Get Mystery Box with random crypto!

— Ўзингиз мактабдаги, университетдаги устозларингизни эслаб ту | 𝐎'𝐓𝐊𝐈𝐑 𝐇𝐎𝐒𝐇𝐈𝐌𝐎𝐕 𝐈𝐉𝐎𝐃𝐈

Ўзингиз мактабдаги, университетдаги устозларингизни эслаб турасизми, Ўлмасхон ая?
— Aлбатта! Ўша пайтларда бизни устозларимиз қаттиққўл бўлишарди. Мактабда математика устозимни жуда яхши кўрардим, исмлари Aкбар ака эди. Улар урушдан бир қўлидан ажралиб келганлар, чап қўллари билан доскага ёзиб бизга дарс ўтардилар. Дарсни шунақа ўтардиларки, мураккаб фанни оддий усулда мияга қуйиб қўярдилар. Мен шу устозларимнинг таълим-тарбияси билан ҳозиргача яшайман.
Миллий университетда Ғулом Каримов, Aюб Ғуломов, Матёқуб ака, Фозила опа дарслари ҳали-ҳамон эсимда. Масалан, Ориф аканинг фалон бет, фалон саҳифада нима ёзилган, деган саволлари қулоғимда ҳалигача жаранглайди. Биздан имтиҳонда шунақа сўрашарди.