Get Mystery Box with random crypto!

Alimoff

Kanal manzili: @nurbekalimov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.01K
Kanalning ta’rifi

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18
Реклама - @The_Blesssed
Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 136

2022-01-10 16:59:27
“Катта қирғин” операцияси. Қатағон қурбони Ибрат домла қамоқда қийнаб ўлдирилган

XX асрнинг 37-38 йилларига келиб, совет иттифоқи ўзбек зиёлилари, халқпарвар етакчиларини “йўқотиш”, “гумдон қилиш” каби ғайриқонуний операция ишларини қўзғаб, “жаллод” гумашталар томонидан бирин-кетин қақшатқич терговлари билан бошланади...

Батафсил: https://human.uz/14/58/3933

Каналга уланинг: @humanuzofficial
5.6K views13:59
Ochish/sharhlash
2022-01-10 16:27:45
Европанинг сўнгги диктатори бугун Ўзбекистон Қозоғистон воқеаларидан эхтиятўлишини айтиб ўтганини кўрдик.

Батька ўзини алоҳида дунёсида яшайди. Ўтган йили ўзини тарих омборхонасига отиб юборишларига сал қолганди. Аввал ўзингни бил кейин ақл ўргат дегани одам йўқ. Аслида, ушбу воқеаларга Ўзбекистонни тиқиштириш умуман ноўрин ҳолат.

Чунки бизда ички сиёсатда турли группалар ўртасида зиддият йўқ. Ундан ташқари, "икки хокимлик" ҳам мавжуд эмас.

Лукашенко бизни қўрқитмоқчи бўлган масалада бугунги постлардаги комментларданам кўрдимки, халқимиз якдил. Бизда бунақа ишлар бўлмайди. Провакацияларга учмаймиз.

@nurbekalimov
7.2K views13:27
Ochish/sharhlash
2022-01-10 13:10:53 Мен Ўзбекистон фуқаросиман, ватаним деб Ўзбекистонни биламан, қанақадир СССР ёки бирор бошқа давлатни эмас. Мен ватанпарвар сифатида шу юрт тинч, осойишта бўлишини, ривожланишдан тўхтамаслигини, аста-секин дунёнинг замонавий давлатлар сафига киришини хоҳлайман.
Умримнинг охиригача шу юртда яшамоқчиман. Келажакда Ўзбекистонни кучли иқтисодиётга эга, экологик томондан хавфсиз, мустақил ва дунёвий мамлакат сифатида кўришни орзу қиламан.

Қозоғистон воқеаларидан сўнг Россия ОАВси ва бошқа бир қатор Лукашенкога ўхшаган коммунаст советпарастлар чиқишлари мени хавотирга солмоқда. Ўйлайманки, ҳозир ҳукуматга ҳам ҳар доимгидан қийин. Энди, йилдан-йилга Россияда умумий сиёсий йўналиш ўзгармагунча босим ошиб борадиган кўринади. ЕОИИ ва ОДКБ га бизни қўшиш учун ҳамма карталар ишга солинади.

Бу мақсадда Россия пропагандаси ҳам кучли ишлайди. Шу учун ҳам ҳаммани ҳис-ҳаяжонга берилмасликка, совуққонликка чақираман. Рус ОАВси, айниқса телевидениеси томонидан бўладиган ҳар қандай пропагандага ишонмаслигимиз, ҳар бир маълумотни қайта-қайта текширишимиз жуда муҳим.

Мустақиллигимиз абадий бўлсин, тинчлигимизга кўз тегмасин.

@allaevuzb
7.1K views10:10
Ochish/sharhlash
2022-01-10 12:51:24 Қозоғистондаги воқеалар фонида Ўзбекистон ОДКБ таркибига қайтиши мумкин дейди Россия Думасининг МДҲ ишлари бўйича қўмита раиси Леонид Калашников.

"Ўзбекистон бир вақтлар ОДКБ таркибидан чиқиб кетган эди, лекин энди қайтиши мумкин. Улар энди ҳеч кимга умид қилиб бўлмаслигини кўришгач, бу юз беришини инкор этмайман" дейди Калашников Интерфаксга берган интервьюсида.

@nurbekalimov
8.2K viewsedited  09:51
Ochish/sharhlash
2022-01-10 12:20:25
"Бу ерда кўп гапирилган нарсалардан сабоқни, кечирасизлару, биринчи навбатда Ўзбекистон олиши керак" - дейди Александр Лукашенко.

Батька бизни қўрқитяпти, юракка ғулғула солмоқчи. ОДКБ га кириш! деяпти между строк. Биз эса ўзбекча дипломатия билан "Насиб қани кўрамиз " деб ушбу ташкилотга қўшилмай юришда давом этаверишимиз керак.

@nurbekalimov
9.1K views09:20
Ochish/sharhlash
2022-01-10 11:56:58
Таксистларнинг қотиллари ушланди Куни кеча ижтимоий тармоқларда (Асосан Андижонга тегишлиларида) Таксистларни ўлдириб кетаётган тўда ҳақида гаплар тарқалганди. Так вот, ушбу шахслар жорий йилнинг 5 январь куни наманганлик Н.Ш. билан Тошкент шаҳрига олиб…
7.9K views08:56
Ochish/sharhlash
2022-01-10 11:06:11 Таксистларнинг қотиллари ушланди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда (Асосан Андижонга тегишлиларида) Таксистларни ўлдириб кетаётган тўда ҳақида гаплар тарқалганди.

