Get Mystery Box with random crypto!

Халқаро эксперт Ўзбекистондаги Президент мактабларини эътироф | Alimoff

Халқаро эксперт Ўзбекистондаги Президент мактабларини эътироф этди

Тошкентда давом этаётган Халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида бугун сифатли таълим ҳақида гап кетибди. Давра суҳбатида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, YUNISEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде, Cambridge Assessment Марказий Осиё давлатлари учун таълим хизматлари департаменти директори Стив Кинг ва бир қатор хорижий таълим ташкилоти вакиллари ўз маърузалари билан иштирок этибди.

Cambridge Assessment Марказий Осиё давлатлари учун таълим хизматлари департаменти директори Ўзбекистондаги таълим тизими ва Президент мактабларидан мамнун эканлигини алоҳида эътироф этган:

Таълим тизимида ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантириш зарур. Бунда таълим методикаси, китоблар, рейтинг ва коррекцион педагогикага эътибор қаратилади. Президент мактаблари ҳақида гапирадиган бўлсам, бу мактаблар ўқувчиларини турар жойига ва мавқейига қараб эмас, балки салоҳиятига қараб қабул қилиш лозим. Ўзбекистонда бунга алоҳида эътибор қаратилаётганидан хурсандман.