Get Mystery Box with random crypto!

Alimoff

Kanal manzili: @nurbekalimov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.58K
Kanalning ta’rifi

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18
Реклама - @The_Blesssed
Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 3

2023-07-05 14:04:36
Халқаро эксперт Ўзбекистондаги Президент мактабларини эътироф этди

Тошкентда давом этаётган Халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида бугун сифатли таълим ҳақида гап кетибди. Давра суҳбатида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, YUNISEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде, Cambridge Assessment Марказий Осиё давлатлари учун таълим хизматлари департаменти директори Стив Кинг ва бир қатор хорижий таълим ташкилоти вакиллари ўз маърузалари билан иштирок этибди.

Cambridge Assessment Марказий Осиё давлатлари учун таълим хизматлари департаменти директори Ўзбекистондаги таълим тизими ва Президент мактабларидан мамнун эканлигини алоҳида эътироф этган:

Таълим тизимида ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантириш зарур. Бунда таълим методикаси, китоблар, рейтинг ва коррекцион педагогикага эътибор қаратилади. Президент мактаблари ҳақида гапирадиган бўлсам, бу мактаблар ўқувчиларини турар жойига ва мавқейига қараб эмас, балки салоҳиятига қараб қабул қилиш лозим. Ўзбекистонда бунга алоҳида эътибор қаратилаётганидан хурсандман.
10.1K views11:04
Ochish/sharhlash
2023-07-05 10:35:35 Қаерга қараб кетётганини билмаётганлар учун тавсия

Атрофдаги муаммолардан бироз чалғиш, йўқ, уларнинг ичига яхшироқ шўнғиш учун подкаст топиб келдим. Этнопсихолог олима Зиёда Расулова Чақ-чақ подкастда халқимизнинг умумий ҳолати ҳақида жуда яхши мулоҳазалар қилибди.

Унинг айтишича, ҳозир ўзбек миллати депрессияда экан. Бунинг бир неча аломатлари санаб берилган: радикаллик, ҳар соҳадаги кескинлик ва энг асосийси, умидсизлик (“суриш керак”чилар ҳам шундай) ва ҳатто кўпхотинлилик ҳам.

Бундан ташқари, бунга сабаб бўлаётган тор ахлоқ, менталитет, у нималигию, қандай шаклланиши ва ҳатто ўзбекларнинг демократияга тайёр ёки тайёр эмаслиги ҳақида гаплашишибди. Хуллас, жуда қизиқ. Тавсия қиламан.



9.2K views07:35
Ochish/sharhlash
2023-07-04 19:38:42 Хозир ишлар билан Анжанда юриппан, машинада радио эшитиб кетятсам, маҳаллий радиоларни бирида "бирбало элит, келинликка тайёрлаш мактаби" деб реклама қилишяпти

Келинликниям қанақадир алоҳида касб деб билишади бизда. Яхши, куёвлик мактаби ҳам очинглар унда, бўлар бўмасга хотинди уриб, қул қимасликни ўргатинглар. Хотин касал бўса онасиникига жўнатвормаслик, ўқийман деса орзуларига тупурмасдан шароит қиберишликни ўргатинглар.

Қайноналар мактаби ҳам очиш керак, келинни ҳар ишидан айб топиб кавлайвермасликни ўргатинглар. Қайноталар мактабида келинни пластигини опқўймасликни ўргатиш керак. Ғалати)

@nurbekalimov
16.4K views16:38
Ochish/sharhlash
2023-07-04 18:58:02 ЧИДАЙСАНМИ

- Мен билан далада баравар кетмон чопишга розимисан? Фермерда ишлаймиз. Олти ойда бир марта ўлмасин деб маош беради.
....
Устачиликдан топганим арзимаган пулга чидайсанми? Кўпинча шу пулни ярмини ичиб қўяман!
...
Сенга уйлангач, Расияга ишга кетиб олти йилдаям қайтмайман! Чидайсанми?
...
Ғайратсиз. Уқувсиз. Дангасаман! Тўйдан сўнг чўзилиб уйда ётволаман, сен бўлсанг шаҳарликларнинг хожатхонасини тозалаб менга пул опкеласан! Бўладими?
...Тарбия кўрмаганман! Ўзини тезагига ёнбошлаб ётадиган молдан фарқим йўқ! Қўполман! Сенга фақат зарда билан ўшқириб гапираман! На сўзимдан, на ўзимдан баҳра олмайсан! Яхшими?
....
Агар тўйдан сўнг олти ой ичида даданг мошин кобалт совға қилмаса, ажрашамиз! Кўнасанми?
....
Ўттиз ёшдан кейин ароқ арганизимимни адо қилиб кечқурун сенга тескари қараб ётадиган бўламан! Бунга нима дейсан?
...
Уйга алкаш ўртоқларимни бошлаб келиб бўккунча ароқ ичамиз! Улфатларимдан бири мастликда (мен кўп ичиб бўлиб ухлаб ётган
бўламан) сенга майл қилади, қўлингдан ушлаб тўшакка тортади! Қўрқмайсанми?
....
Сени ҳеч сабабсиз тез-тез калтаклайман, буйрагинг эзилиши, қулоғинг кар бўлиб қолиши мумкин! Розимисан?
...
Одаммас,бир уюм ахлатман! Менга турмушга чиқасанми?
...
Одаммас, феълим ҳайвондан тубан! Менга эрга тегасанми?

