Get Mystery Box with random crypto!

Muxbir Daliev

Telegram kanalining logotibi muxbirdaliev — Muxbir Daliev M
Telegram kanalining logotibi muxbirdaliev — Muxbir Daliev
Kanal manzili: @muxbirdaliev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 11.16K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @muxbirgaxatbot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 73

2022-10-10 09:22:00
Чортоқ туманида мажбурий меҳнат

"Чортоқ туман марказий поликлиникаси ходимларимиз. ўзи ишимиз ва эшик тагида беморларимиз туриб тозалов ишларига жалб этишмоқда. Бу қандай тушинуш мумкин. Ишимизни қилмасак беморларни даккисини эшитсак, тозоловни қимасак ишдан оламиз дейишса не қилайлик бизам. Илтимос шу масалада ёрдам беринглар".

@muxbirdaliev
4.6K viewsedited  06:22
Ochish/sharhlash
2022-10-09 21:45:09
Андижондан яхши кайфият билан қайтяпман.

Ёшлигимиздаги энг қадрдон гўша қайта тирилаётганини ўз кўзим билан кўрдим.

Бир замонлар "Комсомол кўли" деб айтиладиган парк қаровсиз ва ташландиқ ҳолда қолаётган эди.

Одамларни кўриб кўзлар қувнаяпти. Ростан ҳам парк янада чиройли бўляпти.

Йўлим тушиб бордим. Иш қизғин кетяпти. Ким нима хизмат кўрсатаётган бўлса барака топишсин.

@muxbirdaliev
8.3K viewsedited  18:45
Ochish/sharhlash
2022-10-09 20:17:18 Мана бу аварияни кўрдизми?

Бу кино эмас! Бу бизнинг ҳаётимизда бўляпти. Локдаун бўлмасаям кўчага чиқмай яшаймиз шекилли. Мошинани тагида ўлиб кетиш ҳеч гапмас бўлиб қолди. Бинарса деворинглар, автошколалар.
8.7K viewsedited  17:17
Ochish/sharhlash
2022-10-09 08:46:47
Жаноб Усмонов (ЙҲҲБ Андижон вилояти бошлиғи) рейдларни каррасига кўпайтиришини тарафдориман.

Эрталабдан бери Андижон кўчаларидаман. Йўл қоидаси хўрланиб кетган. Светофорни қизил чироғининг ҳурмати йўқ. Хоҳласа тўхтайди, хоҳламаса йўқ. Яшил ёнмасдан чорраҳани ўртасига бориб оларкане. Йўл чизиқлари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Хуллас амаллаб юрибмиз!

@muxbirdaliev
9.6K viewsedited  05:46
Ochish/sharhlash
2022-10-09 06:03:15
Андижон гўзал гўшадир,
Кўчалари ўша ўшадир!

@muxbirdaliev
9.4K viewsedited  03:03
Ochish/sharhlash
2022-10-08 20:07:33 Матбуот хизматлари фақат мақташ учунми?

Идоравий мансублигидан қатъий назар исталган матбуот хизматини кузатсангиз фақат ижобий материаллар берилган бўлади. Сайёр қабуллар ўтказилди, унда фуқароларни қийнаб келаётган фалонча муаммолар жойида ўзининг ижобий ечимини топди ва ҳаказо. Гўёки умуман муаммо йўқдек.

Ижтимоий тармоқларда қандайдир қонун бузилди, ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш оқибатида жиддий зарар етказилди ёхуд фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари бузилмоқда каби хабарларга раддия бериб ўтиришади. Шуми матбуот хизматларининг вазифаси?

Нега мана шу матбуот хизматлари ўз тизимларида ходимлар орасида ва аҳоли орасида турли ижтимоий сўровлар ўтказмайдилар? Тизимни соғломлаштириш бўйича халқ фикрини, таклифларини билдирмайдилар? Нима бу уларнинг лавозим йўриқномаларида йўқми? Йўқ бўлса ўзлари ташаббус кўрсатсинлар. Қолаверса, айрим матбуот хизматлари билан боғланиш контактлари мавжуд эмас.

Бизнингча матбуот хизматлари тизимда амалга оширилаётган ишларни ёритишдан ташқари, айнан ўзининг тизимини хато ва камчиликларини ҳам кўрсатиб боришлари керак.

Матбуот хизматлари тизим раҳбарияти ва ходимлари учун кўзгу вазифасини бажариши керак, жамоатчиликка эса мажозий маънода "кўз ва қулоқ" вазифасини бажариши керак.

@muxbirdaliev
16.5K viewsedited  17:07
Ochish/sharhlash
2022-10-08 19:29:28
Янги фирибгарликми?

"Ассалому алайкум Хуршидака чарчасаябсизми мен мурожатим шуки кандайдир ташкилот бор экан " Фавкулотда вазиятларда техник хизмати ва хонадон мухофазаси" деган бу кандай ташкилот.

Хар бир хонадондан 40000 сумдан йигиб юрибдикан кандайдир мутасади ташкилотлар борми бунга жавоб берадиган уларга ахоли пул тулашга мажбурми? манабу квитанция экан."

@muxbirdaliev
2.1K viewsedited  16:29
Ochish/sharhlash
2022-10-08 14:23:48
Telegram'да навбатдаги фирибгарлик: "Сиз 3 ойлик Premium обуна ютиб олдингиз!"

Алданиб қолмаслик учун нима қилиш керак?

Батафсил: https://www.terabayt.uz/?p=67893

Ахборот технологияларига оид сўнгги хабарлар: @terabaytuz
5.6K views11:23
Ochish/sharhlash
2022-10-08 13:18:16
Мана нима учун Damasни ёмон кўраман.

Қўрқиб кетасан киши. Катта йўлни кесиб ўтишни ўзи қахрамонлик бўлиб қолди. Бунақа ҳайдовчилар тиқилиб ётибди, айниқса Андижонда.

Йўқолсин Damas!

@muxbirdaliev
6.5K viewsedited  10:18
Ochish/sharhlash
2022-10-08 11:55:14
Қрим кўпригида катта портлаш содир бўлди

Россия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Қрим кўпригида катта портлаш юз берган. Ҳолатнинг аниқ ва батафсил тафсилотлари ҳали номаълум. Бироқ хабарларга кўра, поезддаги ёнилғи баки портлагани тахмин қилинмоқда. Мазкур портлаш юзасидан расмий баёнот ҳам берилмаган.

ОАВнинг маҳаллий аҳолининг сўзларига таяниб ёзишича, портлаш Москва вақти билан роппа-роса эрталабки соат 6:00 да содир бўлган.

Бундан ташқари, норасмий манбалар ҳам ўзларининг мазкур ҳолат тўғрисидаги тахминларини билдиришмоқда. Уларда айтилишича, танклар ва поезд Краснодар ўлкасидан Қримга қараб йўл олган. Баъзи норасмий манбаларга кўра, поезднинг ўзига, кўприкка ёки поездга яқинроқ жойдан ўтаётган бирор машинага портловчи моддалар қўйилган бўлиши мумкин.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
6.1K views08:55
Ochish/sharhlash