Get Mystery Box with random crypto!

​​ҲАЗРАТ УМАРНИНГ ХОНИМИ Мусулмонларнинг халифаси Ҳазрат Умар | Оналар Канали

​​ҲАЗРАТ УМАРНИНГ ХОНИМИ

Мусулмонларнинг халифаси Ҳазрат Умар ҳар вақтдаги одатига кўра, бир кун кечаси Мадинанинг атрофини айланишга чиқди. Сайр этиб юраркан, шарпа кўрди. Яқинлашди. Бир одам чодир ичига қарар эди.

Ҳазрат Умар ( Р.А.) ул одамга:
- Бу ерда нима қиляпсан? - деди.
- Сайёҳман. Ҳамроҳларим кетишди, мен қолдим. Ичкарида ўтирган менинг оиламдир. Ҳомиладор эди, бу ерда тўлғоқ тутиб қолди. Мажбуран тўхтадик. Биз келган карвон йўлида давом этиб кетди, - жавоб берди мусофир.
- Нега бу ерда турибсан, кириб хотинингга ёрдам бермайсанми? - деди Ҳазрат Умар.
- Ёрдам берай десам, менинг бу ишга ақлим етмайди.
- Сен шу ерда тур, мен доя олиб келаман, - деб Ҳазрат Умар шошиб уйига кетди. Ҳамма уйқуда. Ҳазрат Умар оиласига:
- Ё Умму Гулсум! Тур, сенинг ёрдаминг керак. Агар уруш майдонида жанг бўлса сени безовта қилмас эдим. Бу иш фақат сенинг қўлингдан келади, - деб уни олиб кетди.

Ҳазрат Умарнинг хотини Умму Гулсум ул хотинга ёрдам берди ва чодир ичидан чақалоқнинг овози эшитилди. Бир оздан кейин Ҳазрат Умарнинг хотини чодирдан чиқди.
Ул ўғил кўрган одам ўзига ким ёрдам берганини тушунди ва “Ё Амирал Мўъминин”, - деди.
- Тонгда ҳузуримга кел, Байтул молдан ёрдам берилади, - деди Ҳазрат Умар.

Ўтмишда ўтган буюкларнинг бундай эзгу ишлари барча учун ибрат мактабидир. Яхшилаб мулоҳаза қилиб кўрайлик. Кимлиги номаълум бир йўлчи учун кечаси кўриб қолиб, хотинини ширин уйқудан уйғотиб ким ёрдам беради?
Яна халифанинг хотини, раҳбарнинг хотини. Ширин уйқусидан туриб келиб, бегона бир мусофирга ёрдам берадими?
Балки бордир. Яна ким билади дейсиз.


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx