Get Mystery Box with random crypto!

Ёш 30 дан ўтиб бормоқда (Талабларига биноан) Умр ўтиб,ёшга ё | Оналар Канали

Ёш 30 дан ўтиб бормоқда

(Талабларига биноан)

Умр ўтиб,ёшга ёш қўшиб,
Ҳаёт карвон ўтиб бормоқда.
Гоҳи қайғу, гоҳ ҳаёт жўшиб,
Ёш ўттиздан ўтиб бормоқда.

Қаторлашиб юзда ажинлар,
Сочга қиров аста қўнмоқда.
Сизга айтсам дўст-у, ёронлар,
Ёш ўттиздан ўтиб бормоқда.

Юрагимга қувонч тўлдириб,
Ўғил қизим шодон ўсмоқда.
Улар учун ғамни ўлдириб,
Ёш ўттиздан ўтиб бормоқда.

Муҳаббатла яшаб юрагим
Бахтдан масрур эркин урмоқда
Бўлиб ҳамки ишққа керагим,
Ёш ўттиздан ўтиб бормоқда.

Қараб мунис онам кўзига,
Қулоқ тутиб отам сўзига,
Термулганча босган изига,
Ёш ўттиздан ўтиб бормоқда.

Елкада юк, қўлимда рўзғор,
Ҳаёт сувдек оқиб кетмоқда.
Ёшлигимга бўлиб интизор,
Ёш ўттиздан ўтиб бормоқда.

Бобом юрган сўқмоқ йўллари,
Гиламларда момом қўллари,
Ғўр болалик қани йиллари,
Ёш ўттиздан ўтиб бормоқда.

Умр ўтар вақт ҳам ғанимат,
Аллоҳгадир бу жон омонат,
Қилинг тавба яқин қиёмат,
Ёш ўттиздан ўтиб бормоқда.

Ўттиз асли умр баҳори,
Ҳаётнинг энг гуллаган чоғи,
Орзулар ҳам сўнмасин ҳали,
Ёш ўттиздан ўтиб борса ҳам.

Иродахон Қосимова

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx