Get Mystery Box with random crypto!

Alimoff

Kanal manzili: @nurbekalimov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.01K
Kanalning ta’rifi

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18
Реклама - @The_Blesssed
Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 155

2021-12-11 14:59:46 Мен нимагадир ёшларни ичида геология соҳасига қизиқадиганларини учратмайман. Ўзбекистонда геология соҳаси келажаги бор касб, яхши соққаям қилиш мумкин, кашфиётлар ҳам. Чунки бизда нима кўп? Қазилма бойликлар кўп

Мана масалан, хабарларга кўра “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” табиий газ қазиб чиқариш ҳолатини ўрганиш мақсадида Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлибди.

Қашқадарё вилоятига қилинган ташриф давомида амалга оширилаётган геология-қидирув ишларининг ҳолати алоҳида ўрганилиб, “Шўртан” конининг катта чуқурликдаги қатламларини ўзлаштириш мақсадида янги “Терриген-1” юра қудуғини бурғилашга тайёргарлик жараёнлари таҳлил қилинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ истиқболли, янги майдонларни аниқлаш мақсадида “3D” сейсмик-қидирув ишларини давом эттириб, Давлат геология қўмитаси билан ҳамкорликдаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.

Углеводородлар захираларини кўпайтириш бўйича ишлаб чиқилган Дастур асосида 2021 йилнинг ўтган даврида “Шўртан” конида “3D” сейсмика-геофизика ишлари амалга оширилиб, олинган натижалар таҳлили асосида ушбу “Терриген-1” қудуғини бурғилаш ишлари бошланиши бўйича муҳим қарор қабул қилинди.

“Шўртан” кони ҳудуди келажакда ҳам умидли регион бўлиб, қабул қилинган қарор шубҳасиз тарихий ҳисобланади, чунки геофизика ишларидан кейин Қашқадарё вилояти ҳудудида тарихда илк бор 4750 метр қуйи терриген қатламигача тушилади ва шу чуқурликка қадар бурғилаш ишлари амалга оширилади.

Бугунги кунга қадар “Шўртан” конининг 3500 метр чуқурликкача бўлган салоҳияти ўзлаштирилган бўлиб, янги қудуқни 4750 метр чуқурликкача бурғилаш орқали табиий газнинг янги, маҳсулдор захираларини топиш ҳамда саноат миқёсида қазиб чиқариш мақсад қилинган.

@nurbekalimov
7.9K views11:59
Ochish/sharhlash