Get Mystery Box with random crypto!

Транспорт вазирлиги аэропортларни номлаш бўйича сўровномалар ў | Alimoff

Транспорт вазирлиги аэропортларни номлаш бўйича сўровномалар ўтказяпти экан. Энг қизиғи Навои аэропортига номларда битта Алишер Навоийни (причем бу ерда у? ) номи бор холос, қолган иккита вариантда Навоий халқаро аэропорти ва ном бериш шартмас деган вариантлар.

Анжан аниқ Бобур бўлса керак. Клише, заезженная тема. Анжандан Чўлпон, Дукчи Эшон, Академик Саримсақовларам чиққан масалан.

Навоийдан бошқа таниқли одамлар чиқмаганми? Қорақалпоғистонда ҳамма нарсани номи Бердақ, бошқа топ одамларам бору, Эрназар, Тўлепберген Қайипбергенов, Ойдўст, ёзувчилар, олимлар, вилоятлардаям топ одамлар кўп, олдин вилоят учун зўр иш қилган тарихдаги хокимлар бор в конце концов.

Тўғриси кимга қанақа билмадиму Анжанда Бобур, Фарғонада ал-Фарғоний, Хоразмда ал-Хоразмий, Бухорода ал-Бухорий номлари қўйилишига шахсан мен қаршиман аэропортларга. Чунки улар шундоғам слишком кўп. Қани Эркин Воҳидов, Огаҳий, Исломхўжа, Файзулла Хўжаевлар?

@nurbekalimov