Get Mystery Box with random crypto!

Muxbir1

Telegram kanalining logotibi muxbir1 — Muxbir1 M
Telegram kanalining logotibi muxbir1 — Muxbir1
Kanal manzili: @muxbir1
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 136
Kanalning ta’rifi

Журналист Хуршид Далиевнинг "Muxbir Daliev" телеграм каналига ўтинг! Ҳавола: 👉 https://t.me/muxbirdaliev

Ratings & Reviews

1.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

3


Oxirgi xabar 82

2021-01-31 06:43:00 Азизлар, Human.uz Харуки Муракамининг «Кафка соҳилда» асарини ўзбек тилига таржима қилишда давом этади. Китобни кичик қисмларга ажратган ҳолда, мана шу каналимиз орқали #завқли_мутолаа рукни остида тақдим этиб бормоқдамиз.

Таржима юзасидан таклиф, шикоят ва хулосаларингизни @humanuzbot'га ёзиб қолдиришингиз мумкин.

https://telegra.ph/Kafka-soҳilda-14-қism-01-30

Каналга уланинг: @humanuzofficial
5.5K views03:43
Ochish/sharhlash
2021-01-31 04:30:06 Ўзбекистон жамияти – пароканда жамият.

Парокандалик – катта жамиятнинг ёки ижтимоий тизимнинг жиддий патологик (нормадан оғишган, чиқиб кетган) ҳолатига айтилади. Бунда, маданият/минталитет ва ижтимоий-сиёсий муносабатлар кучли зиддиятга киришади, бир-бирини инкор қилади. Натижада, жамиятнинг бирлигига еки жипслигига катта зарар етади. Жамиятда гармонияли консенсусга эришиш имконияти деярли йўқолади. Парокандалик – бегоналашувнинг энг кучли манбаси ҳисобланади.
*
Парокандаликнинг асосий сабаби – асосий субъектлар жамиятдаги мавжуд зиддиятларни янги ёндашувлар, реал ислоҳотлар орқали ҳал қила олмаслиги ҳисобланади. Бундай қобилиятнинг пастлиги эса, демократия даражасининг пастлиги еки йўқлиги билан боғлиқ. Демократик жараёнларсиз эса, оммавий онг – жамият онги керакли даражада қайта ишланмайди, кераксиз маданий қолдиқлар чиқариб ташланмайди, зарарли унсурлардан фильтр қилинмайди, янги дунёқараш ва янги маданий асос шаклланмайди.
*
Ўзбекистон ижтимоий тафаккуридаги қўрқув эриб борар экан, жамиятнинг парокандалик даражаси жиддий ошиб боради. Чунки, жамият тафаккуридаги норозилик эриб, бўй кўрсатаверади. Бунга реакция сифатида куч ишлатиш сиёсатига қайтиш – янги лойиҳаларни тарихий даражада банкрот қилади. Куч ишлатмаслик сиёсатида давом этиш ва жамиятда ошиб борадиган дискомфорт ҳолатлар борасида сиёсий ёндашув ишлаб чиқмаслик – хавфли ноаниқлик ҳолатини кучайтиради.
*
Афсуски, Ўзбекистонда жамият учун долзарб масалалар, муаммолар табу остида қолмоқда. Давлат ва жамият даражасида, расмий ва очиқ мулоқот майдончаларида, салоҳиятли модераторлар иштирокидаги вазмин ва жиддий муҳокамалар мавжуд эмас. Умуман, Ўзбекистонда ҳукумат бор, давлат бор, жамоат арбоблари бор, лекин жамият ва давлат жипслигини таъминловчи, алоқачи ва воситачи салоҳиятидаги модераторлар кўринмайди. Давлат ва жамият ўртасидаги бегоналашув сақланиб қолмоқда. Чунки, давлат ва жамият мулоқотларида энг самимий ва энг долзарб масалалар кўтарилмайди, сўзлашув тили эса ўта расмий ва сохта. Шу сабаб, ғоя, фикр ва ахборот ташаббуси яна Ўзбекистон ташқарисида қолиб кетиш хавфи ошиб бормоқда.
*
Ўзбекистондаги парокандалик нафақат жамият даражасида, балки давлат сиёсатининг ўзида ҳам гармония, мувозанат йўқлиги кузатилади. Ўзбекистон ҳукуматининг ислоҳотчилик сиёсати олдинги қаттиқ авторитаризмни сўссиз ҳурмат қилиш билан зиддиятга киришади. Бамисоли, бу борадаги зиддиятни, жамиятни ўзи ҳал қилиб олиши керак. Лекин, жамиятдаги олдинги маъмуриятга бўлган фундаментал ишончсизлик, иккинчи маъмуриятга ҳам кўчиб ўтиши кузатилмоқда.
*
Нисбий эркинлик, жамиятнинг дискомфорт ҳолати ва ҳокимиятга нисбатан ишончсизлиги ошиши фонида, давлатнинг реал модераторлик қобилияти ошиб бормаса, натижада ёки жамият эркинлигига, еки давлат барқарорлигига реал таҳдид пайдо бўлади. Давлат ўзига ишониши, ва демократик консенсус учун имконият излаши керак. Зиддиятлар ва парокандалик эса, жиддий чуқурлашмоқда.

Камолиддин Раббимов
6.3K views01:30
Ochish/sharhlash
2021-01-30 21:12:51 2004-2005 йилларда "Дийдор" радиосида ушбу қўшиқ жуда кўп маротаба қўйиларди. Чунки бу қўшиқни зўр бир инсон севиб тингларди.

Ўша пайтларда қадрдон акамизнинг илтимоси билан қўшиққа диалог ни қўшгандик.

Эх гўзал хотираларни солди....Сиз хам тинглаб заавқланинг.

Диалогни Сирожиддин Мавлонов ва Васила Рахмонова (Васила фамилиянгда адашган бўлсам узр) ўқиган.

Хайрли тун!

Уланинг: http://t.me/muxbir1
6.2K viewsedited  18:12
Ochish/sharhlash