2021-06-09 12:04:27
ИСРОФГАР ХОТИН ВА УНИНГ ЭРИБир вақтлар қишлоқда яшайдиган эр-хотин бўлган экан. Эр жуда хушфеъл, вазмин, сабр-қаноатли зот экан. Аммо хотини яхши тарбия олмаган, исломни ҳеч ўрганмаган ва эр қадрини билмаган, уй-рўзғор ишидан бехабар, исрофгар, хожасини қон қустирган бадбахт аёл экан.
Бундай хотинлардан Аллоҳ ўзи сақласин. Омин! Кўп вақтлар ўтгач ул одам хотинидан хафа бўла бошлабди. Чунки у насиҳат этса, қулоқ солмас эмиш. Яхши гапирармиш, тушунмас эмиш. Қўпол гапиришга одоби йўл қўймас эмиш. Эр яна насиҳат қилармиш:
— Хоним, тежамли, тутумли рўзғор юритгин. Мен кўп чарчадим, аввалги куч-қувватим қолмади.
Бир кун ул одам уйда қолибди. Ҳаво совуқ бўлганидан ўша кун ишга бормабди. Не кўз билан кўрсинки, кеча олиб келган ўтинларини хотини қучоқ-қучоқ ўчоққа солиб ёқарди.
—Эй хоним! Сен нима қилаяпсан ўзи? Шунча ҳам ўтин ёқиладими? Сал аяб ёққин ўтинларни,—деди у одам тутоқиб.
— Нима қилай, бундан кам ўтин ёқсам, уй исимайди, — жавоб берди хотини.
Орадан вақтлар ўтиб, ул одам хасталаниб қолди. Тоғдан ўтин кесиб келтириш хотиннинг ўзига қолди. Хотин бориб ўтин кесиб орқалаб келди. Эри туриб ўчоққа бир қучоқ ўтин солди. Буни кўрган хотини:
— Сиз қандай одамсиз, нима қиляпсиз? Утинни кесиб орқалаб келдим, елкам ярабўлди. Аяб ёқинг, менинг ҳолимга тушунинг,— деди.
—Яхши хоним, хўп бўлади. Сен хафа бўлма. Бир тутам ўтинни бекорга ёқмайман, сен айтганча бўлсин,—хотинини тинчлатди у.
Ул одам охири тушундики, ота-боболаримиз: «Минг насиҳатдан бир машаққат, мусибат яхши», «Одамга минг ўгит бергандан, қийинчилик тезроқ ақл киргизади», «Насиҳат билан тузалмаганнинг ҳаққи азобдир» деб жудатўғри айтган эканлар. Изоҳ ва ўгит
Шунга ўхшаш ўз эрининг мол-мулкини совуриб, исроф этувчи хотинлар ўз оиласи саодатига ўз қўллари билан ўт қўядилар, демакдир.
Эрининг мулки ўзининг мулки, болалари, набираларининг мулки эканлигини тушунмаган хотинлар ақлдан ёки тарбиадан маҳрум бўлганлардир. «Оқ оқча қора кун учундир»,—деганлар боболаримиз. Инсоннинг иши доимо яхши бўлавермайди. Балки бир борлиқнинг бир йўқлиги бор. Бир гугурт, бир ип учун келинга танбеҳ берган қайноталар кўпни кўрган-кечирган оқил инсонлардир.
Исрофгар аёлларни на Аллоҳ ва на эр севади. Ҳамма иш ўз вақтида бўлгани яхши. Инсон хасис бўлиб, ҳаддан ортиқ тежаши ҳам, сахий бўлиб совуриб ташламаслиги ҳам зарур. Энг яхшиси, шуларнинг лозим даражада ўртаси қадар иш кўрмоқ маъқулдир.
Юсуф ТоваслийБарча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал @Onalar_kanali
https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
14.9K views09:04