Get Mystery Box with random crypto!

Muxbir Daliev

Telegram kanalining logotibi muxbirdaliev — Muxbir Daliev M
Telegram kanalining logotibi muxbirdaliev — Muxbir Daliev
Kanal manzili: @muxbirdaliev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 11.16K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @muxbirgaxatbot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 70

2022-10-12 20:16:25 ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжа 1-босқич талабасининг ички ишлар органларига чақирилгани бўйича муносабат билдирди:

“Талабага биз таълим берамиз, унга касбий маҳоратга эга бўлиш ва комиллик йўлларига чиқишида Устозлик қиламиз!

Кеча мактабни битириб келган ўспирин болани 4-6 йилда “проффи” қиламиз. Яхши бир кадр тайёрлаш учун кўўпгина профессорлар, доцентлар, амалиётчилар машаққатли меҳнат қиладилар. Демак-ки уни койишга, устозлардек насиҳат қилишга хаққимиз бор.

Аммо нечун талабанинг професссионал фаолияти учун биздан ўтиб, биздан дегани - кафедра, деканат, тьюторлар, ректоратдан сўрамай ички ишлар идораси, ё бошқа идораларга “профилактик суҳбат” учун талабамизни чақиришади? Нима учун буни видеога олиб ролик қилиб ижтимойи тармоқларда тарқатишади? Нимага “узр” сўрашга мажбурлашади, юзини ҳаммага кўрсатиб?

Эски замонлар энди қайтмаслигини билишсин ўшалар. Ё эпласалар, келиб дарс беришсин.

Эртага бу масала билан шахсан ўзим шуғулланаман, қисқа муддатли ишда бўлмаганим афсус панд берди. Талабаларимизни хафа қилдирмаймиз, ўзимиз таълиму-тарбия беришга қодирмиз, ўзимиз яхши иш билан таъминлаймиз!

“Чумчуқ сўйсаям қассоб сўйсин” бекорга дейишмагин оқилларимиз”, - дейди Шерзодхон Қудратхўжа.

@Zafarbek_Solijonov
1.9K views17:16
Ochish/sharhlash
2022-10-12 20:09:30
"Tashkent Index" талабалар ётоқхонасидаги асл ҳолат. Талабалар нима дейди?

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев, сектор раҳбарлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда пойтахтдаги олий таълим муассасалари ректорлари иштирокида йиғилиш ўтказилган эди.

Унда бугунги кунда долзарб масала бўлиб турган талабаларни турар жой билан таъминлаш, улар учун ётоқ ўринларини яратиш масалалари атрофлича муҳокама қилинган.

Шундан сўнг, Ж.Ортиқхўжаев пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида бунёд этилган "Tashkent Index" савдо-ишлаб чиқариш мажмуаси ҳудудида бўш турган 10 минг ўринли тадбиркорлар биносини бир ҳафта муддатда давлат хусусий шериклик шартлари асосида талабалар учун турар жойга айлантириш таклифини берган эди. Айни кунларда эса Ушбу бино ётоқхонага айлантирилган ҳамда фойдаланишга топширилган.

Хўш, ётоқхонага айлантирилган ишлаб чиқариш мажмуасида яратилган шарт-шароитлар талабаларни қониқтиряптими? Human.uz мухбирлари ушбу масала юзасида ҳолатни жойига борган ҳолда ўрганишди.

Тўлиқ видео:



Каналга уланинг:
@humanuzofficial
2.2K views17:09
Ochish/sharhlash
2022-10-12 18:41:25
Ўзбекча гапиришни ўрганайлик!

Шахноза Соатова твда эфирга берилган роликни улашибди. Сиз ҳам улашинг.

@muxbirdaliev
5.2K viewsedited  15:41
Ochish/sharhlash
2022-10-12 17:33:12 Круговойлар қани?

Истаймизми-йўқми барчамиз ҳар куни йўл ҳаракати иштирокчиси бўламиз. Кимдир пиёда, кимдир машинада, кимдир йўловчи. Кунда-кунора катта-кичик аварияларга дуч келамиз. Ўлим билан тугайдиган авариялар жуда аянчли. Айниқса пиёданинг ўлими билан боғлиқ бўлса.

Йўл ҳаракатини яхшилаш, ҳаракат иштирокчиларини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ҳукумат томонидан қатор чоралар кўрилмоқда. Айниқса серқатнов кўчаларга, гавжум чорраҳаларга светафорлар ўрнатиляпти.

Яқин тарихимизда айланма ҳаракат (круговое движение) билан тиртибга солинадиган чорраҳалар кўп бўлар эди. Нимагадир оҳирги пайтларда ўша круговойлар бузиб ташланиб, светафорли чорраҳаларга айлантирилмоқда.

Йўл ҳаракати иштирокчиси сифатида айтишим мумкинки, энг яхши чорраҳа бу - айланма ҳаракат билан тартибга солинадиган чорраҳа. Мавжуд круговойларни ўринсиз (балки ўринлидир) бузиб ташлаб, светафорли чорраҳага айлантириб қўйишдан нима наф? Қайтанга, йўл ҳаракати янада мураккаблашиб қоляптику!

Машиналар кундан-кун кўпайиб бормоқда, йўллар кенгайтирилмоқда, светафорлар ўрнатилмоқда, ГАИ ходимлари сони ортиб, уларнинг малакаси оширилиб бормоқда. Нега унда авариялар кўп, ўлим билан тугайдиганлар сони ортиб боряпти?

Таклиф: Айланма ҳаракатли чорроҳаларни қайта тиклайлик. Керак бўлса айланма ҳаракат билан тартибга солинадиган янги чорроҳалар ташкил этайлик.

Соҳа мутахассислари таҳлиллар билан муносабат билдиради деган умиддамиз.

Бахтиёр Мирзо.

@muxbirdaliev
6.0K viewsedited  14:33
Ochish/sharhlash
2022-10-12 17:20:47
Сув қайтди! Кўл қайтди!

@muxbirdaliev
5.9K viewsedited  14:20
Ochish/sharhlash
2022-10-12 15:01:55
«Uzbek Leasing International A.O.» Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси молиялаштириш ҳисобидан ўз бизнес лойихангизни амалга оширишни таклиф этади.

ЛИЗИНГ ШАРТЛАРИ:

Молиялаштириш қиймати – $300 000 - $2 000 000
Муддати – 5 йилгача
Лизинг устамаси миқдори – 9% йиллик (қатъий ўрнатилган устама)
Лойиҳани кўриб чиқиш тўлови – 1,5%
Гаров – 50% дан кам бўлмаган миқдорда

«Яшил» иқтисодиётни молиялаштириш, атроф муҳитни зарарлантириш омилларини камайтириш, ҳамда, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалар устувор саналади.

Батафсил маълумотни (+99878) 120-02-02 рақами орқали ёки бизнинг веб сайтимиз орқали.

Бундан ташқари, лизинг олиш учун ариза қолдиришингиз мумкин, бизнинг мутахассисларимиз сизга албатта қўнғироқ қилишади.

Telegram | Instagram | Facebook | Website | TelegramBot
7.0K views12:01
Ochish/sharhlash
2022-10-12 14:51:20
Андижонга борганда маши таксидан фойдаланилар. Юришиям енгил, пулиям енгил, хизматиям енгил.

@muxbirdaliev
7.0K viewsedited  11:51
Ochish/sharhlash
2022-10-12 11:47:38

7.8K views08:47
Ochish/sharhlash
2022-10-12 09:39:38 Остонога учдилар ака!
8.7K views06:39
Ochish/sharhlash
2022-10-12 08:31:17
Барибир мактабда пул йиғишни йўли топиларкана?

@muxbirdaliev
2.5K viewsedited  05:31
Ochish/sharhlash