2022-04-20 13:25:12
Турон банк мижозидан шикоят!
"Мен Туракулов Санат Олимович иккиламчи бозордан кредит оркали (145 миллион сумга) 2-хонали уй харид қилиш мақсадида, Навоий шахридаги АТБ Турон банкига керакли барча хужжатларни тайёрлаб 2021 йил 24 ноябрда банк ходими Маманов Шерзодга топширдим.
Шундан сунг 2021 йил 9 декабр куни 140 миллион сум кредит ажратилиши учун рухсат келди. 2021 йил 17 декабр куни мен мазкур кредит бошлангич бадали учун 35 миллион сум пулни банкга топширдим. 2021 йил 20-декабрда “йил охири, кредит ажратилиши тухтатилади” деб менга хабар беришди. Хуллас бошлангич бадал куйилган кундан бошлаб токи шу кунга кадар яни 6 ойдан буён хар хил важлар билан кредит ажратилишини пайсалга солиб келишмокда.
Банк томонидан айтилган барча хужжатлар тўлиқ тақдим этилган. Бу орада мени хужжатларим билан бир нечта банк ходимларини (Шерзод, Фаррух, Лола, Сухроб) кулидан-кулига ўтиб келмокда. Кредит олишдаги бу каби суний тусиклар, чузилишлар ва кийинчиликлар юзага келишига банк ходимлари узларидан олдин бу иш билан шугулланган ходимларни камчилигини рукач килишмокда.
Токатим- ток булганидан банк рахбарига учрашсам - “билмайман, мен янги булганман” деб, ишимни битишида амалий ёрдам кўрсатмаяпти.
18.04.2022 йилда-«Сизга кредит ажратилишига рухсат келган, эртага уй эгаларини чақиринг натариусга борасизлар» деб, 19.04.2022 йил куни уй эгалари билан борганимизда «кредит ёпилиб қолди, энди май ойларига хабар оласизлар» деб пайсалга солишмоқда.
Бундай суний тусикларнинг юзага келиши, унчалик катта бўлмаган микдордаги кредит (140 миллион сум) ажратилиши учун 6 ойдан буён сарсон-саргардон килаётганлиги сабабли ушбу ишда амалий ёрдам берилишини сўрайман."
Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1
7.9K viewsedited 10:25