Get Mystery Box with random crypto!

OCHILDI DOMLA

Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA O
Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA
Kanal manzili: @ochildi_domla
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.12K
Kanalning ta’rifi

Тошкент туманидаги "Хожи ота" жоме масжидининг имом хатиби Очилди домланинг телеграмдаги pасмий каналига хуш келибсиз!

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 61

2021-12-26 15:14:16 ​​"Я РОББИМ!!! КЕЧ КЕЛДИМ, АММО КЕЛДИМ, МЕНИ РАД ЭТМА"!!!

Бир дўстим билан суҳбатлашиб кетаётгандик. Масжид яқинига келганда ундан бироз кутиб туришини, мен ибодатимни якунлаб чиқишимни илтимос қилдим.

У ҳазил аралаш:
- Мен ҳам кирсам Худо кечириб юборармикин? -, деди.

- Албатта!

- Кириб Унга нима дейман?

- "Я Аллоҳим! Кеч келдим, аммо келдим. Мени рад этма!" дейсан, бўлди.

У бироз ўйланиб қолди. Юзидаги табассум дарров аксига ўзгарди.

Индамай ортимдан кирди. Мен уни масжидга кузатдим, ўзим "Таҳоратхона" томон юзландим.
Мен масжидни бошқа томонида намозни адо қилдим. Кетар чоғ дўстимни олдига бордим. Аммо уни топа олмадим. Ташқарига чиқиб кеткандир дея кўчага чиқдим.

Масжид ҳовлисидан уни топа олмадим.

Қалбимда бироз шубга ортди. Нотўғри гапириб қўйдиммикин? Ёки кетиб қолдимикин, деб рақамига қўнғироқ қилдим. Жавоб йўқ!

Бироз ҳижил бўлиб масжидга кирдим. Масжиднинг бир чеккароғига ўтириб, қилган ишларимни сарҳисоб қилай, қаерда хато қилдим, ранжитдимми йўқми деб ўйлай бошладим. Мендан сал нарироқда кимдир паст овозда йиғларди. Таажжубланиб қарасам дўстим!

Икки қўли билан оғзини маҳкам ёпиб, йиғлаябди.

Танам музлаб кетди. Индамадим. Ортидан жим кузатдим.

У нималарнидир пичирлар, "Илтимос кечир!" дерди. Кўзим ёшланиб уни кузатиб туравердим.

Қалбини бўшатмагунича безовта қилмай дедим.

Бироздан сўнг у мени пайқади...

Масжиддан чиққунча лом-мим демади.

Сўнг чуқур нафас олиб:

"Сен ёмон дўст экансан!" деди.

Ҳайратим янада ортди. Индамай унга қарадим. У:

"Шунча йил менга намоз ўқишни ўргатмадинг!" деди.
Нафасим тиқилиб қолди...

Ҳозир бу биродарим ичмайди, чекмайди.

"Умр Исломда гўзал экан" дейди.

"Роббим! Мен ҳам келдим! Кеч келдим, аммо келдим. Илтимос мени ҳам рад этма..."


АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Уланиш
T.me/OCHILDI_DOMLA
14.4K views12:14
Ochish/sharhlash
2021-12-26 10:09:38
СИГАРЕТАНИНГ ФОЙДАЛАРИ!

Сигарета чекувчи қарилик касаллигига чалинмайди.
Чунки у, ёшлик пайтидаёқ вафот топади.

Доим янги дўстларни орттиради. Чунки, ҳар куни янги дўхтир билан учрашади.

Сигарета чекувчининг уйига ўғрилар кирмайди. Чунки у, тун бўйи йўталиб чиқади.

Уни одамлар кўпинча зиёрат қилишмайди
Чунки унинг ҳиди ёқимсиз ва жирканчли бўлади
...!

Албатта тарқатинг

Уланиш
➥ T.ME/OCHILDI_DOMLA
13.9K views07:09
Ochish/sharhlash
2021-12-26 10:09:38 Бахтли инсонларнинг 7️ та махфий сири!!!

1️. Атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг, атрофингиздагилар барибир сиздан рози бўлишмайди.
(Эркинлик сири).

2️. Бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, қалбимиздаги орзулар, албатта, ҳаётга кўчади, шу ҳақида унутмасдан фақат яхши нарсаларни фикр қилиб, яхши нарсаларни орзу қилинг.
(Воқелик сири).

