Get Mystery Box with random crypto!

​​Аслида улар дам олиши мумкин эди... Энергетика вазирлигини | platforma.uz

​​Аслида улар дам олиши мумкин эди...

Энергетика вазирлигининг телеграм каналида ходимлар иссиқ об-ҳаво шароитига қарамасдан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаётгани, кўпчилигимиз дам олиш кунлари оила даврасида ёки шаҳар четида мароқли дам олаётганимизда, улар туну кун халқ хизматида эканига урғу берилган.

Ишчиларнинг бундай оғир меҳнати, албатта, ҳурматга лойиқ. Ҳақиқий қаҳрамонлик десаям бўлади. Ишчиларни айтяпмиз. Чунки бу касбнинг ўзига яраша машаққати бор. Лекин шундай иссиқда, кечаю кундуз, ҳатто дам олиш кунлари ҳам ишлашаётганининг асл сабаби нимада? Шу саволни ўртага қўйиб кўрайлик.

Улар одам эмасми, ҳамма қатори вақтида ишлаб, вақтида дам олишса бўлмайдими? Бўлади. Лекин ҳозир тармоқлар зўриқиб ишлаётган, юкламани кўтаролмай, ҳатто пойтахти азимнинг ҳали у тумани, ҳали бу туманида узилишлар бўлаётган пайтда бунга имкон йўқ. Юкламанинг ортиши эса истеъмолчилар сони кўпайишига нисбатан тармоқнинг шунга мосланмагани ёки ҳисоб-китоби олинмагани билан боғлиқ. Жайдари қилиб айтганда, дейлик, олдин битта линиядан 10 та хонадон фойдаланган бўлса, энди унга 40-50 та хонадон уланган.

Бундай ҳолатда табиийки таъминотни барқарор ушлаб туриш қийин. Трансформаторлар кўтаролмайди. Биз йиллар давомида Энергетика вазирлигининг фалон километрга тармоқлар тортдик, фалон сонда нимстанцияни алмаштирдик, янги трансформаторлар қўйдик деган ҳисоботларини эшитиб келдик.

Охирги йилларда жуда катта иш қилингандир. Лекин барибир истеъмолчилар сони билан тармоқнинг етказувчанлик имконияти ўртасида тавофут катта бўлиб қолди назаримизда. Шунинг учун узилишлар кузатилмоқда. Шунинг учун аномал иссиққаям, аномал совуққаям дош беролмаяпти. Шунинг учун ишчилар ҳам дам олиш кунлари ишлашга мажбур бўляпти...

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy