Get Mystery Box with random crypto!

“Андижон гўзал гўшадир, Кўчалари ўша ўшадир!” фотосурат юзасид | Muxbir Daliev

“Андижон гўзал гўшадир, Кўчалари ўша ўшадир!” фотосурат юзасидан.

2022 йил 10 октябрь куни соат Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Эксплуатация - монтаж бўлими ходимлари томонидан Андижон шаҳар А.Навоий шоҳ кўчасида йўл 1.5; 1.12; 1.21 йўл чизиқлари ҳамда 1.14.1- “пиёдалар ўтиш жойи” чизиқлари қайтадан чизилди. Шунингдек, пиёдалар ўтиш жойлари олдига йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтишда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни тарғиб қилувчи қўшимча белгилар чизилмоқда.
Бунга қадар айни кунларда Андижон шаҳридаги А.Темур шох, Фурқат, Д.Эшон, Бобуршох, Машраб, Лермонтов, Тошкент ва Университет кўчаларида йўл чизиқларини чизиш ишлари олиб борилди.

Чизиш ишлари асосан транспорт воситалари қатнови камлигини инобатга олган ҳолда тунги вақтларда 23:00дан 05:00га қадар амалга оширилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати.

П/С: Барака топинглар! Отдуши раҳмат!

@muxbirdaliev