Get Mystery Box with random crypto!

— Китоб ўқиш фойдали, китоб инсонга маънавий озуқа беради, кит | 𝐎'𝐓𝐊𝐈𝐑 𝐇𝐎𝐒𝐇𝐈𝐌𝐎𝐕 𝐈𝐉𝐎𝐃𝐈

Китоб ўқиш фойдали, китоб инсонга маънавий озуқа беради, китоб ўқиган инсондан ёмонлик чиқмайди, – деб кўп гапирилади. Сизнингча, китоб ўқувчига нима беради?
— Мен ҳозир 80 ёшни қоралайман деб қолдим. Лекин ҳалигача китоб ўқийман, газета-журнал менинг доимий ҳамроҳим (уйларига кириб бораётганимда Ўлмасхон аянинг столида 30 дан ортиқ газеталар турган эди). Ёлғиз қолдимми, фақат мутолаага бериламан. Китоб ўқувчига нима беради? Биринчи навбатда дунёқарашини кенгайтиради. Ҳаётнинг мураккаблигини англашга ўргат ади. Aдашиб турган пайтингизда шунақа бир китоб қўлингизга тушиб қолиши мумкинки, ўша китоб сизга тўғри йўлни кўрсатади. Китоб ҳақиқатдан ҳам тилсиз - забонсиз дўст.
Китоб инсонлар билан муносабатда бўлишни, сабр-тоқатни ўргатади ва сизга қиёслаш имкониятини беради. Мана бунинг ҳаёти мана шу ҳодиса туфайли шунақа бўлди, ҳаётда ҳам бундай ҳолатларга дуч келамиз. Aгарда китобдаги қаҳрамоннинг ўрнида мен бўлганимда қандай йўл тутган бўлардим, – деган савол ўз-ўзидан туғилади. Ҳақиқатан ҳам китоб ўқиган одамдан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди.