

Бугун булар нима билан банд? Ажратилган пулларни календарь, баннер, кепка, футбол ва шунга ўхшаш нарсаларга сарфлаш билан! Айрим номзодлар эса хаёлга келмайдиган популистик фикрларни илгари суряпти ёки атайин “қовун” туширишга ўтганлари ҳам бор... “Адолат” ва Экологиядан номзодларни мазкур партиялар сайловчилари ҳам яхши танимаса керак...

Дунёда сайлов ўтказиш технологияси янгиланди. Бизда эса ўша эскича ёндашув. Кимдир қовун тушириши керак, кимдир яна нимадир қилиши...

Юқорида айтганимиздек, бизга учала партия номзодларидан мавжуд муаммоларни бартараф этиш, давлат ва жамиятни ривожлантиришга қаратилган реал таклифлар зарур...

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy