Get Mystery Box with random crypto!

Alimoff

Kanal manzili: @nurbekalimov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.01K
Kanalning ta’rifi

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18
Реклама - @The_Blesssed
Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 135

2022-01-13 09:42:52 ​​Банк хизматларидан фойдаланаётганда шартномаларни яхши ўқиб олиш шартлигига яна бир исбот — катта ваҳима ва ваъдалар билан бозорга кириб келган TBC Bank машҳур муддатсиз омонати ставкасини 23 фоиздан 21 фоизга тушириб қўйибди.

Мижозларни йиғиб олиб, уларнинг жозибадор фоиз ставкалари билан ўзига қаратиб олгандан кейин, секин ишти қилишораркан шекл

@nurbekalimov
7.5K views06:42
Ochish/sharhlash
2022-01-13 06:28:49 Аудиокитоб премьераси: Вацлав Гавел, “Кучсизлар кучи”.

“Кучсизлар кучи” эссеси ёзувчи, диссидент, чех халқини коммунистик диктатура чангалидан олиб чиқиб, Чехия Республикасининг биринчи президенти лавозимини эгаллаган Вацлав Гавелнинг энг машҳур асарларидан биридир. Гавел атрофдаги воқеаларни онгли равишда англаш ва сиёсий манқуртга айланмаслик ҳақида ёзади, посттоталитар тузумларнинг хусусиятлари ва манипулятив усулларини фош қилади, ҳамда демократик ривожланиш йўли борасида батафсил ва аниқ мисоллар ёрдамида тушунтиради.  

“....тизимдаги ҳаёт иккиюзламачилик ва ёлғон билан қоришиб кетган бўлиб, бунда бюрократик ҳокимият – халқ ҳокимияти дейилади; ишчилар синфи номи билан – ишчилар қул қилинади; инсонни тотал таҳқирлаш – инсон эркинлиги сифатида; ахборот изоляцияси – унинг очиқлиги сифатида; жамоат назорати ташкилотларининг ҳукумат томонидан манипуляция қилиниши ва ҳукумат ўзбошимчалиги – қонун устуворлиги сифатида, маданиятни йўқ қилиш – унинг ривожланиши сифатида; империя таъсир доирасининг кенгайишини – жабрдийдаларга ғамхўрлик сифатида; сўз эркинлиги чекланишини – эркинликнинг юксак кўриниши сифатида; сайлов сохтакорлигини – демократиянинг энг олий шакли сифатида; тафаккур қуллигини – илғор илмий дунёқараш сифатида; оккупацияни – биродарлик ёрдами сифатида тақдим этилади. 

Ҳокимият ўз ёлғонлари асиридир ва шунинг учун ҳам у сохтакорликка эҳтиёж сезади. Ўтмишни сохталаштиради. Бугунни, келажакни ва статис­тикани қалбакилаштиради. У ўзини, қудратли ва зўравон полиция аппарати мавжуд эмасдай тутади. Инсон ҳуқуқларига риоя қилаётганини сурбетларча таъкидлайди. Мунофиқликни – мунофиқлик ортига яширади.”

Сиёсатшунос Ҳамид Содиқга асар таржимаси ва уни аудиокитобга айлантиришга руҳсат учун раҳмат. Шарҳларингизни YouTube да қолдиришингиз мумкин. Дўстларингиз билан бўлишишни унутманг!

@madnifique
7.6K views03:28
Ochish/sharhlash
2022-01-12 10:56:13
13 рақамли бандни ташлаб кетинглар. Билбўметта беҳосият рақам

Парламент тадқиқот институтининг директоридан чиққан гапни қара.

Супургини тик қўймаларинг, қора мушук ўтса секин орқага 7 қадам санаб босилиноради. Бу нарсаларни унутманглар. (Чойдан чиқққан кўпикни бошинга суууурт )

@nurbekalimov
7.3K views07:56
Ochish/sharhlash
2022-01-12 10:07:59 5 йилга чўзилган 2 ой?

2017 йил 7 июнь куни 364 сонли «ҲАЖ» ВА «УМРА» ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА Вазирлар маҳкамасининг қарори чиқади.

Унинг 7 бандида шундай дейилганди:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтида «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбат тизимини шакллантирилишини ва мазкур онлайн тизимини доимий равишда янгилаб борилишини таъминласин."

Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг расмий сайти бу www.muslim.uz Аммо, бу ердан мен ушбу қарор ижросини топа олмадим.

Хаж ва Умра масалаларида навбатларнинг шаффоф қилинишини, онлайн қилиниши, 2017 йилдаёқ коррупцияни олди олиниши керак бўлган давр талаби эди. Аммо қани бу ягона онлайн навбат тизими?

@nurbekalimov
14.5K viewsedited  07:07
Ochish/sharhlash
2022-01-12 09:39:33 Лукашенко лукавит

Александр Лукашенко бизга дўст эмас. Буни қатъий айтиш мумкин. Ўтган сафарги чиқишида " Бу воқеалардан кейин Ўзбекистон хавфсираши керак, бизда маълумотлар бор..." деб айтиб ўтганди.

