Get Mystery Box with random crypto!

Alimoff

Kanal manzili: @nurbekalimov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.58K
Kanalning ta’rifi

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18
Реклама - @The_Blesssed
Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 9

2023-05-12 17:37:06 Муддати ўтган, контрафакт ва яроқсиз товарлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

Мамлакатда ноқонуний йўл билан кириб келаётган маҳсулотлар ортиб бораётган ҳақида турли статистик маълумотлар бор. Масалан, Ўзбекистондаги тамаки бозорининг 21,7 %ини нонқонуний йўл билан юртимизга кириб келган тамаки маҳсулотлари ташкил этаркан. Эндиликда сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади. Шунингдек, ўзганинг товар, хизмат кўрсатиш белгисидан ёки фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилади.

Контрабанда маҳсулотларга қарши курашиш йўлидаги бу илк қарор эмас. Аввалроқ, ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси ҳақида хабар бериш орқали истеъмолчи унга нисбатан қўлланиладиган жариманинг 20%и миқдорида (500 000 сўмдан) кешбэк эгасига айланиши мумкинлиги ҳақида маълум қилинган эди. Бунинг учун фуқародан ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси фактини қайд этиш ва Soliq.uz иловаси орқали ариза йўллаш талаб этилади.

@nurbekalimov
4.2K views14:37
Ochish/sharhlash
2023-05-12 17:23:02
Ҳурматли фуқаролар!

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жамоатчилик фикри асосида "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини амалга ошириш жараёни билан таништирувчи қўлланма ишлаб чиқибди. Қуйида у билан танишишингиз мумкин.

Бу жараён қуйидагиларни ўз ичига олади:

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига республика бўйича жами ажратилган тегишли маблағлар ҳудудларга мавжуд маҳаллалар ва аҳоли сонидан келиб чиқиб тақсимланади;

Ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини раислари умумий қиймати 8 млрд сўмдан ошмаган таклифлардан иборат лойиҳалар пакетини шакллантиради ҳамда “Очиқ бюджет” ахборот порталига киритади;

Шакллантирилган лойиҳаларни туман (шаҳар) ҳокимликлари қошида ташкил этилган махсус комиссия ўрганиб чиқиб, саралаган ҳолда овоз бериш жараёнига ўтказади;

Фуқаролар “Очиқ бюджет” порталига кирган ҳолда шахсий кабинетлари орқали овоз беришда лойиҳа билан бир вақтда тадбирлар учун ҳам овоз беради.

@nurbekalimov
6.9K views14:23
Ochish/sharhlash
2023-05-12 13:58:03
"Адолат" социал-демократ партиясидан Маҳмудова Роба Анваровна президентликка номзод сифатида партиянинг Қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланибди.

@nurbekalimov
7.2K viewsedited  10:58
Ochish/sharhlash
2023-05-12 13:41:06
Термиз шаҳридаги стадион реконструкция қилинмоқда

Сурхондарёдаги "Сурхон Арена" стадиони тубдан реконструкция қилинмоқда. Замонавийлаштириш жараёни Эриелл компанияси томонидан амалга оширилмоқда экан. Компания бошқарув раиси Бахтиёр Фозилов жорий йил “Сурхон” профессионал футбол клуб раҳбари бўлган эди.

@nurbekalimov
5.9K views10:41
Ochish/sharhlash
2023-05-12 12:49:07 Келажакка саёҳат

Мен ҳар доим юз йил ўтгач нима бўлишини билишни орзу қилардим. Қайси технологиялар пайдо бўлади, қайси муаммолар ҳал бўлади... Шунинг учун, вақт аро саёҳат қилиш тажрибаси учун кўнгиллилар чақирилаётгани ҳақидаги эълонни кўрганимда, ўйламасдан рўйхатдан ўтишга қарор қилдим.

