2023-06-08 11:59:17
Қизлар учун Ўзбекистондаги энг йирик STEM-дастур – “Теchnovation girls Uzbekistan” танловининг навбатдаги мавсуми ҳам охирлаб қолибди. Дастур Теch4Impact ННТ томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги ва “Yandex Go” онлайн-сервиси билан ҳамкорликда ташкил қилинган.
12 ҳафталик дастур қатнашчилари маркетинг, дастурлаш, бизнес-кўникмалар ва тақдимот кўникмалари бўйича таълим олишди. Тренинглар ва семинарлар Тошкентда, Нукусда, Фарғонада ва онлайн тарзда ўтказилди.
Сизда хўш, бу танлов ўзи одамга нима беради, деган савол туғилиши табиий. Дастурда асосий эътибор муаммоли вазиятларни технологиялар ёрдамида қилиш, коммуникацияга киришиш, новаторлик қобилиятини ривожлантиришга қаратилди. Бу дастурни муваффақиятли тамомлаган қизлар эртага ўз атрофига яна минглаб истеъдодли ёшларни тўплаши ва оламшумул лойиҳаларни амалга ошириши мумкин.
Хуллас, “Technovation Girls"ни буюк келажакни қуриш йўлидаги катта қадам деса, хато бўлмайди. Дастурнинг халқаро ҳакамлар ҳайъати 2023 йил 1 июн куни Ўзбекистондан халқаро танловда қатнашишда давом этадиган бир нечта жамоани аниқлайди.
@nurbekalimov
8.4K viewsedited 08:59