Get Mystery Box with random crypto!

Alimoff

Kanal manzili: @nurbekalimov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.45K
Kanalning ta’rifi

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18
Реклама - @The_Blesssed
Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 7

2023-06-09 13:32:21 Статистик маълумотларга кўра 2023 йилнинг дастлабки 5 ойида Ўзбекистон бўйлаб 700 миллион дона ноқонуний тамаки маҳсулоти савдога чиқарилган ва унинг ортидан давлат бюджетига 250 миллиард сўм зарар келтирилган.
Албатта ноқонуний тамаки маҳсулотларнинг маълум қисми Ўзбекистон Республикасига чегара орқали кириб келади ва бунинг ўзи ҳам ноқонуний тамаки маҳсулотлари кириб келадиган ноқонуний йўллар мавжуд эканлигига исбот бўла олади. Афсуски бу йўллар орқали нафақат тамаки, балки ундан ҳам хавфлироқ бўлган: наркотик моддалар, қурол-яроғ ва ҳ.к маҳсулотлари кириб келиши мумкин.

Шу ўринда савол туғилади, Ўзбекистонга ноқонуний йўллар билан кириб келган маҳсулотлар, ёки мамлакат стандартларига кўра яроқсиз деб ҳисобланадиган маҳсулотлар мусодара қилингач қандай тарзда йўқ қилинади? Аслида улар ҳақиқатдан ҳам йўқ қилинадими? Бу жараённи ким назорат қилади? Бу каби саволлар кўпчиликка қизиқ бўлиши табиий, чунки катта миқдорда қўлга олинган маҳсулотларни мусодара қилинганини эшитганмиз, лекин катта миқдорда йўқ қилинган маҳсулотларни ҳар доим ҳам кўравермаймиз. Қалампир нашри мана шу саволларга жавоб топиш мақсадида маъсулларни саволга тутибди. Видеони кўришингиз ёки мақолани ўқишингиз мумкин.
5.8K views10:32
Ochish/sharhlash
2023-06-09 07:46:42
Япониядаги метро

Инсон қадри

@nurbekalimov
9.5K viewsedited  04:46
Ochish/sharhlash
2023-06-08 20:15:16
“4 йил ичида 20 млрд доллар” - Сарвар Каримов

Плосс Подкастнинг навбатдаги сонида режисёр Сарвар Каримов меҳмон бўлибди.

Унда ўзбек ва жаҳон киноси, “запретлар” даври, яқинда намойиш этилган Ҳоким Бува сериали ҳақида сўз борган.

Кўрворишга тавсия этилади.

Тўлиқ томоша қилиш учун:



8.3K views17:15
Ochish/sharhlash
2023-06-08 11:59:17 Қизлар учун Ўзбекистондаги энг йирик STEM-дастур – “Теchnovation girls Uzbekistan” танловининг навбатдаги мавсуми ҳам охирлаб қолибди. Дастур Теch4Impact ННТ томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги ва “Yandex Go” онлайн-сервиси билан ҳамкорликда ташкил қилинган.

12 ҳафталик дастур қатнашчилари маркетинг, дастурлаш, бизнес-кўникмалар ва тақдимот кўникмалари бўйича таълим олишди. Тренинглар ва семинарлар Тошкентда, Нукусда, Фарғонада ва онлайн тарзда ўтказилди.

Сизда хўш, бу танлов ўзи одамга нима беради, деган савол туғилиши табиий. Дастурда асосий эътибор муаммоли вазиятларни технологиялар ёрдамида қилиш, коммуникацияга киришиш, новаторлик қобилиятини ривожлантиришга қаратилди. Бу дастурни муваффақиятли тамомлаган қизлар эртага ўз атрофига яна минглаб истеъдодли ёшларни тўплаши ва оламшумул лойиҳаларни амалга ошириши мумкин.

Хуллас, “Technovation Girls"ни буюк келажакни қуриш йўлидаги катта қадам деса, хато бўлмайди. Дастурнинг халқаро ҳакамлар ҳайъати 2023 йил 1 июн куни Ўзбекистондан халқаро танловда қатнашишда давом этадиган бир нечта жамоани аниқлайди.