Тажрибани машҳур физик-олим Рустам Ашуров олиб борарди, у вақтлар аро саёҳат машинасини яратганини даъво қилар ва бу учун кўнгилли одамларни изларди, улар келажакка юз йил олдин ва орқага бориб, кузатувлари ҳақида ҳисобот билан қайтиб келишлари керак эди. Мен ҳам танланган ўнта кандидатдан бири бўлдим.

Тажриба ўтказиладиган лабораторияга етиб келдик, бизни олимни ўзи кутиб олди. У барчага тажриба қоидалари ҳақида тушунтирди. Биз махсус капсулларга ўтиришимиз ва улар бизни келажакка олиб кетиши керак эди.

Мен капсулага жойлашиб кўзларимни юмдим. Енгил бош айланиши ва ҳолсизликни ҳис этдим. Кўзларимни очганимда, қаршимда номаълум шаҳар пайдо бўлди. Капсуладан чиқиб атрофимга қарадим, баланд бинонинг томида турардим, у ердан шаҳар марказига назар ташлаш мумкин эди. Мен шаҳарни танидим - бу Тошкент эди.

Аммо қанчалик ўзгарган! Одатий автомобиллар ўрнига кўчаларда дронлар ва аэротаксилар учарди. Реклама плакатлар ўрнига улкан голограмма ва анимацияларни кўрдим. Кўзларимга ишонолмадим.

Шаҳарни айланишга тушиб, жуда кўп қизиқарли нарсаларни кўрдим.

Одамлар эгасининг хоҳишига қараб шакли ва функциясини ўзгартириши мумкин бўлган турли хил мураккаб қурилмалардан осонгина фойдаланишар, ёшлар учар скейтбордларда ҳаракатланишарди. Улар бир-бирлари билан фикрли хабарлар орқали мулоқот қилишарди. Ҳеч ким гапирмаса-да бир бирини яхши тушунишарди. Одамларни фикрларини ўқий бошладим. Санъат, илм фан, технологик янгиликлар ҳақида гаплашишарди асосан.

Мен бундай келажакдан қаттиқ ҳаяжонда эдим. Бу яшаш учун энг яхши дунё деб ўйладим. Мен бу ерда абадий қолишни хоҳлардим. Мен ўтмишимни, муаммоларимни, тажрибаларимни унутдим. Орқага қайтишим кераклигини ҳам ёддан чиқардим.

Шунда кўксимни тўлдириб нафас олгим келди, хайқириб бахтли эканлигимни айтмоқчи бўлдим. Бошимда каскага ўхшаган бир мослама борлиги ёдимга тушди. Уни ечдиму нафасим тўхтаб қолди, ўпкам ёрилиб кетар даражада ачишиб кетди, дарҳол каскани кийдиму нафасим жойига қайтди. Бу ерларда тоза ҳаво абслютно йўқ эди....

@nurbekalimov
7.5K viewsedited  09:49
Ochish/sharhlash
2023-05-12 10:26:18
Нега адвокатлар хизмат ҳақини олдиндан олади?

Кўпчилик адвокатларнинг дардини шериклар билан ҳажвия қилдик

ИНСТАГРАМ сахифамиз

Адвокатларга юбориб қўямиз
4.2K views07:26
Ochish/sharhlash
2023-05-12 08:31:23
585 доллорга Қора денгиз бўйида бир ҳафта загар олиб келиш мумкин, прикинь! Чорвоқдаям бунақа нарх йўқ.

Қачандир менга кимдир келиб, 600 долларданам камроқ нархга ҳақиқий денгизда чўмилиб бир ҳафта дам опкеласан, деса ишанмасдим. Так вот, бугун уже бу ҳақиқатга айланди. Июнда Ўзбекистонда қанақа иссиқ бўлишини биласлар, унча мунчаси чидолмайдиган ҳаво бўлади. Шунақа пайтда салқингина ҳавода сувни бўйида ётишга нима етсин. Ҳамма ўзбекка ўхшаб, дарров Чорвоқ демасдан, бир ўйлаб кўр. Чорвоқда бир ҳафта дам олишга кетадиган пулингни пашти ярмига Қора денгиз бўйида ўтказиш имконияти бор.