Так вот, ушбу шахслар жорий йилнинг 5 январь куни наманганлик Н.Ш. билан Тошкент шаҳрига олиб бориб қўйишини келишишган.

Улар Тошкент вилоятида ҳайдовчига хужум қилиб, оғзи, иккала қўл ва оёқларини боғлаб $500, 100 минг сўм ва телефонини босқинчилик йўли билан қўлга киритшган ҳамда ҳайдовчини Cobalt'нинг юкхонасига солиб, Жиззахга ташлаб кетишган.

Бундан ташқари, улар 7 январь куни ҳам андижонлик М.О. билан йўл кира нархини келишган ҳолда Тошкент шаҳрига олиб бориб қўйишини сўрашган.

Аммо, Тошкент вилоятида шу ҳайдовчига ҳам шундай босқинчилик қилиб, унинг $11.650 пулини ва телефонини қўлга киритишган ҳамда уни Cobalt'нинг юкхонасига солиб, Тошкент шаҳар Яшнобод туманига ташлаб кетишган.

Тезкор қидирув давомида гумонланувчилардан бири ҳайдовчилар кўмагида Фароғонада, қолган икки нафари Қўқонда қўлга олинган.

Энг қизиғи, ИИВ жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати хабар беришича, ушбу шахслар 2021 йил 29 декабрь куни Тошкент вилоятидаги жазони ижро этиш колониясидан қочиб кетишган бўлган. Бу ҳақида Uznews.uz сайти маълумот берди.

Нима учун бу ҳақида, жуда хавфли жиноятчилар қамоқдан қочгани ҳақида ҳар қадамда бонг урилиб огоҳликка чақирилмадик? Ёки фақат мен билмай қолганмидим буни?

@nurbekalimov
8.6K viewsedited  08:06
Ochish/sharhlash
2022-01-10 10:01:17 Даҳшатли қўрқинчли гап айтайми?

Ўша Викрам Рўзиоҳунов таниқли инсон бўлгани учун омма эътибори қаратилди ва қутулиб қолди. Агар у ҳеч ким танимайдиган нонейм бўлганида тақдири нима бўларди? Бундай катта масштабдаги тарихий воқеаларда бир икки юзта инсоннинг ҳаёти капейкага арзимайди сиёсат учун. Буни унутишма.

@nurbekalimov
8.1K views07:01
Ochish/sharhlash
2022-01-10 09:44:48 Сўнгги пайтларда четдан ўқишини Ўзбекистонга кўчирмоқчи бўлган ёшларга нисбатан машетта ўқишга кирган ёшларда бахилликка ўхшаган нарса кучайиб кетибди.

Минде опқараганда, эртага жамиятда ўрин топишинг учун, қаерда ва қандай ўқиганинг абсолютно муҳиммас. Каллангда нима борлиги муҳим.

Эркин нон учун (Вольные хлеба) давлат секторида эмас хусусий компанияларда ишлайдиган йигит қизларнинг ҳаммасининг калласига қарашади иш берувчилар. Чунки уларга ҳам ўз бизнесини гуллаб яшнаши муҳим.

Отангни пулига Гарвардда ўқимайсанми менга деса, лекин калланг дуб бўса мени компаниямга абсолютно керагинг йўқда братиш дейди ўз бизнесини ривожлантиришни истайдиган брат.

Тўғри, ўқишни кўчиришни истаб четга ўқишга кирган ва калласида ҳечвақо йўқлар жуда кўп. Лекин сени нимага ғашинг келади бундан? Бозорни кўринмас қўли ҳаммани ўз жойига тушириб қўяди эртага. Рақобатдан қўрқма. Қўрқсанг ўйнама.

Калланг борми, характеринг борми топ бўлишга маҳкумсан. Мени каллам зўр лекин топ бўла олмаяпман дейдиганлар, калланг борлигини бегоналар айтсин, ўзинг ёки яқинларинг эмас Босилиноради.

@nurbekalimov
8.3K viewsedited  06:44
Ochish/sharhlash
2022-01-10 09:09:26 Демак, тепадаги қирғизистонлик братни кейсини кўргач, саволлар туғула бошлайди.

Улар бизнинг оддий сомсапаз, қурувчи, талабашка йигитларимиздан ҳам "айиқ" ясашлари мумкинми? Канешна. Энди фақат уларнинг видеолари чиқарилишидан олдин яхшилаб ўйлаб кўришади.

Кеча ўша қирғизистонлик боланинг видеосидан кейин шахсан Қирғизистон Давлат Хавфсизлик Қўмитасини раиси чиқиб у террорист эмаслигини айтди ва уни ватанига қайтариш учун барча ишлар қилинаётганини билдирди.

Ўша видеода гапиришга мажбурланган йигит квартирада "Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор эди" деб айтиб ўтган. Бу нарса унга ёзиб берилган бўлса, демак олдинда бизнинг фуқароларни ҳам "айиққа айлантириш" ҳолатлари бўлиши мумкин.

Тегишли ташкилотларимиз, ташқи ишлар вазирлигимиз қўлларини пульсда ушлаб туришибди деб умид қиламиз.

@nurbekalimov
8.4K viewsedited  06:09
Ochish/sharhlash