@nurbekalimov
8.4K viewsedited  08:59
Ochish/sharhlash
2023-06-08 09:28:55
Қайна келин, қайната куёв муаммоси янги даражада. Голливуд стайл

Қизни онаси автоматни ўқлашини қаранглар, бутун умр жанг қилган профессионал харбийга ўхшайди Қойил.

@nurbekalimov
15.6K views06:28
Ochish/sharhlash
2023-06-08 07:46:09
Ўтган йили O‘zbegim Developement томонидан қурилган O‘zbegim новостройкасига борганимизда, қурилишини кўриб ҳавас қилгандим. Уй мустаҳкам қурилган, машинадан холи ҳовлиси, ўзининг чойхонасигача бориди. Так вот, ўша компания яна битта шунақа ҳамма шароити бор Shoshkent турар-жой мажмуаси қуришни бошлабди.

Мажмуа биз айтишга ўрганиб қолган "Текстилный" стадиони яқинида қурилмоқда. У ерда 14 қаватли 4та блок бўлади. Проста так, новостройкамас, ичида ресторан, супермаркет, бутиклар, стоматологик клиника, дорихона, фитнесс залларигача бўлади. Ҳудудда ҳар бир мижознинг ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб, майдони 55м2 дан 113м2 гача бўлган хонадонлар қурилади.

Бугун Тошкентда парковка топаман, десанг муаммо. Қуриб ташланган уйларнинг ҳам ҳаммасида бу шароит қилинмаяпти. Shoshkent турар-жой мажмуасида эса бу масалани олдиндан ўйлаб қўйишибди. У ерда ерости автомобиллар турар жойи мавжуд бўлади. Уй эгаларида машинамни қаерга қўяман, қишда совуқда, ёзда иссиқда нима бўлади деган ўй бўлмайди. Буниси янги уй сотиб олишда энг муҳим жиҳатлардан.

Савдо офиси уже ишлаяпти. Ҳозирдан бориб, арзонроқ вақтида олиб қўйиш керак. Ҳозир Ўзбекистонда энг яхши инвестиция уйга қилинган инвестиция экани сирамас. Фойдаланиб қолиноради.

+99855 500 90 90

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube
8.4K views04:46
Ochish/sharhlash
2023-06-07 09:19:22
9.9K views06:19
Ochish/sharhlash
2023-06-05 19:03:08 Июнь келди, кимдир қизиқарли бирор нима ўқишга канал қидириб юрган бўлса, қуйида сизларга замонамизнинг замонавий, дунёвий ва либерал қатлами аро қалам юритувчи блогерларини таклиф қиламиз:

"Асанов формати" - ўзбек тилидаги илмий-оммабоп канал. Канал муаллифи - филология бўйича фалсафа доктори Эльдар Асанов тил, антропология, тарих, шунингдек, бугунги ижтимоий ва сиёсий ҳаёт ҳақида теша тегмаган гапларни ёзиб боради. Шунингдек, яхши китоблардан, кинолардан тавсия қилиб боради.

Alimoff – таниқли блогер Нурбек Алимов канали. Ёзган ҳар бир постида интеллекти сезилиб туради. Юморларини тушуниш учун гоҳида кўп китоб ўқиган ёки кино кўрган бўлиш керак. Анжанча шева унсури бўёқдорликни кучайтиради. Истаса ўткир критика, истаса қизиқарли тарих, истаса олма пўчоғи ҳақида ёзади. Нима ёзишини билбўмеди. Зерикмайсиз!

Habikatura – Ўзбекистондаги саноқли карикатурачилардан бири. Воқеалар ва трендларга реакцияси ҳайратланарли. Чизганларини томоша қилиб, “Ёмон қибдию”, девормасангиз, ҳисобмас. Фақат у учун сиз ҳам трендда бўлишингиз керак!

Зафарбек Солижонов - Коррупционер ҳоким-у вазирлар кушандаси, каналида энг сўнгги инсайд хабар ва бепул юридик маслаҳатлар бериб борадиган ҳуқуқшунос блоги. "Дўстлари" Зафарелло деб ҳам чақиришади.

Allaev Uz – блогер ва тадбиркор, Asaxiy компанияси асосчиси Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Муаллиф унда бизнес бўйича маслаҳатлар, шунингдек, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзуларда фикрлар, таҳлиллар бериб боради.

