Get Mystery Box with random crypto!

OCHILDI DOMLA

Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA O
Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA
Kanal manzili: @ochildi_domla
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.12K
Kanalning ta’rifi

Тошкент туманидаги "Хожи ота" жоме масжидининг имом хатиби Очилди домланинг телеграмдаги pасмий каналига хуш келибсиз!

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 60

2021-12-29 11:26:38 ШАЙТОНДАН ВА КЎЗДАН САҚЛОВЧИ ДУО!
(асосан фарзандларимиз учун муҳим дуо)


Пайғамбар ﷺ (неваралари) Ҳасан ва Ҳусайнга руқия қилиб шундай дер эдилар:
«Бобонгиз (Иброҳим (а.с) ўғиллари) Исмоил ва Исҳоқга руқия қилиб шундай дуо қилар эди: «Ҳар шайтоннинг, ҳар заҳарли ҳайвоннинг, кўз тегувчи ҳар кўзнинг ёмонлигидан Аллоҳнинг нуқсонсиз сўзларига (исмларига, сифатларига ва Қуръон оятларига) сиғинаман.»
( Бухорий ривояти 3191)

كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُعَوِّذُ الْـحَسَنَ وَالْـحُسَيْنَ وَيَقُولُ: إِنَّ أَبَاكُمَـا كَانَ يُعَوِّذُ بِهَا إِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَاقَ. أَعُوذُ بِكَلِمَـاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ، وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لامَّةٍ.

[ رواه البخاري ]

«Аъувзу бикалимаатил-лаҳит-тааммати мин кулли шайтоонив-ваҳааммаҳ, ва мин кулли айнил-ламмаҳ»

Шарҳ: Руқиянинг асосий суралари:
- Фотиҳа сураси.
- Оятал курсий.
- Ихлос, Фалақ, Нос суралари.

Шуларни ўқиб дам солгандан кейин юқоридаги фазилатли дуони қилинг. Шу дуо сабабидан Аллоҳ таоло фарзандингизни ёмонликлардан сақлайди. Ўзингизга қилсангиз ўзингиз шайтондан кўздан саломат қоласиз.

Яқинларга хам улашинг


T.me/OCHILDI_DOMLA
13.6K views08:26
Ochish/sharhlash
2021-12-29 06:32:49 Кимнинг уйида шундай бахт бор?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.

Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Дунё ўзи бир матодир. Дунё матоларининг энг яхшиси солиҳа аёлдир».
Муслим ривояти.

Ҳоким ўзининг «Мустадрок» номли китобида, Анас розияллоҳу анҳудан сахиҳ деб ривоят қилган ҳадисда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Кимга Аллоҳ таоло солиҳа аёл насиб этган бўлса, Аллоҳ унинг динининг ярмига ёрдам берибди. Қолган ярмида Аллоҳдан тақво қилсин», деб келтиргандир.

Ҳаммамиз аёлимизнинг солиҳа бўлишини орзу қиламиз.

- Бегим, Аллоҳ таоло иккимизга гўзал бахт берсин, барча ибрат олиб ҳавас қиладиган саодатли оила бўлишимизни насиб этсин!

- Бегим, таҳажжудга туринг! Турмасангиз, юзингизга сув сепаман.

- Бегим, бомдодгача дам олинг!

- Бегим, бомдодга туринг!

- Бегим, ишга кеч қоласиз.

- Бегим, нонуштангиз тайёр. Ўтиринг, бирга нонушта қиламиз.

- Бегим, ҳамма кийимларингиз тайёр.

- Бегим, ишга яхши бориб келинг! Ҳалол бўлинг! Пул топаман деб ҳаромга қўл урманг! Мен очликка чидайман. Аммо охиратда дўзах оловига чидолмайман! Аллоҳга омонатсиз! Ўзи паноҳида асрасин!

- Эй Роббим, эримни Ўзинг асра! Куч-қувват бер! Қилаётган ишларини мусулмонлар учун манфаатли қилгин! Эсон-омон келишларини насиб этгин!

- Ва алайкум ассалом. Хуш келибсиз, бегим! Сизни соғ-омон кўрсатган Роббимга шукрлар бўлсин! Яхши келдингизми? Мана уй кийимларингиз. Унгача чой дамлаб тураман.

- Келинг, бегим, бирга овқатланамиз.

- Бегим, дуо қилинг. Аллоҳ таоло еганларимизни ибодатга қувват қилсин!

