Get Mystery Box with random crypto!

Қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини харид қил | Namangan viloyati hokimligi

Қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида:

жисмоний шахсларга Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан республикада ишлаб чиқарилган қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти яратилиши;

қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган истеъмолчиларга харид қилиш харажатларининг бир қисми Жамғарма ҳисобидан компенсация қилиниши;

2022 йил якунига қадар қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун Жамғармага унинг асосланган талабномаларига мувофиқ Давлат бюджети ҳисобидан 100 миллиард сўм ажратилиши белгиланган.