Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Telegram kanalining logotibi onalar_kanali_onajonim_jannatim — Оналар Канали О
Telegram kanalining logotibi onalar_kanali_onajonim_jannatim — Оналар Канали
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.27K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Реклама бўйича: @Musilman_9192

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2021-06-10 17:43:25 ОДАМЛАР

Санайдилар ўзга молини,
Боғу роғу еган нонини,
Бунча койитмаса жонини,
Одамларга ҳайрон қоласан.

Эрта-ю кеч қиларлар ғийбат,
Ғийбат эмас қилдик деб сифат,
Ўзларича яхши бу одат,
Одамларга ҳайрон қоласан

Сал қоқилсанг бетоб дейдилар,
Бетоб бўлсанг ўлди дейдилар,
Ғийбат қилиб гўштинг ейдилар,
Одамларга ҳайрон қоласан.

Бир игнадан ясарлар туя,
Юраклари қозонли куя
Баланд парвоз сўзлари қоя,
Одамларга ҳайрон қоласан.

Ҳақ сўзласанг куларлар қотиб,
Ёлғонлари қалашар ётиб,
Юриптилар дўстларин сотиб,
Одамларга ҳайрон қоласан.

Унутманг бу беш кунлик дунё,
Қилар ишингиз бари риё,
Кўриб турибди сизни Худо,
Мен сизларга ҳайрон қоламан.

ФАРҲОДХОН

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
18.4K views14:43
Ochish/sharhlash
2021-06-10 17:13:16
Ёз мавсуми учун БОМБА

Магнитли Romeo R25383 кўз ойнаклари сизга бир вақтда кўплаб рангли ойнакларни тақдим қилади. Сифатли маҳсулот!
Юқори сифатли пластик тиргаклар!
Асосий ва қўшимча 4 та юқори тортишувчи магнитли ойналар!
Ойналари шаффоф, қора, сариқ ва бошқалар.
Сифатли, бақувват ва жуда қулай кўзойнак.

Хозирда чегирма
197000 сўм
Тўлов маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз.

Batafsil:
sotuvchi.com/s/D5p0O
Buyurtma:
sotuvchi.com/s/D5p0O

ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИШ БЕПУЛ!
16.1K views14:13
Ochish/sharhlash
2021-06-10 15:04:04 Рустамжон домла - Мусулмон инсон шундай дуо қилиши керак

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
16.0K views12:04
Ochish/sharhlash
2021-06-10 12:00:02 Бир одам доим жамоат намози учун масжидга борар эди. Аммо, кунларнинг бирида у жамоатга чиқмай қўйибди. Орадан бир икки хафта ўтгач масжид имоми ундан хабар олмоқчи бўлибди.
Ўша куни кун жуда совуқ бўлибди. Имом ҳалиги одамни уйида ёлғиз ёниб турган ўчоқ олдида ўтирганини кўрибди. У эса, имомнинг келганидан ҳайрон бўлса ҳам, ўрнидан туриб у билан саломлашибди ва уйига таклиф қилиб, ўчоқ олдида бирга ўтиришибди... Сукунат...
Имом унинг олдида сукут сақлаб, ҳеч нарса демабди. Иккаласи ҳам оғир сукунат ичра ўчоқдаги олов рақсини тамошо қилиб ўтирибди. Орадан бир неча вақт ўтгач имом ўчоқ қисқичини олиб зўр ёнаётган бир кўмир парчасини оловдан ажратиб, алоҳида жойга қўйибди. Сўнг, ўриндиққа суяниб, яна сукунатга берилибди.
Уй эгаси, алоҳида олиб қўйилган кўмир парчаси аста-секин сўнаётганини кўрибди, оз вақт ўтиб ўша олов парчапси умуман сўниб қолибди.
Уйга кирганидан бери бир оғиз сўз айтилмабди. Имом соатига қараб, кетиш вақти бўлганини билибди. У аста-секин ўрнидан турар экан, ўша сўниб қолган кўмир парчасини қайтадан олов ўртасига жойлаб қўйибди. Кўмир эса, бошқа ёнаётган кўмирлардан иссиқлик ва олов олиб қайта ёна бошлади...
Имом уйдан чиқиш учун эшик олдига келганида уй эгаси кўзларидаги ёшлари билан: "Ташрифингиз учун ташаккур ва айниқса "оловли насиҳатингиз" учун миннатдорман. Эртадан бошлаб жамоат намозига қайта чиқишни бошлайман", дебди.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
18.8K views09:00
Ochish/sharhlash
2021-06-10 10:02:49
Дунёнинг ичига кир, сайр қил, кўр, аммо эхтиёт бўл, дунё сенинг ичингга кирмасин!