Грузиянинг Батуми шаҳрига июнь ойидан бошлаб Тошкентдан чартер рейс йўлга қўйиляпти. Батумига бориш-келиш, меҳмонхона, нонушта, страховкаларигача ҳаммаси бўлиб 585 долларга тушади. Бу ҳозир билган тур пакетларим ичида энг арзони. Пастда турни ташкил қиладиганларни контактларини қолдираман. Фойдаланиб қолиноради

+998787777377
@Locastourbot
@locas_tour

@nurbekalimov
7.9K views05:31
Ochish/sharhlash
2023-05-12 08:27:52 Президент "товарларни етказиб бериш хизматларини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.

Қарорга кўра, бир қатор транспорт воситаларини бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шартлиги тўғрисидаги талаб 2024 йил 1 январгача тўхтатиб турилади.

Мазкур транспорт воситалари қуйидагилар:
Энг юқори конструктив тезлиги соатига 50 километрдан, иш ҳажми 50 см.кубдан ошмайдиган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттдан ортиқ ва 4 киловаттдан кам бўлган электр двигателли икки ёки уч ғилдиракли транспорт воситалари;

Шу жумладан худди шундай тавсифларга эга бўлган мопед, квадрицикл (квадроцикл), трицикл, скутер ҳамда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишга мослаштирилган бошқа механик мосламалар.

Бунда, ушбу транспорт воситаларида ҳаракатланаётган шахслар мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари зарур.
Шунингдек, буюртма асосида товарларни етказиб бериш (юк ташиш бундан мустасно) ўзини ўзи банд қилиш фаолият турига киритилди

@nurbekalimov
6.8K views05:27
Ochish/sharhlash
2023-05-11 17:07:55
Ўзбекнинг снайпер қизи

Иккинчи жаҳон уруши Ўзбекистон халқи учун ҳам чуқур синов бўлди. Минглаб ўзбек ўғлонлари жанг майдонларида қаҳрамонона кураш олиб бордилар. Нафақат ўғлонлар, балки ўзбек қизлари ҳам урушда тенг хизмат кўрсатдилар. Шулардан бири жасорати ва снайперлик маҳорати билан ном чиқарган Жамила Қодировадир.

Хабарингиз бор, бир неча кун аввал "Ўзбек қизи" фильми премьерасига борган эдим. У ҳақидаги фикрларим ижобийлигини мана бу ерда айтиб ўтганман. Фильмнинг яхши чиқиши кўп томонлама сценарийга ҳам боғлиқ. Ушбу сценарий эса Бахтиёр Абдуғафурнинг "Узбечка" китоби асосида тайёрланган.

Вақтингизга ачинтирмайдиган китоб. Тавсия.
Китобни «Китобдорнашр» нашриётидан топишингиз мумкин.
8.0K views14:07
Ochish/sharhlash
2023-05-11 14:06:59 Оғизга туфлаш ҳақида

Ростдан бизни ўзбекларда машнақа ғалати одат бор. Ўзим талабашкалик даврларимда ўқишдан каникулга келиб, қандашларни ичида аям эришган ютуқларимни мақтаятса битта кампир қандашим мени неварамни оғзига туфлаб қўйгин сенга ўхшасин дейди Тасаввур қил, опен майндед, ғарбский одам бўган мени миям такой: Тирс

Ундан ташқари шу қадимий одамларимизда отаси узоқ вақтга бир ерга кетаётса боласи ичикиб қолмаслиги учун оғзига туфлаб кетиш бор экан, ёки кийимини чайқаб ичкиздириб қўйиларкан суви. Уффффф. Хуллас архаик одатлардан кечиш керак, қоралайман и налатлайман. Медицина: Менам қоралеман

@nurbekalimov
9.4K views11:06
Ochish/sharhlash