Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда ўзбек ва жаҳоннинг етакчи мутахассислари маданият, с | Alimoff

Тошкентда ўзбек ва жаҳоннинг етакчи мутахассислари маданият, санъат, спорт, фан, таълим, ҳуқуқ, иқтисодиёт, сиёсат йўналишларида долзарб маърузалар билан иштирок этмоқда.

Бугун Халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталигининг тўртинчи куни ҳам самарали ўтмоқда. Унда транспорт, тадбиркорлик, гендер тенглиги, инвестициялар борасида музокаралар ташкил қилинди.

Ҳафталик ташкилотчиларининг хабарига кўра, кейинги дастурларда рақамли технологиялар, ижтимоий хизматлар соҳасини кенгайтириш мавзуларида муҳокамалар бўлиб ўтади.

Event Hall расмий сайтидан барча тадбирлар ҳақида билиб бориш мумкин: https://eventhalltashkent.com/uz/speakers?page=3