Шайх Муҳаммад Нуруллоҳ ҳазратлари(р.а.)

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
17.5K views07:02
Ochish/sharhlash
2021-06-10 08:02:18 Ҳеч асло хўрламас, қўрқар Аллоҳдан,
Бошида парвона бўлар жон ҳалак,
Чунки ибрат олмиш Росулуллоҳдан,
Эъзозлар аёлин мусулмон эркак.

Бетоб бўлса гар жўнатмас уйига,
Оғирлигин солмас қайн-бўйнига,
Беклик масъулятин олган бўйнига,
Хақдан хаё қилар мусулмон эркак.

Сар хил таом узра дўстлари ила,
Зиёфат ичра ё тўйу-тантана,
Ҳеч унга ёрисиз татимас сира,
Еганин едирар мусулмон эркак.

Захмат ичра қўйиб кетмон чоптирмас,
Номахрамлар ичра давлат топтирмас,
Ғайратсизлик қилиб гунох орттирмас,
Хамиша мард бўлар мусулмон эркак.

Жахолатга ётдир билимга харис,
Оилада зукко ,доно мударрис ,
Ўздаги билимга бўлмасдан хасис,
Билганин билдирар мусулмон эркак .

Ёр-у фарзанд ичра гўзал туйғулар,
Улар билан шодон, қочар қайғулар.
Кўзимнинг қувончи бўлсин деб улар,
Хар дам дуо қилар мусулмон эркак.

Ҳиёнат қилмасдан хаддида турар,
Бачканалик қилмас ҳаёли бўлар.
Эгри қадам босмас, ўзни эр билар,
Ўзгани шер билар мусулмон эркак.

Хар оилада бўлар турли синоат,
Гохо мўл-кўлчилик гохо камомат,
Хар не келса бошга қилгай қаноат,
Матонатли бўлар мусулмон эркак.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
20.1K views05:02
Ochish/sharhlash
2021-06-10 06:01:23 ​​Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман

Айтишадики (мол-мулк қўлни кири) деб.
Ваҳоланки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўз қовлида:
«Мол-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир» деб айтган. (Бақара 46)

Айтишадики (фалончидан кўнглим қолди, у билан қайтиб гаплашганим бўлсин) деб.
Ваҳоланки, Аллоҳ таоло Ўз қовлида айтган «Албатта, мўъминлар биродардирлар».
(Ал-Ҳужураат 10)

Айтишадики (сал қаҳрингни қаттиқроқ қилсангчи) деб.
Ваҳоланки, Аллоҳ таоло қовлида шундай деб айтган:
«Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар».
(оли-Имрон 159).

Айтишадики (бизни биров билан нима ишимиз бор) деб.
Ваҳоланки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтган
«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг»
(ал-Моида 2).

Айтишадики (зерикиб кетаяпман) деб.
Ваҳоланки, Аллоҳ ва субҳанаҳу ва таоло Ўз қовлида айтган «Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасму?»
(ар-Раъд 28)

Айтишадики (қариндошлани турган битгани илон, чаён) деб.
Аллоҳ таоло Ўз қовлида эса айтган «Ота-онага, ҚАРИНДОШларга, етимларга, мискинларга, қўшниларга, кўчада қолганларга яхшилик қилинглар», деб.
(ан-Нисо 36)

«Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, ҚАРИНДОШларга яхшилик қилишга амр этадир ва фахшу мункар ҳамда зулмкорликдан қайтарадир".
(ан-Наҳл 90)

Кун ҳадиси
Абдуллоҳ ибн Салом (р.а)дан ривоят қилинади.
Росулуллоҳ алайҳис солату ва саллам: «Эй инсонлар, саломни (таниган ва танимаганлар орасида) ёйинг. Овқат билан (камбағалларни) таомлантиринг, ҚАРИНДОШЛАРГА етишинг. Кишилар ухлаганда намоз ўқинг, жаннатга омон холатда кирасизлар", дедилар.


