Get Mystery Box with random crypto!

ЎШАЛАРГА БЕРИНГ Пулга сотар нуру-зиёни, Тан олмайди хатто худ | Оналар Канали

ЎШАЛАРГА БЕРИНГ

Пулга сотар нуру-зиёни,
Тан олмайди хатто худони,
Талашади, талашар доим,
Ўшаларга беринг дунёни.

Дўсти ҳам пул, дугонаси ҳам,
Ялтирасин пешонаси ҳам,
Тилло бўлсин остонаси ҳам,
Ўшаларга беринг дунёни.

Виждонсизу, беномус, беюз,
Қалби қора юраклари муз,
Оқибатни билмайди афсус,
Ўшаларга беринг дунёни.

Билмас опа, акаларини,
Сингиллару, укаларини,
Ҳиссоблайди чақаларини,
Ўшаларга беринг дунёни.

Паноҳ бўлсин, бизларга паноҳ,
Ҳаммамизни асрасин Аллоҳ,
Менга ҳеч не керакмас эвоҳ,
Ўшаларга беринг дунёни.

Хуршид Карим

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q