2022-04-24 19:20:23
Эркин фикр...
"Бир пайтлар Хитойда ўқиб юрган пайтимда, хитойликларда машина ҳайдаб юришда ажойиб қоидалар мавжудлигини билганман. Ўнг томонга қайрилиб бурилиш ҳамиша очиқ. (Ўзбекистонда хам баъзи чорраҳаларда светофорнинг ранггига қарамасдан ўнгга қайрилишга рухсат бор, асосий йўлда кетаётган машина, асосий йўлга қўшилаётган машинага йўл беради в.к.)
Давлат томонидан ўрнатилган қонунлар ҳам ажойиб эди. Ҳар бир машина йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолатларга баллик система орқали умумий бир йил учун 12 бал берилар эди. Ўзбекистонда ҳам бу нарса тадбиқ этиталябди.
Хитойликлар бир йил давомида автомашинада 12 балдан ортиқ қоидаларни бузса, гувоҳномасини ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум этмас эди балки машинасини бир йил муддатга жарима майдонига қўйиб қўйишар эди.
Сабаби камерага тушган машинани мен хайдаб юраман. Қизил чироқда кесишмани кесиб ўтган ва камералар буни тасвирга олиб, 3 баллик қоида бузарлик сифатида белгилади. Аммо камера қайси ҳайдовчи ролда эканини билмайдику? Кимнинг ҳисобидан айриб ташлайди бу 3 бални? Мисол учун рафиқамни ҳам гувоҳномаси бор ёки ўғлимнинг гавоҳномаси бор, лекин уйимизда 1 дона автомобил бор барчамиз учун, яъни умумий олганда 36 балимиз бор, камерага тушганимизда ўғлимнинг еки рафиқамнинг номидан айриб ташлаб, биз учун бир йил давомида 33 балдан ошмасак ҳаммамизнинг гувоҳномамиз жойида қолади, хеч ким машина ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум этилмайди.
Агарда бир автомобил учун 12 балдан тайинланиб, 12 балдан ортган тақдирда автомобилни бир йил муддатга жарима майдонига олиб кириб қўйиб, машинани ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум этиладиган бўлса, бунда киритилаётган қонун ўз самарасини берар, ҳайдовчилар қонунларга риоя қилган ҳолда юрган бўлар эдилар."
Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1
6.5K viewsedited 16:20