Get Mystery Box with random crypto!

Ушбу мурожаат ҳам ўрганилиги керак: Пахтачидаги 'Маърифатпарва | Muxbir Daliev

Ушбу мурожаат ҳам ўрганилиги керак: Пахтачидаги "Маърифатпарварлар" жамияти ўқитувчиларга тушов(ми)?

"Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги "Маърифатпарварлар" жамияти бутун туман бўйича мактаб ўқитувчилари ойлигидан мажбурий тарзда 1 фоиз ушлашга мажбур қилинмоқда.
Жамият раиси А. Очилов бир гуруҳ раҳбарлар ва туман ХТБ раҳнамолигида тумандаги барча ўқитувчилардан ойликларидан жамиятга аъзолик бадалларини ўтказиш ташвиқотини бошлаб юборган.

Жамият ўз низомида белгиланган вазифаларни бажариш учун ўқитувчиларни мажбурий тарзда жамиятга аъзолик бадали ундириш қанчалик қонунга тўғри келади? Ихтиёрий тарзда обуна бўлмоқчи бўлганлардан ундираверсин, "ихтиёрий-мажбурий" тарзда ариза олишни тўхатиш зарур. Шахсан жуда кўп ўқитувчилар ушбу жамиятга ихиёрий аъзо бўлишни хоҳлашмайди, чунки номи улуғ супраси қуруқ бу ташкилот ўқитувчини ойлигига шерик бўлган каламуш ташкилотдир.

Юқори турувчи ташкилотлардан Пахтачи туманидаги Маърифатпарварлар жамиятига ўқитувчилардан ойлик бадал ўтказиш ихиёрий (ХТБ мудири ёки директорни оғзаки топшириғи билан ихтиёрий-мажбурий қилишмасин) тарзда амалга оширишларини қатъий назоратга олишларини сўраймиз".

@muxbirdaliev