- Бугун сизга кеча вазифа қилиб берганингиз - Юсуф сурасининг бошидан 1 бетни ёддан топшираман.

- «Олтин Силсила» китобидан ҳадис ёдлаймиз дегандингиз. Бугундан бошлайлик! Мана китоб! Биринчи ҳадиснинг арабий матнини ўқиб беринг!

- Дарсларимизни қилиб олдик. Энди дуо қилайлик!

Аллоҳ таоло аёлларимизни солиҳа бўлишларини насиб этсин ва салоҳиятларини зиёда этсин! Ўзимизни ҳам солиҳ бўлишимизни насиб айласин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Яқинларга хам улашинг


T.me/OCHILDI_DOMLA
15.0K views03:32
Ochish/sharhlash
2021-12-28 16:45:47
Жаннатга элтувчи эшик
Улуғлар ибрати

Яқинларга хам улашинг

Уланиш
T.me/OCHILDI_DOMLA
8.8K views13:45
Ochish/sharhlash
2021-12-28 13:18:37 ОДИЛБЕК ОНАМГА

Доим шуни уйлаб юраман,
Яшнасинлар доим кулсинлар.
Ортларидан дуо қиламан,
Онажоним омон бўлсинлар,
Мехрибоним омон бўлсинлар.

Фақат менинг бахтим уйлаган,
Хам бахтим хам тахтим уйлаган.
Ташвишларим уни қийнаган,
Онажоним омон бўлсинлар,
Мехрибоним омон бўлсинлар.

Ғамгин боқган кўзлари ширин,
Майин, мохир сўзлари ширин.
Бахт тилаган розлари ширин,
Онажоним омон бўлсинлар,
Мехрибоним омон бўлсинлар.

Дуоларин сезиб юраман,
Соғинчидан безиб юраман.
Ўзимдан хам яхши кўраман,
Онажоним омон бўлсинлар,
Мехрибоним омон бўлсинлар.

Отабек дер давлатим Онам,
Хам давлатим, савлатим Онам.
Суянгним, рағбатим Онам,
Онажоним омон бўлсинлар,
Мехрибоним омон бўлсинлар.

Суянчим йўқ Онамдан бошқа,
Бошқаси дўст давлатга, ошга.
Омон бўлсин доимо бошга,
Онажоним омон бўлсинлар,
Мехрибоним омон бўлсинлар.

Йўлларида доимо кўзим,
Соғинчларда сарғаяр юзим.
Ўлмасинлар ўлай мен ўзим,
Онажоним омон бўлсинлар,
Мехрибоним омон бўлсинлар.

Каналга уланиш

T.me/OCHILDI_DOMLA
12.5K views10:18
Ochish/sharhlash
2021-12-28 07:42:42 Мусулмонликни даво қилган киши Пайғамбаримизни ўз Ота онасини танигандек таниши зарур !

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам, 6-асрда мелодий 571-йилда, робиул-аввал ойининг 12-куни, душанба куни Макка шаҳрида туғилганлар, 40 ёшда набий бўлганлар ва мелодий 634-йили, ҳижратнинг 10-йили, робиул аввал ойининг 12-куни душанба куни мадинада 63 ёшда вафот этганлар.
99 та исмлари бор шундан 4 тасини албатта билишимиз керак 

1-Муҳаммад 
2-Мустафо 
3-Маҳмуд 
4-Aҳмад.

Жами 11 та аёллари ва 2 та чўрилари бўлган.
Расулуллоҳ аёлларининг исмлари:

1-Хадича бинти Ҳувайлит 
2-Савдо бинти Зама 
3-Оиша бинти Абу Бакр 
4-Ҳафса бинти Умар 
5-Зайнаб бинти Ҳузайма 
6-Умму Салама бинти Абу Умайя 
7-Зайнаб бинти Жахш 
8-Жувайриа бинти Ҳорис 
9-Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён 
10-Сафия бинти Ҳуяй 
11-Маймуна бинти Ҳорис 

12-(чўри)Мориа Қибтия  
13-(чўри)Райҳона

Пайғамбаримизнинг  оталарининг исми Aбдуллоҳ. 
Оналарининг исми Омина.  Додаларининг исми Aбдулмутталиб(Шайба )

9та амакилари бўлган, шундан 5 таси Пайғамбар бўлмасларидан аввал вафот этган,4 таси Пайғамбарлик вақтларида яшаб ўтган, исмлари:
1- Aбу толиб.(мушрик бўлган)
2- Ҳамза. (мўмин бўлган)
3- Aббос. (мўмин бўлган)
4- Aбу Лаҳаб (мушрик бўлган)

