Get Mystery Box with random crypto!

ФВВ Қўқон шаҳрида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди | platforma.uz

ФВВ Қўқон шаҳрида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди

Бугун, 12 июнь куни соат 19:17 да Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Байналминал кўчасида жойлашган “Буюк ипак йўли” савдо комплекс ҳудудидаги дўкон расталарида ёнғин содир бўлган.

10 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:25 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин қуршаб олиниб, ёғинни батамом ўчириш чоралари кўрилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида хабар келиб тушмаган.

@platformauzb_live