- Дайди итдан расво одам бўлсам ҳам, тилпонни қулоғимгга ёпиштириб ярим кечаси бегана хотинлар билан валақлашаман. Рашк қилмайсанми?

- Сени аввал ўзим уриб, хўрлаб касал қиламан, сўнг: " Онангни уйига бориб даволаниб кел, сенга дори сотиб олишга ортиқча пулим йўқ", дейман.

...
Менга эрга тегдинг нимаю, дўзаҳда куйдинг нима! Фарқи йўқ.
Тақдирингни тақдиримга боғлайсанми?
...
Менга ўхшаганлар тез ўлим топади. Кутилмаганда учта ёш бола билан отамдан қолган пастқам уйда бева қолишинг мумкин. Ҳеч қанча ўтмай учар ва очкўз акаларим сенга дағдаға қилади: " Отамдан қолган уйни бўшатиб қўйинг". Шуни биласанми?
...

" Биз бахтли бўламиз Худо хоҳласа,
Худо хоҳламаса учрашармидик..."

Муаллиф: Раҳимжон Раҳмат

@nurbekalimov
13.4K views15:58
Ochish/sharhlash
2023-07-04 18:36:35
Бир ой олдин Японияни метроларидаги инсон қадри ҳақида ёзгандим. Бу эса аэропортдаги инсон қадри.

Японлар ўзга сайёраликлар бўлса керак.

@nurbekalimov
22.1K views15:36
Ochish/sharhlash
2023-07-04 16:06:36
06.07.2023

Telegram | Facebook | Instagram | Sayt | YouTube
Реклама
9.6K views13:06
Ochish/sharhlash
2023-07-03 22:34:19
Юртимиздаги экологияни аҳволи ҳақида расм.

@nurbekalimov
2.3K views19:34
Ochish/sharhlash
2023-07-03 10:21:23
Бугундан Тошкентда маданий мерос ҳафтали бошланди. Ҳафталикдан мақсад — Ўзбекистон маданияти ва қадриятларини тарғиб этиш.

Бир ҳафта давом этадиган ҳафталик давомида пойтахтимиздаги музейларда Темурийлар даври маданий мероси, халқ амалий санъати дурдоналари, Ўзбекистонда сақланаётган Авангард санъати дурдоналари кўргазмалари ўтказилади. Шунингдек, “Янги Ўзбекистон – барқарор ривожланиш сари”, “Қулай бизнес муҳити”, “Соғлом ва билимли жамият”, “Сифатли таълим ва инновациялар – барқарор келажак асоси”, “Минатақаларни боғловчи кўприк”, “Инсон қадри эъзозланадиган диёр” сингари мавзуларда конференция ва давра суҳбатлари, учрашув ва тақдимотлар ўтказилади.

Маданий ҳафталикнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ўз фикрларини билдириб ўтган:

Бугун дунё миқёсида мамлакатлар асосан иқтисодий имкониятлари билан эмас, қадриятлари, маданияти билан ўзаро беллашяпти. Ўзбекистон ҳам ўзининг ташқи сиёсатида биринчи навбатда маданий салоҳиятига таянади. Шу орқали юртимиз бугун халқаро миқёсда ўз имижини яратмоқда. Бугун бошланётган маданий тадбирлар ҳам Ўзбекистон маданияти ва қадриятларини тарғиб этишга қаратилган.

Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ташаббуси билан бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида “Ўзбекистон маданий мероси – Янги Ренессанс асоси” номи остида ташкил қилинибди.

Тадбирлар 7 июлгача давом этади.

@nurbekalimov
7.1K views07:21
Ochish/sharhlash
2023-07-03 06:08:02
Бундай одамларни ўз номи бор - профессионал.

@nurbekalimov
11.3K views03:08
Ochish/sharhlash
2023-07-02 19:28:20
VodiyQuiz”да водий бўйича МИНИ ТУРНИР!

Қўқонлик братлар Саудияни шайхларига ўхшаб катта совринли турнирлар қиворишяпти Фақат улар футболда қилишса, қўқонлик братлар интеллектуал ўйинлар бўйича. VodiyQuiz бу интеллектуал саволлар ўйналувчи, турли жамоалар ўртасидаги беллашув.

ANSOR CUP” мини турнирини кутиб олинг! Турнир 5 та турдан иборат бўлади. 5 тур натижаларига кўра энг кучли 10 та жамоа “ANSOR CUP” финал ўйинига йўлланма олади.

ANSOR CUP” финал ўйинининг соврин жамғармаси 10,0 (ўн) млн.сўм.

Мини турнирда водийдан хар қандай жамоа қатнашиши мумкин. Ўртағлар билан чойхонада Пригожин нега чекинганини муҳокама қилиб ўтиргандан кўра, манетта фойдали ишлар билан шуғулланган афзал. Бу ўйинларда ажойиб атмосфера ҳукмронлик қилади. Жамоавий ғалаба эса бошқа ишларгаг ҳам катта мотивация беради. Стресслар ёйилиб кетади. Хуллас ўзимдан доктор ясавомаган ҳолда барчани ушбу турнирга таклиф қилиб қоламан

Демак, “ANSOR CUP” турнири. 1-тур.
6 июл, пайшанба
19-00 (ИЛТИМОС қиламиз, кеч қолмасдан келишларингизни)
ANSOR” савдо мажмуаси

Рўйхатдан ўтиш учун:
Тел: +998931320010
Телеграмм: @farunited

Шошилишни тавсия қиламиз, жойлар сони чекланган.
9.2K views16:28
Ochish/sharhlash