6 та аммалари бўлган
1- София
2- Умму Ҳаким
3- Aрво
4- Барра
5- Отика
6- Умайма

Пайғамбаримизнинг 7 фарзандлари бўлган: 4 та қиз 3 та ўғил. Қизларининг исми:
1- Умму кулсум 
2- Руқайя 
3- Зайнаб 
4- Фотима 
Ўғилларининг исми:
1-Қосим 
2-Aбдуллоҳ 
3-Иброҳим.
фақат Иброҳим ўғилларини Мория чўриларидан кўрганлар, қолган фарзандларини Ҳадича Онамиздан кўрганлар.

Таҳминан 33 минг сахобалари бўлган, улардан
10 таси (ашараи мубашшара) тириклик вақтида жаннат башоратини олган саҳобалар:
1-Aбу Бакр Сиддиқ
2-Умар ибн Ҳаттоб
3-Усмон ибн Аффон
4-Aли ибн абу Толиб
5-Aбдураҳмон ибн Авф
6-Зубайр ибн Аввом
7-Талҳатул Убайдуллоҳ
8-Саад ибн аби Ваққос
9-Aбу убайда ибн Жарроҳ
10-Саид ибн Зайд..
Бизга кушилинг

Кўнгил яқинларгаҳам улашинг савобига шерик бўласиз!!!

Каналга уланиш

T.me/OCHILDI_DOMLA
18.0K views04:42
Ochish/sharhlash
2021-12-27 13:01:00
...Mulk surasi..

Yiĝlab eshitasiz....

Yaqinlaringizga ham ulashing

Kanalga ulanish
T.me/OCHILDI_DOMLA
13.6K views10:01
Ochish/sharhlash
2021-12-27 08:54:10 ЭРНИ АЁЛИГА МУҲАББАТЛИ ҚИЛИШ УЧУН 3 ДУО.

Ҳар бир аёл эри уни яхши кўришлигини хохлайди. Эр хотин ўртасида муҳаббат бўлмаслиги, оилавий ҳаётни зерикарли, совуқ қилиб қўяди. Ҳаёт шавқли, завқли, қувноқ бўлиши учун эр ва хотин ўртасида муҳаббат зарурдир.

Эрнинг муҳаббатини қозониш учун бирор дуо борми?

Жавоб: Ҳа бундай дуо бор.

№1. Биринчи дуо

Имом Абу Довуд, Ҳоким, Табароний ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом бу дуони ибн Масъуд розиаллоҳу анҳуга ўргатганлар.

اللَّهُمَّ أَلَّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا ، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا ، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلامِ ، وَنَجِّنَا مِنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ ، وَجَنِّبْنَا الْفَوَاحِشَ مَا ظَهَرَ مِنْهَا ، وَمَا بَطَنَ ، وَبَارِكْ لَنَا فِي أَسْمَاعِنَا ، وَأَبْصَارِنَا ، وَقُلُوبِنَا ، وَأَزْوَاجِنَا ، وَذُرِّيَّاتِنَا ، وَتُبْ عَلَيْنَا إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ ، وَاجْعَلْنَا شَاكِرِينَ لِنِعَمِكَ ، مُثْنِينَ بِهَا وَقَابِلِيهَا وَأَتِمَّهَا عَلَيْنَا

Ўзбекча ўқилиши: «Аллоҳумма аллaф байна қулубинаа, ва аслиҳ заата байнинаа ваҳдинаа субулас-салаами, ва нажжинаа миназ-зулумаати илан-нуур, важаннабнал - фавааҳиша маа зоҳаро минҳаа, вамаа батона ва баарик ланаа фий асмааъинаа ва абсооринаа ва қулуубинаа ва азваажинаа, вазурриййаатинаа, ватуб ъалайнаа иннака антат-тавваабур-Роҳийм, важъалнаа шаакирийна линиъамика, муснийна биҳаа ва қообилийҳаа ва атиммаҳаа ъалайнаа»

Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат қил, ва ораларимизни ислоҳ қил, саломатлик йўлларига бизларни ҳидоят қил, бизларни зулматлардан нурга (чиқишликкда) нажот бер ва бизларни зоҳир бўлган ва яширинган бузуқликлардан сақлагин ва бизларга эшитишлигимизда ва кўришлигимизда ва қалбларимизда ва "жуфтларимизда" ва фарзандларимизда барокат бер ва тавбамизни қабул қил албатта сен тавбаларни кўп қабул қилгувчи ўта меҳрибонсан ва бизларни нематларинга шукур қилгувчилардан ва унга (неъматинг сабабидан сенга) сано айтадиганлардан ва уни (неъматингни) қабул қилинадиганлардан қил ва уни бизга тамомий қил.