Так вот, эсиларда бўлса 2021 йилни охирида, 28 декабрьдан бошлаб, Санкт-Петербургда МДҲ давлатларининг норасмий саммити бўлиб ўтди. Агар бизга дўст бўлганида, ростанам унда Ўзбекистондаги "хавф" ҳақида маълумотлар бўлганида ўша учрашувларда ўз "маълумотлари" билан бўлишган бўлар эди.

Аммо у орадан бир ҳафта ўтиб, худдики кўпни кўриб қўйган братан каби бизни қўрқитмоқда.

Сизда ўзиздаги ғалаёнлар бўйичаям маълмотлар йўғидию брат, нима қилас бизга катта гапириб

@nurbekalimov
7.5K views06:39
Ochish/sharhlash
2022-01-12 09:29:22 Аслида, Қозоғистонда бўлган воқеаларда интернетни умуман ўчирмаслик керак эди. Интернет ўчирилгач, иссиқ уйида кофени ичиб ўтирган диванчи экспертлар ҳам кўчага чиқиб кетишди нималар бўляпти ўзи Қозоғистонда деб.

Интернет ўчмаганда тинчгина уйида турли постларни ўқиб ўтирарди дейманда

@nurbekalimov
7.2K viewsedited  06:29
Ochish/sharhlash
2022-01-12 09:14:21 Сиёсий эксперт минча кўп?

Туркияда чой ичгани бирор ерга кирсангиз, 4 та эркак тўпланган ерда сиёсий масалаларда ёки футболдан суҳбат бошланади.

Ҳамма курсда, ҳамма пульсда. Уларни бири сувоқчи, ошпаз там косиб бўлиши мумкин, аммо сиёсат ҳақида эркин суҳбат қуришади. Шуларда биздан фарқли равишда ҳамманг сиёсий экспертмисанлар деган энса қотирадиган гаплар йўқ негадир.

Одамлар сиёсат ҳақида билими етадими йўқми гапираверсин. Бу қанақадир математикага ўхшаган аниқ фан эмас. Сиёсий жараёнларга қизиқиш, ушбу жараёнлар билан яшаш кўпларни қўшимча ўқишга олиб келади. Албатта буларни ичида конспиролог, пропаганда қурбонлари, шунчаки приколистлар бўлиши мумкин. Лекин улар сиёсий жараёнлар ҳақида гапирмаслиги керак деган нарса йўқ. Ҳаттоки турли "дипломи бор" сиёсий экспертларнинг ҳам бирор воқеа бўйича фикрлари қайси қутбда жойлашишига қараб турли ҳил бўлиши мумкин.

Ҳамма ўз дунёқарашига кўра турли сиёсий қутбларга тааллуқли бўлади, ўнг, сўл, марказ, ультра... Буни ўша одамни ўзи билмаслиги, англамаслиги ҳам мумкин. Лекин у ўз фикрларини айтишга ҳаққи бор, сени эса уларни ўқимасликка ҳаққинг бор. Лекин "ҳамма Қозоғистон бўйича эксперт бля" дейиш билан кифояланиш банально.

Одамлар тўғрими нотўғрими сиёсат ҳақида гаплашганлари бу яхши тенденция, ҳар холда турли бачкана мавзулардан кўра яхшироқ.

Олға диван экспертлари!

@nurbekalimov
12.0K views06:14
Ochish/sharhlash
2022-01-10 19:06:17 Ўтган йили Президентнинг Республикада балиқчилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича қарори чиққан эди.

Аммо Ҳоразмлик фермер братни 10 йил меҳнати сингган кўлини тортиб олишаётганмиш. Энг қизиғи ҳарбийлар томонидан деяпти мурожатчи. Аввалига армия эхтиёжи учунмикин десам ўзлари ўша ерда балиқларни сотишганмуш.

Қизиқ томони, тадбиркор судда ютган, суд ҳокимнинг қарорини ҳақиқий эмас деб топган. Бироқ ҳоким билганини қилган. Ва айнан яна шу масалада бошқа суд кўрилиб, бошқача қарор ҳам чиқариб юборилган.

Ҳатто Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова Олий судга шу масала бўйича протест киритган экан. Лекин бунга ҳам кўз юмилмоқда...

Нималар бўляпти Ўзбекистонда?

Тадбиркорнинг мурожатини қуйида тўлиқ кўришингиз мумкин :



@nurbekalimov
5.2K views16:06
Ochish/sharhlash
2022-01-10 18:44:12
Сизнинг қон гуруҳингиз қайси?

Танланг ва натижаси сизни ҳайратда қолдиради
5.6K views15:44
Ochish/sharhlash
2022-01-10 17:12:20 Катта умидлар билан кутиб олинган Киа Узбекистан компанияси ҳам "эски Ўзбекистон" стилида ишламоқда гўё. Мана бу ерда айтилишича, шартнома муддатидан қариийб 2 ой ўтиб кетган бўлсада пули тўланган машиналар ҳали ҳамон харидорларга етказиб берилгани йўқ. Бизнинг халқимиз бунақа ишларга ўрганиб қолганда. Узавто ёмғиридан қочиб Киа ёмғири остида қолдикми энди? Ким буни тартибга солади?

Кореялик ҳамкорларни бундан хабари борми ё ими жимида ўзилар ҳал қиворяпсларми?

@nurbekalimov
6.7K views14:12
Ochish/sharhlash