3️. Ўзингиздан юқоридагиларга қараб ўзингизни асло кам ҳис қилманг, ўзингизни борингизча қабул қилинг ва яхши кўринг.
(Гўзаллик сири).

4️. Ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам танқид қилаверманг, чунки танқид ўртадаги муҳаббатни йўқотиб, муносабатларни совуқлаштиради.
(Аҳиллик сири).

5️. Ўзингизда камчиликлар бўлганидек, бошқаларда ҳам камчиликлар бор. Яқинларингизга меҳр-муҳаббат ҳадя этинг, яқинларингизни камчилиги сабаб ёмон кўрманг.
(Севги сири).

6️. Аввало беришни, сахийликни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг, чунки Аллоҳ берувчиларга хайрли мулк бериб баракали қилади, шуни унутманг!
(Бадавлатлик сири).

7️. Келажакда бахтли ҳаёт кечиришингиз учун ҳозирги ҳаётингизни қийинлаштирманг, у ҳақда камроқ ўйланг, кўпроқ ҳозирги ҳаётингизда бахтли, шодликлардан баҳра олган ҳолатда яшанг!
(Бахт сири).

Яқинларизга хам улашинг!

➥ T.ME/OCHILDI_DOMLA
11.2K views07:09
Ochish/sharhlash
2021-12-25 22:09:18 Смотрите "Эркаклар аёлингизга етказинг! Аёл эрига ушбу сўзни айтса у дўзахидур...
YouTube dagi rasmiy kanalimiz òtib ulaning maruza tarqalishi uchun layk bosing va savolingizni yozib qoldiring albatta insha'Allah javob bòladi.
" на YouTube


3.4K viewsedited  19:09
Ochish/sharhlash
2021-12-25 14:29:50
17 НАРСА ҚАБР АЗОБИДАН НАЖОТ БEРАДИ:

1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намоз.
3. Рамазон рўзаси.
4. Ҳаж ва умра.
5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
13. Ҳусни хулқ.
14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.
15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.
16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.

T.me/OCHILDI_DOMLA
13.4K views11:29
Ochish/sharhlash
2021-12-25 09:37:31 ​​СИЗНИ ЯХШИ КЎРИШЛАРИНИ АЙТИШДИМИ?

Уларга ўзингизни бепарводек кўрсатманг. Вақт келади, сизни яхши кўрганларни тополмай қоласиз.

Доим кимдир сизнинг ишингизга катта аҳамият беради. Сиз эса буни сезмайсиз ҳам.

Оғриқ-аламларини табассум билан ҳикоя қилиб бераётган кишини кўрганингизда билинки, у ичидан минг марта ўлиб бўлгандир.

Кимдир сизни кўрганда ўзини билмаганликка, кўрмаганликка оляптими, демак, сиз унинг зеҳнида яшиндек ярақлаб, барқ уриб турибсиз.

Баъзи вақтларда ўзингиз хоҳлаган нарсангизга эриша олмагансиз, тўғрими? Эҳтимол, ўша эриша олмаганингиз сизга ато этилган улкан неъмат бўлиши мумкин.

Кўз ёшлар энг қиммат суюқликлардир. Улар 1 фоиз сувдан, 99 фоиз ҳис-туйғулардан иборатдир. Заифларнинг қалбларини оғринтирманглар! Тағин у қалблардан бир дуо чиқиб, сизларни ҳалок қилмасин.

Сиз кулсангиз ҳам, йиғласангиз ҳам, барибир, ҳаёт ўтаверади. Тўхтаб қолмайди. Шундай экан, барча дардларингизни устингизга юклаб олмасдан, улардан халос бўлинг, уларни унутинг ва табассум қилинг!..----Эҳтимол вазифангиз ортга сурилаётгандир. Эҳтимол уйланишингиз ёки турмушга чиқишингиз кечикаётгандир.

Эҳтимол касалликдан тузалишингиз ортга сурилиб тургандир. Лекин ажрингиз, савобингиз ҳеч қачон кечикмайди. Сизга сабр қилганингиз миқдорича шодлик келади Иншааллоҳ.

Шунинг учун сизга «Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир»

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

Каналга уланиш


T.me/OCHILDI_DOMLA
12.2K views06:37
Ochish/sharhlash
2021-12-25 06:47:37 Marhabo Karimova:

"JANNAT"

Albatta eshiting, shaxsan o‘zim tafsiya qilaman


Уланиш
T.me/OCHILDI_DOMLA
11.3K views03:47
Ochish/sharhlash