Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Kanal manzili: @onalar_kanali
Toifalar: Din , Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 25.67K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Канал сотилади: @Andijanskiy_boy

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 317

2021-12-28 07:00:54 Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Уч нарса жисмни касал қилади:
1. Кўп гапириш. 2. Кўп ухлаш. 3. Кўп ейиш.

Тўрт нарса баданни бузади:
1. Ғам. 2. Хафалик. 3. Очлик. 4. Бедорлик.

Тўрт нарса юзни қуритиб, суви ва яшнашини қочиради:
1. Ёлғон. 2. Беҳаёлик. 3. Илмсизлик билан кўп савол бериш. 4. Кўп гуноҳ қилиш.

Тўрт нарса юз суви ва яшнашини зиёда қилади:
1. Тақво. 2. Вафодорлик. 3. Саховат. 4. Мурувват.

Тўрт нарса ризқни жалб этади:
1. Тунги намоз. 2. Саҳар вакти кўп истиғфор айтиш. 3. Садақа беришга одатланиш. 4. Кун боши ва охирида зикр қилиш.

Тўрт нарса ризқни тўсади:
1. Тонгги уйқу. 2. Камнамозлик. 3. Дангасалик. 4. Хиёнат.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
17.7K views04:00
Ochish/sharhlash
2021-12-28 04:00:39
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ юзимизни Унга тоат қилишимиз билан мунаввар айласин!

Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати ила лиммо - лим қилсин!

Аллоҳдан иймоннинг ҳаловатини,

Садоқатнинг абадий бўлишини,

Адашишдан асрашини,

Орзулар рўёбини,

Солиҳ амаллар - ла гўзал хотимани насиб қилишини сўраймиз!!


https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
681 views01:00
Ochish/sharhlash
2021-12-27 19:30:41 Ризқ Аллохдан

Ҳотамул Асом буюк солиҳлардан эди.
Бир куни қалби ҳаж қилишни истади, аммо ҳажнинг сарф-харажатларига етарли молга эга эмасди. Фарзандларининг нафақасини бермай туриб, уларни рози қилмай туриб ҳажга бориши жоиз эмасди.
Унга ҳаж вожиб эмасди.
Ҳаж вақти яқинлашганда унинг қизи отасини маҳзун, йиғлаган ҳолда кўрди. Қизи солиҳа эди. Қиз билан отаси ўртасида қуйидагича суҳбат бўлиб ўтди:
- Эй отажон, сизни нима йиғлатди?
- Ҳаж мавсуми яқинлашди.
- Нега ҳаж қилишга уринмаяпсиз?
- Нафақа йўқлиги сабабли.
- Аллоҳ сизни нафақа билан ризқлантирсин.
- Сизларни нафақаларингиз йўқлиги сабабли.
- Аллоҳ бизни нафақа билан ризқлантирсин.
- Лекин иш онангга бориб тақалади.
Охирида аёли ва фарзандлари Ҳотамул Асомга:
“Ҳажга бораверинг, Аллоҳнинг Ўзи бизга ризқ беради” дейишди.
Ҳотамул асом оиласига уч кунлик нафақани қолдириб, ҳажга жўнади. Аммо ўзи учун етарли ҳеч нарса олмади.
У карвоннинг ортида борарди.
Йўлга чиқишгандаёқ карвонбошини чаён чақиб олди.
Одамлар унга Қуръон ўқиб дам соладиган ва унга муолажа қиладиган кишини суриштиришди. Излаб-излаб, Ҳотамул Асомни топишди. Ҳотамул Асом карвонбошига Қуръон ўқиб дам солди. Аллоҳ таоло унга тезда шифо берди.
Карвонбоши:
- Унинг ҳажга бориш ва қайтиш нафақаси менинг зиммамда, деди.
Шунда Ҳотамул Асом:
- Ё Аллоҳ, бу Сенинг мен учун қилган тадбиринг.
Энди менга аҳлим учун қилган тадбирингни кўрсат, деди.
Орадан уч кун ўтди.
Оилага қолдирилган нафақа ҳам тугади.
Очлик уларни қийнай бошлади.
Улар отани ҳажга жўнатишга урингани учун қизни маломат қила бошлашди. Қиз эса уларнинг маломатидан кулди.
Улар:
- Ўзимиз очликдан ўлай деб турибмиз-у, сен нега куляпсан? деб сўрашди.
Қиз:
- Отамиз ризқ берувчими ёки ризқ еювчими? деди.
Улар:
- Ризқ еювчи. Ризқ берувчи Зот Аллоҳдир, дейишди.
Қиз:
- Ризқ еювчи кетди ва Ризқ берувчи Зот қолди, деди.
Қиз уларга гапириб турган ҳам эдики, шу пайт эшик таққиллаб қолди. Улар:
- Ким у? дейишди.
Эшик қоққан киши:
- Амирул муъминийн. Сизлардан сув сўрайди, деди.
Қиз мешни сувга тўлдирди ва мўминларнинг амирига узатди.
Раҳбар сувни ичиб, ажиб бир ҳаловатни туйди.
У Ҳотамул Асомнинг оиласидан:
- Бу сувни қаердан олиб келгансизлар? деб сўради.
Улар:
- Ҳотамнинг уйидан, деб жавоб беришди.
Мўминларнинг амири:
- Ҳотамни чақиринглар, уни мукофотлай, деди.
Улар:
- У ҳажда, дейишди.
Шунда мўминларнинг амири қимматбаҳо тошлар қадалган, қиммат ва сифатли матодан тайёрланган белбоғини ечди ва “Бу сизларга” деди. Кейин:
- Ким мени яхши кўради, ким мени қўллаб қувватлайди? деди.
Ёнидаги барча вазирлар ва савдогарлар ҳам белбоғларини ечиб,
уларга узатдилар. Белбоғлар устма-уст бўлиб, бир уюм бўлиб
тўпланди. Уларни савдогарлардан бири уй тўла тиллага сотиб олди.
У тиллалар оила аъзоларининг вафот этгунларига қадар етарди.
Кейин савдогар сотиб олган белбоғларни яна оилага қайтариб берди.
Улар кулиб, хурсанд бўлиб таом сотиб олдилар.
Қиз эса йиғлади.
Она ҳайрон бўлиб:
- Эй қизалоғим, сенинг ишинг жуда ажойиб. Биз очликдан йиғлаганимизда сен кулаётган эдинг. Энди Аллоҳ таоло бизга кенг ризқ бергани учун ҳурсанд бўлиб турганимизда сен нега йиғлаяпсан?- деб сўради.
Шунда қиз:
- Бу мўминларнинг амири ўзи учун зарарга ҳам, фойдага ҳам эга бўлмайдиган бир махлуқ бўлиб, бизга меҳрибонлик кўзи билан қарагани учун бизни ўлгунимизча бой бадавлат ҳолда яшашимизга сабаб бўладиган молу мулк берди.
Энди Моликул мулук (Подшоҳларнинг Подшоҳи) бўлган
Зот ҳақида нима дейсиз?! деди.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
8.2K views16:30
Ochish/sharhlash
2021-12-27 17:40:08 Шукуруллоҳ домла - Қиз тарбияси ҳақида

