Get Mystery Box with random crypto!

Олдин қанақа эди... Энг ёмон кўрганим шу 'бизни давримизда ма | Alimoff

Олдин қанақа эди...

Энг ёмон кўрганим шу "бизни давримизда мамнақайди" деб ёшларни камситиш. Ҳар даврни ўзини темаси бўлади ва буни тушуниш керак деб ўйлаганман ҳамиша.

Так вот, кеча "Фара Ташкентский" деган сериалча кўриб қолдим. Ўзбекистонликлар олган, тв форматмас канешна. Хуллас, шунда битта 90 йилларда кўчинский бўлиб юрган ёш, умидли, бандит брат нимадир бўлиб комага тушиб қолади ва орадан 23 йил ўтиб, бизни давримизда ўзига келади.

Шу братни ўғли бор, типа вайнер. Шу бола инстаграмга видео жойласа негатив комментарий кўп бўлади. Кўпчилик хақорат қилиб ёзган онаси там отасидан келиб. Шунда ану Фара брат ўғлига сен уларни хақорат қилганмидинг? Алдаганмидинг? Кидать қиганмидинг? Хуллас уларни олдида косякинг бормиди дейди? Йўқ, у шунчаки видео жойлади ва улар бир бирини абсолютно танишмайди.

Шу пайт 90 йилларни боласи бўган братни мияси қисиб қолади бу беспределни кўриб. Уни ҳаёлига, дунёқарашига сиғмайди одамни шунчаки просто так ради забавы ҳақорат қилиш мумкинлиги.

Ўша ҳақорат қиганларни 3-4 тасини тиригини топиб бориб биғиллатиб келади Интернетда ўзидан генгста ясавоган ҳақоратчиларни ҳаммаси ҳаётда духини сандиққа яширган школотрон пацанчалар бўлиб чиқади.

Да замон ўзгарди, дааа бугунгиларни ўзини вайби бор. Лекин мен ҳам ўзидан ўзи хақорат қилувчиларни тушуна олмас эканман. Қонуний давлатда яшаётганлари шу болаларни бахти бугун

@nurbekalimov