Get Mystery Box with random crypto!

Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022 йилд | Alimoff

Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022 йилда Давлат бюджетидан 11 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилган

Ҳафталик доирасидаги "Янги Ўзбекистон - ижтимоий давлат" мавзусидаги сессияда ижтимоий давлатнинг асоси ҳисобланган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги ишларга эътибор қаратилди.

Сўнгги йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдорини кўпайтиришга қаратилган бир қатор ишлар қилинди. Масалан, 2016 йилдан 2022 йилгача ижтимоий нафақа учун ажратилаётган маблағлар ҳажми 10 бараварга оширилди.

Ижтимоий дастурларни молиялаштириш харажатлари ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2 баравар ортиб, кам таъминланган нафақа олувчи оилалар қамрови 5 баробар кўпайди. Ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган болаларнинг парвариши билан банд бўлганлар учун янги нафақа турлари жорий этилди.

Бундан ташқари, болали оилалар учун ижтимоий нафақалар қамрови 2017 йилдагига нисбатан 5 баравар ошиб, 2022 йилда Давлат бюджетидан 11 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилган.