Get Mystery Box with random crypto!

OCHILDI DOMLA

Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA O
Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA
Kanal manzili: @ochildi_domla
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.12K
Kanalning ta’rifi

Тошкент туманидаги "Хожи ота" жоме масжидининг имом хатиби Очилди домланинг телеграмдаги pасмий каналига хуш келибсиз!

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 64

2021-12-18 09:55:57 Пайғамбарлик белгилари

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: Саййидимиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламда пайғамбарликка далолат қиладиган ўн иккита белги бор эди:

Бошларида битта белги,
Пешоналарида битта белги,
Кўзларида битта белги,
Бурунларида битта белги,
Қулоқларида битта белги,
Тилларида битта белги,
Тупукларида битта белги,
Кафтларида битта белги,
Бармоқларида битта белги,
Икки куракларининг ўртасида битта белги,
Бўйларида битта белги,
Иккита қадамларида битта белги бор эди.

Бошларидаги белги шуки, юрсалар бошлари устида булут соя қилиб борарди.

Пешоналаридаги белги шуки, бирор қавмни зиёратига борсалар, пешоналаридан таралаётган нур йўлларини ёритиб борар эди.

Кўзларидаги белги шуки, рўпараларидаги кишиларни қандай кўрсалар, орқаларидагиларни ҳам шундай кўра олар эдилар.

Бурунларидаги белги шуки, фақат ҳушбўй ҳидни туяр эдилар, бадбўй хидни туймас эдилар.

Қулоқларидаги белги шуки, лавҳул маҳфузда ёзаётган қаламнинг сасини эшитар эдилар.

Тилларидаги белги шуки, фақат ҳақ гапни гапирар ва рост сўзни сўзлар эдилар.

Тупукларидаги белги шуки, агар шўр сувга тупуклари тушса, чучук сувга айланарди.

Кафтларидаги белги шуки, майда тошлар кафтларида тасбиҳ айтар эди.

Икки кураклари орасидаги белги шуки, у ерда муҳри нубувват бўлиб, унда нурдан ёзилган иккита сатр (ла илаҳа иллаллоҳу муҳаммадун расулуллоҳ) бор эди.

Бўйларидаги белги шуки, агар узун бўйли киши билан юрсалар тенглашарди, агар паст бўйли киши билан юрсалар баробар бўларди.

Икки қадамларидаги белги шуки, агар қумликда юрсалар излари кўринмасди, агар тош устида юрсалар қадамлари ботар эди.

Каналга уланиш
T.me/OCHILDI_DOMLA
11.3K views06:55
Ochish/sharhlash
2021-12-18 08:03:58
Ибрат....

Яқинларга хам улашинг

Уланиш
T.me/OCHILDI_DOMLA
12.4K views05:03
Ochish/sharhlash
2021-12-17 20:58:48 Эшитиб мазза қилинглар

Овозини баланд қилиб эшитсангиз ростдан ҳам мазза қиласиз... айниқса наушникда.

Сўраганлар учун


@OCHILDI_DOMLA
4.2K views17:58
Ochish/sharhlash
2021-12-17 15:32:16
Нозик хилқат

- Қачон сен ҳақиқий эркак бўлсанг, шунда аёлинг ҳам чинакам аёл бўлади.

- Қачон сен подшоҳ бўлсанг, шунда аёлинг малика бўлади.

- Қачон сен мадраса бўлсанг, шунда аёлинг иқтидорли ўқувчинг бўлади.

- Қачон сен ҳамиятли, рашкли бўлсанг, шунда аёлинг иффатли ва ҳаёли бўлади.

- Ўзинг ҳеч нарса бўла туриб, аёлингдан ҳамма нарса бўлишини талаб қилма!

- Аёл шундай хилқатки, унга инфоқ қилганингда, танасидаги очлик ҳисси йўқолиб, сени дуо қилади.

- Аёл шундай хилқатки, агар йиғласанг, бошингни кўксига қўйиб, сенга тасалли беради.

- Аёл шундай хилқатки, агар уни севсанг, қалбидан жой оласан.

- Аёл омонат бўлиб, эъзоз ва ҳимоя учун яратилгандир.

- Аёл инсон шахсияти шаклланадиган илк мадрасадир.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Уланиш
T.me/OCHILDI_DOMLA
9.5K viewsedited  12:32
Ochish/sharhlash
2021-12-16 22:26:07
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН..

Аллоҳим, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор... уларга хушхабар бер..

Сендан шифо сўраётганлар бор... уларга офият, шифо бер..

Сенинг раҳматингдан умидворлар бор... уларга раҳм қил..

Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор... уларнинг гуноҳларини афв эт, ҳавзи Кавсарингдан сероб эт..

Аллоҳим, жума кунида,
ота-оналаримизнинг,
биз яхши кўрган кишиларимизнинг,
Барча мусулмонларнинг гуноҳларини афв эт, улардан рози бўл, гуноҳларини кечир, Дўзахни уларга ҳаром қил, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин...Амин.!.

@OCHILDI_DOMLA

ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ҲАМ ЖУМА АЙЁМИ БИЛАН ТАБРИКЛАНГ


Канала уланиш учун

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
2.8K views19:26
Ochish/sharhlash
2021-12-16 19:11:19 BIRODARLAR BIZNI INSTAGRAMDAGI RASMIY KANALIMIZ SHU ERDA HOZIR DOMLA BILAN TÒĜRIDAN TÒĜRI EFIRDA JONLI MULOQAT BÒLMOQDA KIRISH UCHUN BOSING
.
https://www.instagram.com/tv/CWv2nWpDS0x/?utm_medium=share_sheet
6.2K views16:11
Ochish/sharhlash
2021-12-16 15:15:40 ​​ТАВБА ҚИЛИШ ВАҚТИ КЕЛМАДИМИ!?

Аллоҳдан қўрқишнинг аломати етти нарсада аён бўлади:
Тилида – яъни, тилини ёлғондан, ғийбатдан, ортиқча сўзлардан тияди, Аллоҳнинг зикри, Қуръон тиловати, илмий музокаралар билан машғул қилади;

Қорнида – яъни, фақат ҳалол нарсани ва ҳожати миқдорича ейди;

Кўзида – яъни, ҳаромга боқмайди, дунёга рағбат назари билан эмас, ибрат назари ила қарайди;

Қўлида – яъни, уни ҳаромга чўзмайди, Аллоҳ тоатидаги ишларга
узатади;

Оёғида – яъни, Аллоҳ гуноҳ, деган ишларга юрмайди;

Қалбида – яъни, ундан биродарига душманлик, ғазаб, ҳасад каби иллатларни чиқариб ташлайди ва мусулмонларга нисбатан меҳр-шафқат уйғотади;

Тоатда – яъни, тоати Аллоҳ йўлида холис бўлади, риё ва нифоқдан сақланади.

Абу Лайс Самарқандий

T.me/OCHILDI_DOMLA
9.1K viewsedited  12:15
Ochish/sharhlash
2021-12-16 14:04:39 ЎЙЛАБ КЎРДИНГИЗМИ?

-Мол-дунёйимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди. Чунки ҳузур мол дунёда эмас ибодатдадир.

-Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди. Вақтдаги барака қулайликда эмас силаи раҳмдадир

-Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади. Чунки дори ҳам даволовчи ҳам касал қилувчи моддадир. Илло Асал ва Седана мустасно.

-Инсонларни маънисиз куй қўшиқлари, сўзларини доим эшитамизу, Аллоҳнинг Қуръондаги сўзларини эшитишга малолланамиз.

-Кеч ётсак бомдодга тура олмаслигимизни биламизу, барибир кеч ётиб бомдодни қазо қиламиз.

-Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз. Огоҳ бўлингким! Телевизор инсонни жаҳолатга, китоблар эса ҳидоятга етаклайдир

- Дунёни кўп гапирамиз-у, Аллоҳни жуда кам зикр қиламиз.

-Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик. Камбағал, мискинларга эмас бойлар, мансабдорларга дастурхон ёзишни яхши кўрамиз.

-Узоқ ерларга ҳордиқ учун борамиз, лекин қўшнимиз билан кўришишга икки қадам босолмаймиз.

-Фазода, дунёда нималар бўлаётганини кузатамиз биламиз-у, яқинларимиз муаммолари қийинчиликларидан хабаримиз йўқ.

-Ташқи кўринишимизни чиройли пок тутишга ҳаракат қиламиз, лекин руҳларимиз поклигига этибор бермаймиз.

-Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди. Режаларимиз фақат дунё топишлик бўлгани учун Аллоҳ бизни қалбимизни қувонтирадиган натижалар бермайди.

-Хатомизни айтган дўстларни ёмон кўриб узоқлаштирамизу, сохта мақтовлар айтадиган дўстларни яхши кўриб яқин бўламиз.

-Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз оз...Чунки Аллоҳ кўрсатган ҳақиқий ютуқ жаннатни қолдириб, бир лаҳзада ўтадиган ютуқ учун ҳаракат қиламиз.

- Барчасини ўзгартириш сени
қўлингда.

