Get Mystery Box with random crypto!

— Ўткир Ҳошимовнинг устозлари ҳақидаги фикрлари қандай эди? | 𝐎'𝐓𝐊𝐈𝐑 𝐇𝐎𝐒𝐇𝐈𝐌𝐎𝐕 𝐈𝐉𝐎𝐃𝐈

Ўткир Ҳошимовнинг устозлари ҳақидаги фикрлари қандай эди?
— Ўша пайтдаги устозларининг тарбиясини, жон куйдириб берган билимини ҳеч қачон унутмаганлар. Мактабдаги ўқитувчилари ҳақида гапирганда кучли математика домлалари, тил-адабиёт ўқитувчиларини жуда кўп эслардилар. Устозлари ҳақида «Мактабим» номли кичкина қатра бор. Мактабни чархпалакка ўхшатганлар. Чархпалак айланиб-айланиб ҳар бир томчи сувини далаларга тарқатгандек, мактаб ҳам қанча-қанча авлодларни таълим бериб, тарбиялаб ҳамма ёққа тарқатиб юборади, – деган эдилар.