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
9.8K views14:40
Ochish/sharhlash
2021-12-27 14:01:02 Ёш 30 дан ўтиб бормоқда

(Талабларига биноан)

Умр ўтиб,ёшга ёш қўшиб,
Ҳаёт карвон ўтиб бормоқда.
Гоҳи қайғу, гоҳ ҳаёт жўшиб,
Ёш ўттиздан ўтиб бормоқда.

Қаторлашиб юзда ажинлар,
Сочга қиров аста қўнмоқда.
Сизга айтсам дўст-у, ёронлар,
Ёш ўттиздан ўтиб бормоқда.

Юрагимга қувонч тўлдириб,
Ўғил қизим шодон ўсмоқда.
Улар учун ғамни ўлдириб,
Ёш ўттиздан ўтиб бормоқда.

Муҳаббатла яшаб юрагим
Бахтдан масрур эркин урмоқда
Бўлиб ҳамки ишққа керагим,
Ёш ўттиздан ўтиб бормоқда.

Қараб мунис онам кўзига,
Қулоқ тутиб отам сўзига,
Термулганча босган изига,
Ёш ўттиздан ўтиб бормоқда.

Елкада юк, қўлимда рўзғор,
Ҳаёт сувдек оқиб кетмоқда.
Ёшлигимга бўлиб интизор,
Ёш ўттиздан ўтиб бормоқда.

Бобом юрган сўқмоқ йўллари,
Гиламларда момом қўллари,
Ғўр болалик қани йиллари,
Ёш ўттиздан ўтиб бормоқда.

Умр ўтар вақт ҳам ғанимат,
Аллоҳгадир бу жон омонат,
Қилинг тавба яқин қиёмат,
Ёш ўттиздан ўтиб бормоқда.

Ўттиз асли умр баҳори,
Ҳаётнинг энг гуллаган чоғи,
Орзулар ҳам сўнмасин ҳали,
Ёш ўттиздан ўтиб борса ҳам.

Иродахон Қосимова

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
14.5K views11:01
Ochish/sharhlash
2021-12-27 13:30:56
ПОРТАТИВ ИСИТГИЧ ҚУЁШ

СОЗЛАНИШИ ТЕРМОСТАТ!

СИФАТ КАФОЛАТИ!

КУЧЛИ ВА ТЕЗ ҲАРОРАТ!

ҚУЁШ ИСИТКИЧИ
КУЧЛИ ВА ЧАРОҒОН!

— Портатив иситкич Қуёш - бу тўғридан-тўғри электр билан уланадиган хона жиҳозидир кўп жой эгалламайди. Оғир эмас ва кўтариш учун қулай, иситгич совуқ хонани иссиқ ва қулай хонага тез айлантиришга қодир. Фойдаланиш жуда осон: шунчаки розеткага уланг ва термостатни керакли ҳароратга созланг. Бир неча дақиқа - ва совуқ нима эканлигини унутинг! АСОСИЙСИ БУ ГЎЗАЛ! Қурилма олов ёқиш таъсирини такрорлайди!

