Get Mystery Box with random crypto!

Қадрли биродар ва биродаркаларимизнинг энг қайноқ ва унутилмас | Alimoff

Қадрли биродар ва биродаркаларимизнинг энг қайноқ ва унутилмас ёшлар ойлигига старт берилибди. Ёшлар ойлиги 3 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасидан бошланган. Ёшларнинг хурсандчилиги кўриб, бир йилда бу ойни соғинишган экан, деган фикр ўтди. Уларни кўриб, одамнинг қаригиси ҳам келмайди

Ўзи умуман, Ўзбекистонда бир ой давомида байрам қиладиган ҳеч бир соҳа йўқ. Бу эътибор фақат ёшларга қаратилган. Тўғрисиям-да, Ўзбекистоннинг энг катта қисми, кучи, бойлиги, келажаги ёшлар бўлгандан кейин бир ой байрам қилса қилишибди-да. Газини босилиноради, ёшлар.

Видеодаги ёшларнинг кайфиятини кўриб, бир шеър ёдга келиб кетди:
Гоҳи шундай пайтим келади,
Сизга бир гап айтгим келади,
Қурсин кўнгилнинг кўчаси, деманг,
Ёшлигимга қайтгим келади.

@nurbekalimov