2022-04-23 19:37:02
Гўштни нархини кўтариш чоравачилик муаммолари учун ечимми?
Бозор иқтисодиёти даврида бирор бир маҳсулот нарҳини ўз хоҳишига қараб кўтариб бўлмайди, шу қатори гўштни ҳам – қора мол учун озуқа бўлган ем кунжара ва бедани ҳам.
Ижтимойи тармоқларда
"Гўштни нархини кўтаринглар!" деган чақириқларга кўзимиз тушяпти.
Аввало чорвачилик билан шуғулланувчи фуқароларга қулайлик яратиш ва қўллаб-қувватлаш учун давлат томонидан қатор қарорлар қабул қилинган бўлиб, шу жумладан «Ўзбекчорванасл» агентлиги томонидан субсидия ажратилиши белгиланган.
Субсидия олиш учун туман комиссиясига ариза билан мурожаат этилади. Субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганда ариза вилоят комиссиясига юборилади, ушбу комиссия 2 иш куни мобайнида ҳужжатларни «Ўзбекчорванасл» агентлигига юборади.
Агентлик ҳужжатларни текшириб чиқади ва маблағларни субсидия олувчиларнинг тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларига ўтказади.
Қолаверса, гидропоника усулида буғдойдан ем тайёрлаш каби янги 4-5 баровар фойдали муқобил вариантлар хам бор.
Биламан субсидия олиш учун ҳам сабр ва илос керак. Ёки чорвани боқишнинг янги усулига ўтиш вриантига ҳам тажриба ва ирода талаб этилади. Аммо наилож. Бизнесни гуллатиш шундай курашлар билан бўлади.
6.7K views16:37