Get Mystery Box with random crypto!

OCHILDI DOMLA

Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA O
Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA
Kanal manzili: @ochildi_domla
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.12K
Kanalning ta’rifi

Тошкент туманидаги "Хожи ота" жоме масжидининг имом хатиби Очилди домланинг телеграмдаги pасмий каналига хуш келибсиз!

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 67

2021-12-09 07:50:27 ​​• Вафот этган инсонни барча сизлаб, ҳурмат билан тилга олади. "Ундай қилардилар, бундай кулардилар" дейилади. Аммо ўша инсон тириклигида шунчалик ҳурмат қилинмайди.

• Маййитни қабрга қўяётганда, "Бошларини эҳтиёт қилинглар, оёқларини қаттиқ тортманглар" дейилади. Аммо ўша инсон тириклигида унга зулмлар қилинган бўлади.

• Аёл кишини қабрга қўйиш чоғида, "Тобутлари устидаги ёпинчиқни яна ҳам пастроқ ушлаб туринглар, устларини ёпиб туринглар, номаҳрамлар ўтириб олаверсин. Маҳрамлари қолинглар" дейилади. Аммо ўша аёлнинг ҳаётлик чоғида маҳрамлари у кишини шунчалик эҳтиёт қилиб, номаҳрамлардан яширишмайди.

• Қабристон зиёратига борганда, қабрларни босиб юбормасликка, ўликларга озор бермасликка, қабристондаги ўсимликларни юлмасликка қаттиқ эътибор берилади. Аммо тирик юрганларга зулм қилинади, ҳақорат этилиб, хўрланади.

• Вафот этган хонадондаги аёллар ва эркакларнинг либоси Шариат кўрсатмасига мувофиқ ҳамма жойни тўсиб турадиган, қалин матодан тикилган бўлади. Агар аёл киши келаётган бўлса, эркаклар юзларини тескари ўгириб, бир томонга ўтиб туришади. Қолаверса, ўша ҳовлида аёллар ўтирган тараф мато билан тўсиб қўйилади. Эркаклар билан аралаш ҳолда ўтириш ҳам, бақир-чақир, сўкиниш ҳам бўлмайди.

• Аммо орадан бир неча кунлар ўтгач, бундай муҳит ўрнини ҳамма билган муҳит эгаллайди. Аёлларнинг сатри авратда бўлиши, эркакларнинг тескари қараб туриши тезда эсдан чиқарилади.

• Бозорда сотувчи билан савдолашаётган пайтингизда, у "Фақат сизга нархидан ўтиб бераман" дейди. Бу каби гапларнинг аксари ёлғон бўлиб, савдонинг баракаси йўқ бўлишига, пулнинг ҳалоллигига футур етишига сабаб бўлади.

• Ишхонадагиларга, кўчадагиларга хушмуомала бўлиб, кўпинча уйга келганда оила аъзоларга қовоқ уйиб, бақириб, қўпол гапирилади.

• Кўчада бирор танишни учратиб қолинса, шошиб турган бўлинса ҳам "Уйга ўтинг, чой тайёр эди" дейилади. Бу гап кўпинча носамимий тарзда, одат бўлиб қолгани учун айтилади.

• Уйда баъзан онамиз билан гаплашаётганимизда, "Сиз ундай дедингиз, бундай қилмаслигингиз керак эди" каби қўпол, кесатиқли, маломат оҳангида гапирамиз. Ўша аёл биз чақалоқлигимизда, йўргакда ётиб, ўзимиз еёлмайдиган, туролмайдиган, ҳожатга боролмай, йўргагимизга иш бажариб қўйганимизда, сут берган, жирканмасдан тагимизни тозалаган, ярим кечаси йиғлаб қолсак, ўрнидан туриб бизга қарашга эринмаган онаизоримиз эканини унутиб қўямиз.

• Баъзилар эса она деганда оппоқ кўйлак ва рўмолдаги, нуроний аёлни кўз олдига келтиришар экан.

