Get Mystery Box with random crypto!

Таксистларнинг қотиллари ушланди Куни кеча ижтимоий тармоқлар | Alimoff

Таксистларнинг қотиллари ушланди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда (Асосан Андижонга тегишлиларида) Таксистларни ўлдириб кетаётган тўда ҳақида гаплар тарқалганди.

Так вот, ушбу шахслар жорий йилнинг 5 январь куни наманганлик Н.Ш. билан Тошкент шаҳрига олиб бориб қўйишини келишишган.

Улар Тошкент вилоятида ҳайдовчига хужум қилиб, оғзи, иккала қўл ва оёқларини боғлаб $500, 100 минг сўм ва телефонини босқинчилик йўли билан қўлга киритшган ҳамда ҳайдовчини Cobalt'нинг юкхонасига солиб, Жиззахга ташлаб кетишган.

Бундан ташқари, улар 7 январь куни ҳам андижонлик М.О. билан йўл кира нархини келишган ҳолда Тошкент шаҳрига олиб бориб қўйишини сўрашган.

Аммо, Тошкент вилоятида шу ҳайдовчига ҳам шундай босқинчилик қилиб, унинг $11.650 пулини ва телефонини қўлга киритишган ҳамда уни Cobalt'нинг юкхонасига солиб, Тошкент шаҳар Яшнобод туманига ташлаб кетишган.

Тезкор қидирув давомида гумонланувчилардан бири ҳайдовчилар кўмагида Фароғонада, қолган икки нафари Қўқонда қўлга олинган.

Энг қизиғи, ИИВ жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати хабар беришича, ушбу шахслар 2021 йил 29 декабрь куни Тошкент вилоятидаги жазони ижро этиш колониясидан қочиб кетишган бўлган. Бу ҳақида Uznews.uz сайти маълумот берди.

Нима учун бу ҳақида, жуда хавфли жиноятчилар қамоқдан қочгани ҳақида ҳар қадамда бонг урилиб огоҳликка чақирилмадик? Ёки фақат мен билмай қолганмидим буни?

@nurbekalimov