Get Mystery Box with random crypto!

Бир куни ўша ясаган капаларимизни домлалар фош қилиб қўйишган. | Alimoff

Бир куни ўша ясаган капаларимизни домлалар фош қилиб қўйишган. Бизнинг бу "қилмишимиз" учун ўзига хос санкция берилган. Кечгача 100 кг.га яқин пахта териш (пахтани 3-теримиям тугаб, кўсак чақиладиган вақт ).

Ўшанда курсдошларимиз бирдамлик кўрсатиб бизга шунча пахтани (кўсак чақиб ичидаги чиқариб) териб беришганди. Ўша жойда кимлар ёрдам қилганини эслолмайман, кўпчилик эди. Имконият келиб қолди айтволай. Ҳаммангизга раҳмат дўстлар! Ўша пайтдаги берган бир сиқим пахтангиз жуда қадрли. Ҳозир ўшанча пул берсангиз ҳам унчалик қадрли бўлмайди.

Нурбек ўшандаям "Заковат"даям, "Сиз қонунни биласизми?"даги жамоамизда ҳам ҳақиқий лидер эди. Ҳозир UzQuiz да ҳам шундай.

Юқоридаги ҳикоядан яна бир хулосам шуки, пахта бу ҳақиқий ўзбекнинг шўри эди. Яхшиям ўша даврлар ўтиб кетди.

Аъзо бўлинг
@bahodirahmedoff