Get Mystery Box with random crypto!

— Оилада китобга, мутолаага бўлган муҳаббатни фарзандларга, не | 𝐎'𝐓𝐊𝐈𝐑 𝐇𝐎𝐒𝐇𝐈𝐌𝐎𝐕 𝐈𝐉𝐎𝐃𝐈

Оилада китобга, мутолаага бўлган муҳаббатни фарзандларга, невараларга қандай сингдиргансизлар?
— Ота-онаси китоб ўқиётганини кўрган фарзанд ўз-ўзидан қўлига китоб олади. Ота-она китоб мутолааси билан машғул бола ўйлайди, «демак ҳаёт ўқиш ва ўқимоқликдан иборат экан», – деган фикрга келади. Ёки ота-она китоб ўқиб туриб мана шу китоб менга ёқиб қолди, деб айтса, болага ўқи деб айтсангиз-айтмасангиз ҳам бола ўша китобни топиб ўқийди. Оилада фарзандларнинг китобга бўлган меҳрини ошириш учун, аввало ота-онанинг ўзи китоб ўқиши керак. Болаларига жонли кўргазма бўлиши лозим.
Уйда кичик кутубхона бўлса яна яхши. Болалар бўш вақтларида олиб ўқишади. Китобларни ҳар доим кўриб турса ҳам, китобга бўлган қизиқиши ортади. Уйда китоблар бўлмаса, кўрмайди ҳам, қизиқмайди ҳам, ўқимайди ҳам. Мактабда ўқувчиларни китобхонликка қизиқтириш учун ўқитувчининг ўзи китоб ўқиши, дарсга китоб олиб кириши даркор.