Get Mystery Box with random crypto!

Статистик маълумотларга кўра 2023 йилнинг дастлабки 5 ойида Ўз | Alimoff

Статистик маълумотларга кўра 2023 йилнинг дастлабки 5 ойида Ўзбекистон бўйлаб 700 миллион дона ноқонуний тамаки маҳсулоти савдога чиқарилган ва унинг ортидан давлат бюджетига 250 миллиард сўм зарар келтирилган.
Албатта ноқонуний тамаки маҳсулотларнинг маълум қисми Ўзбекистон Республикасига чегара орқали кириб келади ва бунинг ўзи ҳам ноқонуний тамаки маҳсулотлари кириб келадиган ноқонуний йўллар мавжуд эканлигига исбот бўла олади. Афсуски бу йўллар орқали нафақат тамаки, балки ундан ҳам хавфлироқ бўлган: наркотик моддалар, қурол-яроғ ва ҳ.к маҳсулотлари кириб келиши мумкин.

Шу ўринда савол туғилади, Ўзбекистонга ноқонуний йўллар билан кириб келган маҳсулотлар, ёки мамлакат стандартларига кўра яроқсиз деб ҳисобланадиган маҳсулотлар мусодара қилингач қандай тарзда йўқ қилинади? Аслида улар ҳақиқатдан ҳам йўқ қилинадими? Бу жараённи ким назорат қилади? Бу каби саволлар кўпчиликка қизиқ бўлиши табиий, чунки катта миқдорда қўлга олинган маҳсулотларни мусодара қилинганини эшитганмиз, лекин катта миқдорда йўқ қилинган маҳсулотларни ҳар доим ҳам кўравермаймиз. Қалампир нашри мана шу саволларга жавоб топиш мақсадида маъсулларни саволга тутибди. Видеони кўришингиз ёки мақолани ўқишингиз мумкин.