Get Mystery Box with random crypto!

Бўка туманида ИИВ ходимлари фуқарони уриб ўлдирганлиги, бу орт | Alimoff

Бўка туманида ИИВ ходимлари фуқарони уриб ўлдирганлиги, бу ортидан ходимлар ишдан бўшатилиб, хибсга олинганлиги хабари чиқди.

ИИВ вазирлик ўлароқ бир нарсани тушуниши керак. ўн минглаб одам ишлайдиган ташкилотда шунақа садистларам, маньякларам бу ишга адашиб кепқоганларам бор бўлиши мумкин. Бу жуда кўп одам ишлайдиган ташкилотда ҳамма оппоқ бўла олмайди. Ҳеч қайси ташкилотда бундай бўлмайди.

Ҳар қандай хато қилган ходимни максимал оқлаб, кейин унинг хатосини ёпиб бўлмайдиган даражага кепқолгандагина тан олиш ўрнига, ўзлари қонун ҳимоячиси ўлароқ ўз ходимларига нисбатан қаттиқроқ талабчан бўлишлари керак. Бу нарсалар ушбу хизматни обрўсини оширишдан бошқа иш қилмайди.

Бугун эса халқ сизлардан қўрқади. Қўрқишга сабаблар кўп. Қўрқув бефарқликни келтириб чиқаради, бефарқлик эса деградацияни. Бу нарса келажакда ўзингизга ҳам зарар бўлиши мумкин.

Ҳар куни чиқаётган турли негатив хабарлар, қаторасига юз бераётган 3-4 та холатлар, тизим тубдан ислоҳотган мухтожлигини яна бир бор эслатмоқда.

@nurbekalimov