Get Mystery Box with random crypto!

Muxbir Daliev

Telegram kanalining logotibi muxbirdaliev — Muxbir Daliev M
Telegram kanalining logotibi muxbirdaliev — Muxbir Daliev
Kanal manzili: @muxbirdaliev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 11.16K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @muxbirgaxatbot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 72

2022-10-10 22:39:49
Қарама - қарши йўлга чиққан ўрмон ҳайдовчиси ушланибди.

Чуст шаҳрида ҳаракат вақтида қарама-қарши йўналишга ўтиб, бошқа ҳаракат иштирокчиларига хавф келтириб чиқарган 50 B 112 SA давлат рақам белгили "Cobalt" автомашинаси аниқланиб, тегишли тартибда чора кўрилди. Ҳайдовчи билан бу каби ҳолатларни такрорламаслик бўйича профилактик сухбат ўтказилиб, автомашина вақтинча жарима майдонига жойлаштирилди.

@muxbirdaliev
859 viewsedited  19:39
Ochish/sharhlash
2022-10-10 16:19:29 Теплицага қизиқадиганлар бўлса анжанликлардан мўнў лойиҳани ўрганинглар! https

6.2K views13:19
Ochish/sharhlash
2022-10-10 15:39:37
Аллоооооооо Бухороооооооо!

Йўлак бўлмасидан аввал йўлак учун қанча пул ажратилган эди?

@muxbirdaliev
7.2K viewsedited  12:39
Ochish/sharhlash
2022-10-10 15:34:26
“Андижон гўзал гўшадир, Кўчалари ўша ўшадир!” фотосурат юзасидан.

2022 йил 10 октябрь куни соат Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Эксплуатация - монтаж бўлими ходимлари томонидан Андижон шаҳар А.Навоий шоҳ кўчасида йўл 1.5; 1.12; 1.21 йўл чизиқлари ҳамда 1.14.1- “пиёдалар ўтиш жойи” чизиқлари қайтадан чизилди. Шунингдек, пиёдалар ўтиш жойлари олдига йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтишда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни тарғиб қилувчи қўшимча белгилар чизилмоқда.
Бунга қадар айни кунларда Андижон шаҳридаги А.Темур шох, Фурқат, Д.Эшон, Бобуршох, Машраб, Лермонтов, Тошкент ва Университет кўчаларида йўл чизиқларини чизиш ишлари олиб борилди.

Чизиш ишлари асосан транспорт воситалари қатнови камлигини инобатга олган ҳолда тунги вақтларда 23:00дан 05:00га қадар амалга оширилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати.

П/С: Барака топинглар! Отдуши раҳмат!

@muxbirdaliev
6.8K views12:34
Ochish/sharhlash
2022-10-10 15:07:13
ЙҲҲБ Қашқадарё вилояти бошлиғига!

Мактабга кетиб қайтиб келмаётган болалар мана шунақа ҳайдовчилар касрига бўлмоқда.

Максимал қаттиқ жазо бериш керак.

@muxbirdaliev
6.9K viewsedited  12:07
Ochish/sharhlash
2022-10-10 15:01:45
Андижондаги энг зўр лойиҳалардан бири!

@muxbirdaliev
6.7K viewsedited  12:01
Ochish/sharhlash
2022-10-10 12:29:14 Ушбу мурожаат ҳам ўрганилиги керак: Пахтачидаги "Маърифатпарварлар" жамияти ўқитувчиларга тушов(ми)?

"Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги "Маърифатпарварлар" жамияти бутун туман бўйича мактаб ўқитувчилари ойлигидан мажбурий тарзда 1 фоиз ушлашга мажбур қилинмоқда.
Жамият раиси А. Очилов бир гуруҳ раҳбарлар ва туман ХТБ раҳнамолигида тумандаги барча ўқитувчилардан ойликларидан жамиятга аъзолик бадалларини ўтказиш ташвиқотини бошлаб юборган.

Жамият ўз низомида белгиланган вазифаларни бажариш учун ўқитувчиларни мажбурий тарзда жамиятга аъзолик бадали ундириш қанчалик қонунга тўғри келади? Ихтиёрий тарзда обуна бўлмоқчи бўлганлардан ундираверсин, "ихтиёрий-мажбурий" тарзда ариза олишни тўхатиш зарур. Шахсан жуда кўп ўқитувчилар ушбу жамиятга ихиёрий аъзо бўлишни хоҳлашмайди, чунки номи улуғ супраси қуруқ бу ташкилот ўқитувчини ойлигига шерик бўлган каламуш ташкилотдир.

Юқори турувчи ташкилотлардан Пахтачи туманидаги Маърифатпарварлар жамиятига ўқитувчилардан ойлик бадал ўтказиш ихиёрий (ХТБ мудири ёки директорни оғзаки топшириғи билан ихтиёрий-мажбурий қилишмасин) тарзда амалга оширишларини қатъий назоратга олишларини сўраймиз".

@muxbirdaliev
7.9K views09:29
Ochish/sharhlash
2022-10-10 12:06:51
"Дамас"лар икки қаторни эгаллаб олишяпти.

"Андижон шахар, Фурқат балница ни олдида, Дамаслар 2 қаторни эгаллаб одам кутишади. 3.28 белги бор бунга хам амал қилинмайди. Тўғри йўлдан ўтаятган шафёрларга катта ноқулайлик бўляпти".

@muxbirdaliev
7.8K views09:06
Ochish/sharhlash
2022-10-10 09:53:16
Термиз шаҳрида бетонбанд дарахтлар!

Манзилини сўрамадик ҳам. Агар Экология бошқармасида масъулиятли раҳбар ва ходимлар бўлса, ўзлари топиб, дарахтларни "озод" қилишади.

Виждонини сотиб юборганлар ишлаётган бўлса, уларга гап хайф!

@muxbirdaliev
3.5K views06:53
Ochish/sharhlash
2022-10-10 09:26:02 Ҳам пулини ол, ҳам орқангдан югуртир. Инсоф ҳам керак-да!

"Ман Чуст шахридан езяпман. Права олиш мақсадида тиббий пуллик кўрикдан ўтиш учун одам камида бир кун сарфлаши керак. Ўзи бор йўғи 8 та духтирдан ўтиш керак бўлса 2 таси Чуст шаҳрини нариги бурчагида бўса қолгани бу бурчагида ва бир нечта бир-бирига чап бўлган биноларга сочиб ташланган. Ўша ерда ишлайдиганлардан сўрасам, глав врачга мурожаат қилинг дейишди. А у киши жойида йўқ. Шуни канализда чиқаришни сўрайман. Пул тўлангандан кейин одамларга шароит яратилиши керак деб ўйлайман. Жаррохни ўрнига уролог қабул қилиши кулгули".

@muxbirdaliev
4.5K viewsedited  06:26
Ochish/sharhlash