Имом Термизий ривоятлари.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
19.0K views03:01
Ochish/sharhlash
2021-06-10 04:01:11
Ассалому алайкум ва роҳиматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг


Аллоҳдан қалбингиз сакинатини;
Юзингиз табассуми ва нурини;
Танангиз соғлигини;
Ҳаётингиздаги тавфиқни; Хонадонингиз тинчлигини давомли бўлишини;
Ўзингиз ва ота - онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!


Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб айласин!

Янги кунингиз хайрли ўтсин!

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
27.8K views01:01
Ochish/sharhlash
2021-06-09 19:33:35 ​​​​Бир кун ёнимга Қуръондан таҳсил истаб бир болакай келди. Болакайга бир разм солгач, мен ундан сўрадим

- Қуръондан бирор сурани ёддан биласанми?
- Ҳа.
- Аммадан Қуръонни 30 охирги қисмидан биласанми?
У ўқиб берди.
- Таборак сурасини биласанми? Уни тиловатига лол қолган эдим. Яна бир тиловат эшитиш истагида ундан нахл сурасини сўрадим. Ва қарангки уни ҳам ёддан билар эди. Энди яна бир имтихон учун болакайдан узун суралардан бўлмиш бакара сурасини сўрадим. У Бакара сурасини ўқий бошлади. Болакай сўраларни шундай гўзал ва тиниқлик билан ўқиб бердики ман лол қолган эдим.

- Ўғлим Қуръонни тўлиқ биласанми?
- Ҳа.

Эртага отаси билан келишини сўрадим. Шундай оқил ва илмли фарзандга ким ота эканлигини кўргим келди. Аммо уни падарини кўргач яна ҳам ҳайрон бўлиб қолдим.
У суннатга ергашган одамга ўҳшамас эди.
У мени хайронлигимни кўриб:
Мани шундай фарзандни отаси эканлигимга ишонмаятганингиз кўриниб турибди. Хозир сизга ҳаммасини тушунтириб бераман.
- Бу болани орқасида 1000 нафар эркак ўрнини боса оладиган одам турибди. Мани 3 нафар ўғлим бор.Ҳар бири ҚУРЪОНни ёддан билади. 4 ёшли қизалоғим ҳам бор.Қизалоғим "амма" қисмини ёдлаган.

- Қандай қилиб?
- Аёлим фарзандларимиз гапиришни бошлашганида уларга Қуръон ёдлатишни бошлайди ва албатта фарзандларимизга мақтовлар ва самимий сўзлар билан далда бўлади. Болаларимиздан қайси бири биринчи бўлиб ёдласа, ўша фарзандимиз кечки таомдан нима ейишини ўзи танлайди.

Ким биринчи бўлиб қайтариб берса, дам олиш кунлари қаерга боришимизни танлайди. Биринчи бўлиб Қуръонни битирган эса, таътилни қаерда ўтказишимизни танлайди.

Аёлим Қуръон ёдлашда улар орасида рақобат рухини тарбиялайди..

Мана солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл шудир !
Ма Шаа Аллаҳ... 


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
9.9K views16:33
Ochish/sharhlash
2021-06-09 17:43:34 Онажон

Сиздан ололмасам вақтида хабар,
Ўзини минг ўтга урса шўрлик жон.
Боламга егулик таёрлаб сахар,
Қўнғироқ қилмабман сизга, онажон.

Гоҳ ишга чопаман, гоҳида уйга,
Кундалик юмушдан толиқиб чунон.
Вақт топиб борибман азага, тўйга,
Йўқлолмай қолибман сизни онажон.

Ўзгалар дардида югурибман зир,
Оҳ, сизни унутиб қўювдим қачон?.
Кўнгил берганларим, кўнгли экан кир,
Сизникидек тоза қалб йўқ онажон.

Табассум ортида яширинган ғам,
Қувонч улашаман, гарчи бағрим қон.
Кўникиб ҳам қолдим, дунё бири кам,
Ёлғон дунёсида ростим онажон.

Сиз бор- олам ғами менга чикора,
Сиз бор-йўлолмайди ташвиш ҳеч қачон.
Аллоҳдан сўрайман минг бор ёлвора,
Бахтимга бор бўлинг, жоним Онажон !

Дилобар Уралова

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
13.0K views14:43
Ochish/sharhlash