Яқинларингга жўнатинг



T.me/OCHILDI_DOMLA
8.7K views11:04
Ochish/sharhlash
2021-12-16 09:07:12 ИШОНИНГ!

Телеканалларда соқол ва рўмолни вижир-вижир қилаётганларга айтаман:

Менга ишонинглар, соқол ва рўмолнинг ҳеч қандай зарари йўқ!

Эркакнинг юзидаги, иягидаги тук ва аёлнинг бошидаги мато ҳеч кимга зарар бермайди.

Исломдаги фарз бўлган ҳижобда ва вожиб бўлган, шиор бўлган соқолда яхшилик борлиги учун ҳам булар фарз, вожиб қилинган.

Ёмонликлар кишининг онгида ва қалбида пайдо бўлиб, бутун танани заҳарлайди.

Бежизга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Жасадда бир парча гўшт бор, агар у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади, агар у бузилса, бутун тана бузилади, огоҳ бўлинглар, у қалбдир» демаганлар.

Эркак соқолсиз, аёл рўмолсиз юриб ҳам калласида, дилида ёмонликларни ўйлаб юрган бўлиши мумкин.

Ишонинг, соқол ва рўмол юртнинг тараққий этишига, халқнинг фаровон яшашига, машинасозликка, кўп қаватли турар жойларнинг қурилишига, космонавтикани ривожлантиришга, орбитага парвоз қилишга, ишлаб чиқаришга, маҳсулотни хорижга экспорт қилишга, иш ўринларининг кўпайтирилишига, илм-фан, техника соҳасида халқаро мукофот олишга, юртимизда академиклар сони ортишига, хуллас, тараққиётга тўсиқ бўлмайди.

Халқимиз Бухорийни, Берунийни тарбия қилган деб мақтанамиз. Шундай улуғ алломаларни тарбия қилган халқ авлоди соқол ва рўмолни олабўжи қилишга уринса-я!

Бу жуда хунук ва уятли, кулгига қолишга сабаб бўладиган хурмача қилиқ.

Ишонинг, ёмонликлар соқол ва рўмол ичида пайдо бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Нозимжон Хошимжон

T.me/OCHILDI_DOMLA
10.4K views06:07
Ochish/sharhlash
2021-12-16 05:13:45 ​​​​​​ ЕТТИ ТОЖ:

1. ЗИКРНИНГ ТОЖИ:
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр»
(Ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ, салтанат ва мақтов Уникидир. У барча нарсага қодир Зотдир).

2. ТАСБЕҲНИНГ ТОЖИ:
«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ, ъадада холқиҳ, ва ризо нафсиҳ, ва зината ъаршиҳ, ва мидада калимаатиҳ»
(Яратганларининг ададича, Ўзи рози бўлгунича, Аршининг вазнича, калималарининг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклаб ёд этаман).

3. ДУОНИНГ ТОЖИ:
«Роббанаа, аатинаа фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазаабан-наар»
(Роббимиз, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қил ва бизни дўзах азобидан сақла!)

4. ИСТИҒФОРНИНГ ТОЖИ:
«Аллоҳумма, анта Роббий, лаа илааҳа иллаа анта, холақтаний ва ана ъабдук, ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъуузу бика мин шарри маа сонаът, абууъу лака би ниъматика ъалайя, ва абууъу бизамбий, фағфирлий, фаиннаҳу лаа йағфируз-зунуба иллаа ант»
(Аллоҳим, Сен Парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени Сен яратдинг, мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган ишларимнинг ёмонидан Ўзингдан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрорман, гуноҳларимга ҳам иқрорман. Гуноҳларимни кечир, чунки Сендан бошқа ҳеч ким гуноҳларни кечира олмайди)

5. ЗАРАРДАН ҲИМОЯЛАНИШ ДУОЛАРИНИНГ ТОЖИ:
«Бисмиллааҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис-самаа, ва ҳувас-самийъул-ъалийм»
(Аллоҳнинг исми билан бошлайман, У Зотнинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи, билувчи Зотдир).

6. МУАММОДАН ҚУТИЛИШ ДУОЛАРИНИНГ ТОЖИ:
«Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн» (Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ, эй пок Парвардигор! Мен ўз жонимга зулм қилиб қўйдим, Анбиё сураси, 87-оят).

7. ХОТИРЖАМЛИК ДУОЛАРИНИНГ ТОЖИ:
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм»
(Олий ва Улуғ Аллоҳдан ўзгада куч ҳам, қувват ҳам йўқ).

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

T.me/OCHILDI_DOMLA
2.0K viewsedited  02:13
Ochish/sharhlash