№2. Иккинчи дуо

اَللَّهُمَّ جَمِّلَنِي فِي عَيْنِ زَوْجِي وَحَبِّبْنِي إِلَى قَلْبِهِ وَارْزُقْنِي ذُرِّيَةً صَالِحَةً مِنِهُ. اَللَّهُمَّ دَعَوْنَاكَ فَاسْتَجِبْ لَنَا كَمَا وَعَدْتَنَا. اَللَّهُمَّ اجْعَلْنِي نُورًا بَيْنَ عَيْنَيْنِ زَوْجِي

Ўзбекча ўқилши: Аллоҳумма жаммаланий фий ъайни завжий ва ҳаббибний илаа қолбиҳи варзуқний зурриятан соолиҳатам-минҳу Аллоҳумма даъавнаака фастажиб ланаа камаа ваъадтанаа. Аллоҳум-мажълний нувром байна ъайнайни завжий

Маъноси: Аллоҳим мени эримни кўзида гўзал қилгин. Ва мени эримни қалбига севдиргин. Ва менга эримдан солиҳа зурриётни ризқ қилиб бергин. Аллоҳим бизга ваъда қилганинг каби сенга дуо қилдик бизга (дуойимизни) ижобат қил. Аллоҳим мени эримнинг кўзларининг нури қил.


№3. Учинчи дуо

اَللَّهُمَّ وَفِّقْ بَيْنِي وَبَيْنِ زَوْجِي وَاجْمَعْ بَيْنَنَا عَلَى خَيْرٍ. اَللَّهُمَّ اجْعَلْنِي قُرَّةَ عَيْنٍ لِزَوْجِي وَاجْعَلْهُ قُرَّةَ عَيْنٍ لِي وَأَسْعِدْنَا مَعَ بَعْضِنَا وَاجْمَعْ بَيْنَنَا عَلَى خَيْرٍ. اَللَّهُمَّ اجْعَلْنِي لِزَوْجِي كَمَا يُحِبُّ وَاجْعَلْهُ لِي كَمَا أُحِبُّ وَاجْعَلْنَا لَكَ كَمَا تُحِبُّ. وَارْزُقْنَا الذُّرِّيَةَ الصَّالِحَةَ كَمَا نُحِبُّ وَكَمَا تُحِبُّ

Ўзбекча ўқилиши: Аллоҳумма ваффиқ байний ва байни завжий важмаъа байнанаа ъалаа хойрин Аллоҳум-мажъалний қуррота ъайнил-лизавжий важъалҳу қуррота ъайнил-лии ва асъиднаа маъа баъа'динаа важмаъа байнанаа ъалаа хойрин Аллоҳум-мажъалний лизавжий камаа юҳиббу важъалҳу лий камаа уҳиббу важъалнаа лака камаа туҳиббу варзуқнааз-зуррийята соолиҳата камаа нуҳиббу вакамаа туҳиббу.


Маъноси: Аллоҳим мен билан эримнинг орасини муросага келтир. Ва бизни яҳшиликни устида жамла. Аллоҳим мени эрим учун кўз қувончи қил. Ва эримни мен учун кўз қувончи қил. Аллоҳим бизни биргаликда саодатли қил. Ва бизни яҳшиликни устида бирлаштир. Аллоҳим мени эрим учун ўзи яхши кўрганидек қил. Ва эримни мен учун мен яҳши кўрадиганимдек қил. Бизни ўзинг яҳши кўрадиган (қулларинг) каби қил. Бизга биз яхши кўрадиганимиз ва сен яхши кўрадиганинг каби солиҳа зурриётни ризқ қилиб бер.

Яқинларга хам улашинг

T.me/OCHILDI_DOMLA
13.3K views05:54
Ochish/sharhlash
2021-12-27 08:52:36
Индонезияда келинчак никоҳ кечаси меҳмонларга бир пора Қуръон тиловат қилиб берар экан, меҳмон аёллар такрорлаб, қайтариб туришар экан. Нақадар яхши одат-а!

Яқинларга хам улашинг

Уланиш

T.me/OCHILDI_DOMLA
12.4K views05:52
Ochish/sharhlash