Get Mystery Box with random crypto!

ЧИДАЙСАНМИ - Мен билан далада баравар кетмон чопишга розимиса | Alimoff

ЧИДАЙСАНМИ

- Мен билан далада баравар кетмон чопишга розимисан? Фермерда ишлаймиз. Олти ойда бир марта ўлмасин деб маош беради.
....
Устачиликдан топганим арзимаган пулга чидайсанми? Кўпинча шу пулни ярмини ичиб қўяман!
...
Сенга уйлангач, Расияга ишга кетиб олти йилдаям қайтмайман! Чидайсанми?
...
Ғайратсиз. Уқувсиз. Дангасаман! Тўйдан сўнг чўзилиб уйда ётволаман, сен бўлсанг шаҳарликларнинг хожатхонасини тозалаб менга пул опкеласан! Бўладими?
...Тарбия кўрмаганман! Ўзини тезагига ёнбошлаб ётадиган молдан фарқим йўқ! Қўполман! Сенга фақат зарда билан ўшқириб гапираман! На сўзимдан, на ўзимдан баҳра олмайсан! Яхшими?
....
Агар тўйдан сўнг олти ой ичида даданг мошин кобалт совға қилмаса, ажрашамиз! Кўнасанми?
....
Ўттиз ёшдан кейин ароқ арганизимимни адо қилиб кечқурун сенга тескари қараб ётадиган бўламан! Бунга нима дейсан?
...
Уйга алкаш ўртоқларимни бошлаб келиб бўккунча ароқ ичамиз! Улфатларимдан бири мастликда (мен кўп ичиб бўлиб ухлаб ётган
бўламан) сенга майл қилади, қўлингдан ушлаб тўшакка тортади! Қўрқмайсанми?
....
Сени ҳеч сабабсиз тез-тез калтаклайман, буйрагинг эзилиши, қулоғинг кар бўлиб қолиши мумкин! Розимисан?
...
Одаммас,бир уюм ахлатман! Менга турмушга чиқасанми?
...
Одаммас, феълим ҳайвондан тубан! Менга эрга тегасанми?

- Дайди итдан расво одам бўлсам ҳам, тилпонни қулоғимгга ёпиштириб ярим кечаси бегана хотинлар билан валақлашаман. Рашк қилмайсанми?

- Сени аввал ўзим уриб, хўрлаб касал қиламан, сўнг: " Онангни уйига бориб даволаниб кел, сенга дори сотиб олишга ортиқча пулим йўқ", дейман.

...
Менга эрга тегдинг нимаю, дўзаҳда куйдинг нима! Фарқи йўқ.
Тақдирингни тақдиримга боғлайсанми?
...
Менга ўхшаганлар тез ўлим топади. Кутилмаганда учта ёш бола билан отамдан қолган пастқам уйда бева қолишинг мумкин. Ҳеч қанча ўтмай учар ва очкўз акаларим сенга дағдаға қилади: " Отамдан қолган уйни бўшатиб қўйинг". Шуни биласанми?
...

" Биз бахтли бўламиз Худо хоҳласа,
Худо хоҳламаса учрашармидик..."

Муаллиф: Раҳимжон Раҳмат

@nurbekalimov