2021-12-09 10:18:00
Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..! ● Ҳалолу харомнинг фарқига бормай,
ШАЙТОНга эргашар ортидан қолмай.
Эрта кеч ароқни ичганлар тинмай,
Йиғланглар ДУНЁга тўёлмаганлар,
Бошини саждага қўёлмаганлар..!
● Зиною фаҳшдан ҳазар қилмаган,
Бир бора МАСЖИДга қадам қўймаган.
Дунёнинг зарини йиғиб тўймаган,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..!
● Кимлардир ногирон товбани қилса,
Соғларнинг макони ЧОЙХОНА бўлса.
Қалблари ғийбатдан гуноҳга тўлса,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..!
● Омади келганда тўкиб борини,
Бойларга очади дастурхонини.
Очларга бермаган битта нонини,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..!
● Юрган ҳар йўлида қилади гунох,
Ё товба дер яна ҚАЛБИМДА АЛЛОҲ
Шунчалар бўлурми разиллик эй воҳ,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..!
●Опаю синглиси чет элда юрса,
Ўзлари ДАЮСЛИК мақомин ювса.
Бировнинг аёлин устидан кулса,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..!
●Ёшингиз саксонга етиб борганда,
Билакдан куч қувват кетиб қолганда.
Ажалингиз эшик, қоқиб турганда,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..!
● Ҳар икки гапининг биттаси ЁЛҒОН,
Қалбига ин қурган лаънати шайтон.
Бир куни ДООД солиб йиғлайсан ишон...
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..!
●Бошқаларга улашинг, ажрларга эришинг.
●Каналга обуна бўлиш учун линкни босинг.
T.me/OCHILDI_DOMLA
20.9K views07:18