Баходир Ахмедов – ўзининг амалиётидаги тажрибаларидан келиб чиқиб маслаҳатлар берувчи адвокат. Бундан ташқари, каналда айни вақтда юртдаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги “ёниб“ турган масалалардан хабардор бўлиб боришингиз, мурожаат йўллашингиз ҳам мумкин. Адвокат, ома ижтимоий-сиёсий масалаларни ўткир ҳазил остига олиб қолишиям мумкин.

Файзбоғ – блогер Темур Маликнинг канали. Каналда Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаёти кенг ёритиб борилади, кун тартибидаги янгиликлар келтирилади, улар ўткир танқид, таҳлил ва қизиқарли мемлар билан бойитилади.

Наблюдения под чинарой - Ферузхон Якубходжаевни канали. Русийзабон - туркий қон ўзбек блогери, центр сдержанности и холодного анализа, узбекофил без русофобии.

Али Каххоров - авторский канал любителя-исследователя, где абсурд и реальность сложно различить. Невиданные истории и факты в зоолоогии вас удивят и не оставят равнодушными.

Rockistan - ўзбек тилида рок ҳақида ёзадиган ягона канал. Нега ягона? Негаки бу каналда фақат рок жанридаги мусиқа тавсия қилинмайди, балки унинг тарихи ҳикоя қилинади, таҳлиллар берилади. Хуллас, рок олами ҳақида тўла тасаввурга эга бўласиз.
10.0K views16:03
Ochish/sharhlash
2023-06-05 16:25:24 Бўка туманида ИИВ ходимлари фуқарони уриб ўлдирганлиги, бу ортидан ходимлар ишдан бўшатилиб, хибсга олинганлиги хабари чиқди.

ИИВ вазирлик ўлароқ бир нарсани тушуниши керак. ўн минглаб одам ишлайдиган ташкилотда шунақа садистларам, маньякларам бу ишга адашиб кепқоганларам бор бўлиши мумкин. Бу жуда кўп одам ишлайдиган ташкилотда ҳамма оппоқ бўла олмайди. Ҳеч қайси ташкилотда бундай бўлмайди.

Ҳар қандай хато қилган ходимни максимал оқлаб, кейин унинг хатосини ёпиб бўлмайдиган даражага кепқолгандагина тан олиш ўрнига, ўзлари қонун ҳимоячиси ўлароқ ўз ходимларига нисбатан қаттиқроқ талабчан бўлишлари керак. Бу нарсалар ушбу хизматни обрўсини оширишдан бошқа иш қилмайди.

Бугун эса халқ сизлардан қўрқади. Қўрқишга сабаблар кўп. Қўрқув бефарқликни келтириб чиқаради, бефарқлик эса деградацияни. Бу нарса келажакда ўзингизга ҳам зарар бўлиши мумкин.

Ҳар куни чиқаётган турли негатив хабарлар, қаторасига юз бераётган 3-4 та холатлар, тизим тубдан ислоҳотган мухтожлигини яна бир бор эслатмоқда.

@nurbekalimov
9.8K viewsedited  13:25
Ochish/sharhlash
2023-06-05 12:53:00
Қадрли биродар ва биродаркаларимизнинг энг қайноқ ва унутилмас ёшлар ойлигига старт берилибди. Ёшлар ойлиги 3 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасидан бошланган. Ёшларнинг хурсандчилиги кўриб, бир йилда бу ойни соғинишган экан, деган фикр ўтди. Уларни кўриб, одамнинг қаригиси ҳам келмайди

Ўзи умуман, Ўзбекистонда бир ой давомида байрам қиладиган ҳеч бир соҳа йўқ. Бу эътибор фақат ёшларга қаратилган. Тўғрисиям-да, Ўзбекистоннинг энг катта қисми, кучи, бойлиги, келажаги ёшлар бўлгандан кейин бир ой байрам қилса қилишибди-да. Газини босилиноради, ёшлар.

Видеодаги ёшларнинг кайфиятини кўриб, бир шеър ёдга келиб кетди:
Гоҳи шундай пайтим келади,
Сизга бир гап айтгим келади,
Қурсин кўнгилнинг кўчаси, деманг,
Ёшлигимга қайтгим келади.

@nurbekalimov
9.4K viewsedited  09:53
Ochish/sharhlash