• Дўстим, сизни туққан, боққан, энг яхши таом, ичимлик ва либосни сизга илинган, ҳали ҳам ишдан кеч келсангиз, ухламай, хавотирда кутиб ўтирадиган аёл онангиз эканини, у инсонга оғайниларингизга қиладиган қўпол муомалани қилиб бўлмаслигини, у сизнинг ширин сўзингизга, хушмуомалангизга муштоқ эканларини унутманг!

Нозимжон Ҳошимжон


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

T.me/OCHILDI_DOMLA
15.8K viewsedited  04:50
Ochish/sharhlash
2021-12-08 17:31:01 TASBEHNI QÒL BILAN SANAB BÒLADIMI

"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

@OCHILDI_DOMLA

Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing

Kanalga obuna bo'ling

T.ME/OCHILDI_DOMLA
16.6K views14:31
Ochish/sharhlash
2021-12-08 16:00:02
Ажиб қабристон

Қадимда бир қабристон
Мавжуд эди хўп улкан,
Кирган киши ҳайратдан
Ёқасин ушлар экан –

Чунки унда тошларга
Берилмас экан ҳеч зеб,
Ёзилганди «бир, икки…»
«Нари борса уч йил» деб!

Дуч келарди нигоҳлар
Бунда ажиб сирларга –
Жуда ошиб борганда
«Беш йиллик умрлар»га…

… Бир кун бу ҳол сирини
Англаёлмай, бир қатор
Шогирдлар Устозидан
Сўраб кўрдилар такрор:

«Бунча кам яшаганлар,
Гўдакларми бу ерда?»
Устоз ўйчан боқиб-ла
Ажиб сабоғин берди:

«Ёзилмаган бу тошга
Инсоннинг тўлган умри,
Бунда ёзилган фақат
Яхшилик қилган умри!»

Юрак-юракка етиб
Борди Устоз сўзлари,
Кейинги васиятдан
Ёшга тўлди кўзлари:

– Мен ўлсам, – дерди Устоз,
Тош қўйманг зийнату зеб,
Қабримга ёзинг фақат
«Туғилдию, ўлди!» деб!

Эзгулик-ла яшаган
Умрим менинг нолга тенг!
Шу боис, туғилгану
Дарҳол ўлган эди, денг!!!»

Бир шогирд шунда ногоҳ
Жавоб топибди тезда:
«… Унда биз аниқ ўлик
Туғилган эканмиз-да?!»

Яқинларга хам улашинг

Каналимизга аъзо бўлинг

T.me/OCHILDI_DOMLA
16.9K viewsedited  13:00
Ochish/sharhlash
2021-12-08 13:20:44 ​​#БИЛАСИЗМИ

САВОБ ЙИҒИШНИНГ ЯНА БИР ЙЎЛИ

Сиз (сув) ичаётганингизда 50 та ҳасанотга эга бўлишингиз мумкинлиги ҳақида билармидингиз?

«Қандай қилиб» дейсизми?

Ўнг қўлингиз билан ичинг. («Набавий суннат», 10 та ҳасанот).
Ичишдан аввал “бисмиллаҳ”ни айтинг. («Набавий суннат», 10 та ҳасанот).
Ўтириб ичинг. («Набавий суннат», 10 та ҳасанот).
Сувни учга бўлиб ичинг. («Набавий суннат», 10 та ҳасанот)
Ичиб бўлгач "Алҳамдулиллаҳ" деб айтинг. («Набавий суннат», 10 та ҳасанот).

ЖАМИ 50 та ҲАСАНОТ (САВОБ)...

Аллоҳ таоло фазлу карами кенг ва билгувчи Зотдир, кимга хоҳласа ўшанга икки ҳисса қилиб бергай.

ЭНГ КЎП ДЎСТЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!


Каналга уланиш
T.me/OCHILDI_DOMLA
16.7K views10:20
Ochish/sharhlash
2021-02-02 07:38:49 #Буни_билиш_керак

РИЗҚДАГИ БАРАКАНИНГ ОМИЛЛАРИ

1. Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа).
2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа).
3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий).
4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний).
5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба).
6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий).
7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин).
8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа).
9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад).
10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим).
11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий).
12. Барака буюкларингизда (Рафиий).
13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир).
14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий).
15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх).
16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий).
17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий).
18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий).
19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор).
20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор).
21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий).
22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи).
23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий).
24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом).
25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта).
26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа).
27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий).
28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий).
29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий).


http://t.me/OCHILDI_DOMLA
1.6K views04:38
Ochish/sharhlash
2021-02-01 14:41:18 “ЖАЗО” ВА “МАҒФИРАТ”

Қуръонда :
— «Иймон» сўзи 25 марта, «Куфр» сўзи 25 марта,
— «Дунё» сўзи 115 марта, «Охират» сўзи 115 марта,
— «Малоиклар» сўзи 88 марта, «Шайтон» сўзи 88 марта,
— «Ҳаёт» сўзи 145 марта, «Ўлим» сўзи 145 марта,
— «Яхшилик» сўзи 167 марта, «Ёмонлик» сўзи 167 марта зикр қилинган...


Бу ҳар бир яхши ва ёмон тушунчалар тенг қийматли ҳамда ёнма-ён эканлигини англатса керак. Лекин бир маълумотни ўқиганимда титраб кетаман, сиз Қуръонда «Жазо» сўзи 117 марта, «МАҒФИРАТ» сўзи
ундан икки баробар кўп, яъни 234 марта келганлигини биласизми?!


...Аллоҳим, Сенга энг чиройли ҳамд бўлсин, Қудратингга мос ҳамд бўлсин, зотан мен Сенга мос мақтовни ёзишда ожизман, Сенинг комил сифатингни васф этишда нўноқман! Сенмағфиратлиларнинг Мағфиратлисисан, мен эса
мағфиратингдан умидворман!!!

Дўстларингизга ҳам улашинг.


http://t.me/OCHILDI_DOMLA
5.8K viewsedited  11:41
Ochish/sharhlash
2021-02-01 11:39:05 Ayollarimiz qachon muslima ekanini tushunadi

"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

Очилди домла

Албатта яқинларга тарқатинг

#takroriy

Kanalga obuna bo'ling
T.ME/OCHILDI_DOMLA
7.6K views08:39
Ochish/sharhlash
2021-02-01 06:32:11
Ҳақиқий ҚАСР...

Охиригача кўринг..

Дўстларингизга ҳам улашинг.


http://t.me/OCHILDI_DOMLA
7.2K views03:32
Ochish/sharhlash
2021-01-31 18:40:07 #SIYRAT #AUDIO_KITOB #2

HAZRATI ABU BAKRNING ISLOMGA KIRISHLARI

"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

Очилди домла

@OCHILDI_DOMLA

Албатта яқинларга хам улашинг

INSTAGRAM | YOUTUBE

Kanalga obuna bo'ling
T.ME/OCHILDI_DOMLA
6.4K views15:40
Ochish/sharhlash
2021-01-31 14:28:24 Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Менга олти нарсага кафил бўлсаларинг, мен сизларга жаннатга кафил бўламан.

1.Гапирсаларинг тўғри сўзланглар,

2.ваъда қилсанглар вафо қилинглар,

3.сизларга омонат берилса, адо қилинглар,

4.жинсий аъзоларингни (гунох ишлардан) сақланглар,

5.кўзларингни (гуноҳ нарсаларга тушишидан) асранглар

6.қўлларингни (бошқага озор етказишдан тийинглар».

Имом Ахмад ривояти

@XOJIOTA_JOME

http://t.me/OCHILDI_DOMLA
7.0K viewsedited  11:28
Ochish/sharhlash