Батафсил:
sotuvchi.com/s/9EK3e
Буюртма:
sotuvchi.com/s/9EK3e
11.5K views10:30
Ochish/sharhlash
2021-12-27 11:00:30
Дуо қилувчи ижобатни кутиши суннатдир. Сўраши бир ибодат бўлса, кутиши бошқа бир ибодатдир.

Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим роҳимаҳуллоҳ

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
12.5K views08:00
Ochish/sharhlash
2021-12-27 07:01:35 Оиладаги аразни кетказадиган йигирмата жумла:

1. Тўғри айтдингиз;

2. Ҳўп бўлади;

3. Сизни (сени) яхши кўраман; (ёки Севаман)

4. Сизни (сени) жуда яхши тушуниб турибман;

5. Қўлларинг дард кўрмасин;

6. Ягонам; (эркам)

7. Кечир; (рози бўл)

8. Сен барибир бошқачасан;

9. Инша Аллоҳ яхшиликка;

10. Сен Аллоҳимнинг менга ҳадиясисан;

11. Муаамо йўқ;

12. Раҳмат, жоним;

13. Сенга жаҳл қилмадим;

14. Сени дуо қиламан;

15. Сен топган пул сеники, мен топган ҳам сеники;

16. Буни сен қилмайсан, биламан;

17. Сен борлигинг бахтимиз;

18. Қуръонимга қараб қўй;

19. Аллоҳ сендан рози бўлсин;

20. Зўр чиқибди, ярашибди...

• Сиз яна қўшишингиз мумкин. Муҳими жумлаларни ўрнида ишлатиб оилангизни мустаҳкамланг ва турмушингиз фароғатли бўлсин! (Ҳаким Муслиҳ)

Биз эса сизга 3, 6, 8, 10, 17, 18 рақамдаги сўзларни канда қилмай ҳар куни айтиб туришингизни тавсия қиламиз.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
16.6K views04:01
Ochish/sharhlash
2021-12-27 04:01:04
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Кунингиз хайрли файзли барокатли ўтсин.


Аллоҳ юзимизни Унга тоат қилишимиз билан мунаввар айласин!

Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати ила лиммо - лим қилсин!

Аллоҳдан дўстликнинг ҳаловатини,
Садоқатнинг абадий бўлишини,
Мағфиратнинг лаззатини,
Меҳрнинг самимиятини,
Адашишдан асрашини,
Орзулар рўёбини,
Солиҳ амаллар - ла гўзал хотимани насиб қилишини сўраймиз!!


https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
1.1K views01:01
Ochish/sharhlash
2021-12-26 19:30:10 ​​ҲАЗРАТ УМАРНИНГ ХОНИМИ

Мусулмонларнинг халифаси Ҳазрат Умар ҳар вақтдаги одатига кўра, бир кун кечаси Мадинанинг атрофини айланишга чиқди. Сайр этиб юраркан, шарпа кўрди. Яқинлашди. Бир одам чодир ичига қарар эди.

Ҳазрат Умар ( Р.А.) ул одамга:
- Бу ерда нима қиляпсан? - деди.
- Сайёҳман. Ҳамроҳларим кетишди, мен қолдим. Ичкарида ўтирган менинг оиламдир. Ҳомиладор эди, бу ерда тўлғоқ тутиб қолди. Мажбуран тўхтадик. Биз келган карвон йўлида давом этиб кетди, - жавоб берди мусофир.
- Нега бу ерда турибсан, кириб хотинингга ёрдам бермайсанми? - деди Ҳазрат Умар.
- Ёрдам берай десам, менинг бу ишга ақлим етмайди.
- Сен шу ерда тур, мен доя олиб келаман, - деб Ҳазрат Умар шошиб уйига кетди. Ҳамма уйқуда. Ҳазрат Умар оиласига:
- Ё Умму Гулсум! Тур, сенинг ёрдаминг керак. Агар уруш майдонида жанг бўлса сени безовта қилмас эдим. Бу иш фақат сенинг қўлингдан келади, - деб уни олиб кетди.

Ҳазрат Умарнинг хотини Умму Гулсум ул хотинга ёрдам берди ва чодир ичидан чақалоқнинг овози эшитилди. Бир оздан кейин Ҳазрат Умарнинг хотини чодирдан чиқди.
Ул ўғил кўрган одам ўзига ким ёрдам берганини тушунди ва “Ё Амирал Мўъминин”, - деди.
- Тонгда ҳузуримга кел, Байтул молдан ёрдам берилади, - деди Ҳазрат Умар.

Ўтмишда ўтган буюкларнинг бундай эзгу ишлари барча учун ибрат мактабидир. Яхшилаб мулоҳаза қилиб кўрайлик. Кимлиги номаълум бир йўлчи учун кечаси кўриб қолиб, хотинини ширин уйқудан уйғотиб ким ёрдам беради?
Яна халифанинг хотини, раҳбарнинг хотини. Ширин уйқусидан туриб келиб, бегона бир мусофирга ёрдам берадими?
Балки бордир. Яна ким билади дейсиз.


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
8.1K views16:30
Ochish/sharhlash