2021-02-01 16:52:17
Таҳририятимизга Учтепа тумани 22 мавзе “Найман” маҳалласида яшовчи фуқаролар мурожаат қилган.
Айтилишича, Тошкент шаҳар ҳокимияти қарорига асосан ҳудуддаги 8,9,10,11 уйнинг ўртасида жойлашган болалар майдончаси бузилиб, ўрнига ўқув биноси қурилиши режалаштирилган.
Аҳоли эса бино қурилишидан норози. Ҳудуднинг деярли барча жойига бино қурилаверса, болалар қаерда ҳордиқ чиқаради, дея иддао қилишмоқда.
Майдончанинг атрофи бузиш учун ўраб ташланган бўлсада, ушбу майдон болажонлар билан тўла.
Учтепа тумани Найман маҳалласида яшовчи аҳолининг муаммоси қай тариқа ҳал этилади?
Мутасаддилардан изоҳ кутамиз.
Каналга уланинг: @humanuzofficial
4.5K views13:52