Get Mystery Box with random crypto!

Олимлардан Мақсудий айтади: — Биродарлар, душманларингиздан қў | Оналар Канали

Олимлардан Мақсудий айтади:
— Биродарлар, душманларингиздан қўрқманг, шикоят этманг, улар сизларга зарар еткиза олмайдилар, чунки уларнинг душман эканликларини биласиз, шунинг учун ҳар бир ишингизда эҳтиёткорона ҳаракат қиласиз. Боз устига халқ сиз томонда, душман нима сўзламасин, бари бир ишонмайди. Шунга кўра душманларингиздан унча хавфсираманг, сизларга асл зарар етказадиган кишилар ўз дўстларингиздир. Қандай дўстларингиз? Албатта чин, самимий дўстларингиз эмас, риёкор, мунофиқ, тилёғламачи дўстларингиздир. Сизлар самимий дўстларингизнинг сўзларига эмас, кўпинча, риёкор дўстларингизнинг сўзларига лаққа тушасизу, улардан кўрган зарарингизни ҳеч бир душманингиздан кўрмайсиз, сўзимизнинг исботи учун далил керакми? Мана сизларга битта далил:
Ичкиликка берилган одам жонли бир қазо, оиласи учун буюк бир балодир. Бу бечоранинг ичкиликка муккасидан кетишига кимлар сабабчи бўлди? Душманларими? Ҳеч-да. Одам ўғли ичишга душманларидан ўрганмайди. Ҳеч бир душман ўз душманига:
— Қани юр, юзта-юзта қилиб, кўнглимизни очиб келайлик,— деб душманининг қўлидан тутиб, уни судрамайди, бу ҳаммага маълум ҳақиқат. У бечорани юзта-юзтага ундовчи, ниҳоят ирганчли ҳолга тушишига сабабчи бўлган риёкор дўстларидир. У боёқиш одам сифатидан чиққандан кейин, уни масхара қилиб, сонга санамай кулиб юрувчилар яна ўша дўстлари бўлади.

Биродарлар! Риёкор, икки юзламачи кишиларнинг дўстликларига ишонманг, чунки ҳамма ирганчли, бузуқ ишларни шулар ўргатадилар, чин, самимий дўстлар топишга киришинг.
Самимий дўстлар сизларни тўғри йўлга бошлайди, гўзал маслаҳатлари билан ҳар вақт сизларга ёрдам берадилар.


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q