Get Mystery Box with random crypto!

OCHILDI DOMLA

Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA O
Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA
Kanal manzili: @ochildi_domla
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.12K
Kanalning ta’rifi

Тошкент туманидаги "Хожи ота" жоме масжидининг имом хатиби Очилди домланинг телеграмдаги pасмий каналига хуш келибсиз!

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 62

2021-12-24 14:00:43
...Fajr surasi

Yiĝlab eshitasiz....

Yaqinlaringizga ham ulashing

Kanalga ulanish

T.me/OCHILDI_DOMLA
14.9K views11:00
Ochish/sharhlash
2021-12-24 12:23:24 - Қачон сен ҳақиқий эркак бўлсанг, шунда аёлинг ҳам чинакам аёл бўлади.

- Қачон сен подшоҳ бўлсанг, шунда аёлинг малика бўлади.

- Қачон сен мадраса бўлсанг, шунда аёлинг иқтидорли ўқувчинг бўлади.

- Қачон сен ҳамиятли, рашкли бўлсанг, шунда аёлинг иффатли ва ҳаёли бўлади.

- Ўзинг ҳеч нарса бўла туриб, аёлингдан ҳамма нарса бўлишини талаб қилма!

Каналга уланиш

T.me/OCHILDI_DOMLA
13.3K viewsedited  09:23
Ochish/sharhlash
2021-12-23 22:00:32
Assalamu Alaykum

JUMA Ayyomingiz Muborak
Bo'lsin Azizlar

@OCHILDI_DOMLA

Yaqinlaringizni birinchilardan bo'lib tabriklang

Kanalga obuna boling

T.ME/OCHILDI_DOMLA
5.0K views19:00
Ochish/sharhlash
2021-12-23 17:12:52 Mana shu vaqtda duo qiling albatta ijobat bòladi..

"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

Manba: @OCHILDI_DOMLA

Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing

Kanalga obuna bo'ling

T.ME/OCHILDI_DOMLA
9.8K viewsedited  14:12
Ochish/sharhlash
2021-12-23 12:18:01
ҲАЛИ ҲАМ КЕЧ ЭМАС
Машҳур қироат имомларидан бири имом Кисоий роҳимаҳуллоҳ 40 ёшигача қўй боқиб юрган. Кунлардан бир куни у қўй боқиб юрганида боласини қуръон мадрасасига юбораётган онани кўриб қолади. Бола "бормайман" деб хархаша қилаётган эди. Онаси унга деди:
- Сен албатта қуръон ҳалқасига бориб таълим олишинг керак. Акс ҳолда мана бу чўпонга ўхшаб қоласан!

Кисоий буни эшитиб: "Ҳали мен инсонларга мисол қилинадиган бўлиб қолдимми?!", дея қўйларини сотиб юборади. Сўнгра илм олишга киришиб луғат ва қироатда имом бўлади. Энди уни инсонлар илмда ва олийҳимматли бўлишда мисол қила бошлашади.

Инсоннинг ўзи учун чиқарган қарорларни - агар улар иймон ва иродадан содир бўлса - кунлар камдан-кам ҳолатда барбод қила олади!

Уланиш
T.me/OCHILDI_DOMLA
11.9K viewsedited  09:18
Ochish/sharhlash
2021-12-23 07:30:29 ​​ Сафнинг тўғрилиги намознинг чиройидандир!

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга юзланиб: «Сафларингизни тўғриланглар, етишиб-етишиб туринглар. Мен сизларни ортимдан ҳам кўриб тураман», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

2. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сафларингизни текисланглар, чунки намознинг тўкислиги сафни текислашдандир», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сафларингизни тўғриланглар», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Намозда сафни тўғри қилинглар, чунки сафнинг тўғрилиги намознинг чиройидандир».

Имом Муслим ривояти.

5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда (қўллари билан) елкаларимизни тўғрилаб, «Текисланинглар. Нотекис турманглар, қалбларингиз қарама-қарши бўлиб қолади. Менга эс-ҳушли ва ақллиларингиз, сўнг улардан кейингилар, сўнг улардан кейингилар яқин турсин», дер эдилар.

Мана бугун сизлар эса қаттиқ ихтилофдасиз».

Имом Муслим ривояти.

Изоҳ: Абу Масъуд розияллоҳу анҳу бу гапда ўша пайтда авжига чиққан ихтилофларни назарда тутган бўлса‑да, унинг маъноси умумийдир, яъни «Намоздаги сафларингиз дуруст бўлмай, паст‑баланд бўлиб кетганидан қалбларингиз қарама‑қарши бўлиб, ихтилофга шўнғиб кетдингиз», демоқда.

6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Сафларингизни тўғриланглар. Сафни тўғрилаш намознинг мукаммаллигидандир».

Имом Муслим ривояти.

7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сафларни тўлдиринглар», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Текисланинглар, текисланинглар, текисланинглар», дер эдилар.

Имом Насаий ривояти.

9. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сафларингизни жипслаштиринглар, уларнинг орасини яқинлаштирингиз, бўйинларни баробарлаштиринг», дедилар».

Абу Довуд ривояти.

10. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сафларингизни тўғри қилинглар, Аллоҳга қасам, сафларингизни тўғри қиласизлар ёки Аллоҳ қалбларингиз орасини бир-бирига қарама-қарши қилиб қўюр», дедилар».

Абу Довуд ривояти.

11. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сафларни тўғриланг! Елкаларингизни тенглаштиринг! Очиқ жойларни тўлдиринг! Биродарларингиз қўлига мулойим бўлинг! Шайтон учун очиқликлар қолдирманг! Ким сафни етказиб турса, Аллоҳ ҳам уни (муродига) етиштиради. Ким сафни узса, Аллоҳ ҳам уни узади», дедилар».

Абу Довуд ривояти.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

Каналга уланиш
T.me/OCHILDI_DOMLA
11.7K views04:30
Ochish/sharhlash
2021-12-22 16:56:24
Олимлар Намозни биз билмаган жудаям катта фойдасини аниқлашибди

Уланиш
T.me/OCHILDI_DOMLA
12.0K views13:56
Ochish/sharhlash
2021-12-22 09:47:05 ​​​​Гуноҳларингиз денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилиши мумкин. Қандай дейсизми?
Марҳамат қилиб, «Субҳааналлоҳи вабиҳамдиҳ» (Аллоҳни ҳамди ила поклайман) деб юз марта айтинг.

Сизга Аллоҳнинг ўзи кифоя бўлиб, ғам-ташвишдан халос этади. Қандай дейсизми?
Марҳамат қилиб, «Ҳасбияллоҳуллазий лаа илааҳа иллаа ҳу, ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳнинг Ўзи кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Унга таваккул қилдим. У Зот улуғ аршнинг Роббидир) деб етти марта айтинг.

Аллоҳ сиздан рози бўлади. Қандай дейсизми?
Марҳамат қилиб, «Розийту биллааҳи Роббан, ва бил Ислаами дийнан, ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама Росуула» (Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Расул деб рози бўлдим), деб уч марта айтинг.

Мингта яхшиликни қўлга киритиб, мингта ёмонликнинг қандай ўчирилишини биласизми?
Марҳамат қилиб, «Субҳаналлоҳ» деб юз марта айтинг.

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

T.me/OCHILDI_DOMLA
13.0K viewsedited  06:47
Ochish/sharhlash
2021-12-22 05:45:21 shunchaki izoh yo'q
oxirigacha tinglang

T.me/OCHILDI_DOMLA
12.0K viewsedited  02:45
Ochish/sharhlash
2021-12-21 16:26:11 Чекишни қачон ташлайсиз?

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَأَنفِقُواْ فِي سَبِيلِ اللّهِ وَلاَ تُلْقُواْ بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ وَأَحْسِنُوَاْ إِنَّ اللّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ۝

«Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни ҳалокатга ташламанг. Яхшилик қилинг, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир». (Бақара сураси, 195-оят).

Тамаки, нос ва ҳоказоларни чекиш ўзини ҳалокатга ташлашнинг бир кўринишидир.

Баъзилар «Чекмайдиганлар нимадан ўлади?» дейди.

- Ҳамма ўз ажали билан ўлади.

- Аммо чекадиган одам ўз жонига зулм қилган, ўз умрини чекиш орқали қисқартирган, ўзини ҳалокатга ташлаган бўлади.

- Чекувчилар ўртасида ўлим кўрсаткичи, чекмайдиганларга қараганда 70% кўп экан.

- Кунига 20 дона сигарета чекувчиларда эса ўлим кўрсаткичи 2 баробар ортиқ экан.

- Чекувчилар чекмайдиганларга нисбатан 6-10 йил кам яшаши ҳисоблаб чиқилган.

Эй сигарет чекувчи! Агар сигаретларинг фойдали бўлганда эди, уни фарзандларингга ҳам ўргатган бўлардинг.

Кунига бир дона сигарет чекадиган одамнинг захарланиши бир йил давомида ярим коса смола (нефть) ичган билан тенг.

Агар чекаётганга, «Сигаретингни кийимингга босиб ўчир!» десангиз, шундай қиладими? Ундай қилмаса керак. Ҳар ҳолда чўғ бўлиб турган сигаретини кийимига босмаса керак.

«Кейин кўйлагим ёниб кетсинми?» деса керак.

У ҳолда, кийиминг юрагингдан, ўпкангдан, тишларингдан, жигарингдан қимматми?!

Ахир никотин ва бошқа заҳарлар милкинг, тишларинг, томоғинг, ўпканг, юрагинг, жигарингга зарар-ку!

Сигаретга пул сарфлаш аёл ва болалар нафақасини қийиш, исрофга қўл уриш-ку!

- Чекувчи ҳар битта чеккан сигаретаси билан ўз умрини 6 минутга қисқартиради.

- Чекмайдиган одам билан чекадиган одам ҳисоб-китоб қилинаётган пайтда, чекмайдиган одам чекиш, чекиб ўз жонини ҳалокатга дучор қилиш билан боғлиқ сўроқдан озод бўлади.
Валлоҳу аълам.

Келинг, ўзингизга, оилангизга раҳмингиз келсин. Чунки, уйда чекаётганингизда, болаларингиз ҳам тутун ютгани учун улар пассив кашанда саналар экан.

Аллоҳ таолога тавба қилинг, хумори тутса, оғзингизга қанд солинг. Асабийлашсангиз, истиғфор айтинг, Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм деб кўп айтинг.

Аллоҳ таоло ҳаммамизнинг ҳолимизни ислоҳ қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Уланиш
T.me/OCHILDI_DOMLA
10.8K viewsedited  13:26
Ochish/sharhlash