2022-04-20 21:58:54
Яна банклар хакида…(фикрнома)
Маълумки барчамиз ҳозирги кунда мобил банкдан жуда кўпчилик фойдаланади. Банкларнинг ўзининг мобил иловаларидан ёки бошқа(payme, click ва бошкалар).
Юқоридагилар банк мижозларига қулайлик кўрсатиш учун, бу каби иловалар ишлаб чиқилган ва албатта ўз самарасини кўрсатмоқда. Ахолимизни деярли барча қисми ушбу иловалардан фойланади.
Аммо мобил иловалардан рўйхатдан ўтиш учун энг аввало мижоз ўз банк карталарини мобил телефон рақамига улаши лозим, албатта буни тушунса бўлади, яъни хавфсизлик нуктаъи назардан тўғри ўйланган.
Банк карталаридан кирим - чиқим хисоб китоблари барчаси мобил телефон рақамига смс орқали жўнатилиб боради ҳамда барча кирим - чиқимларни мижозлар текшириб боради, бу албатта қулай.
Аммо ҳар бир кирим - чиқим смс хабарлари учун мобил операторлар мижозларининг ҳисобидан пул ечиб олади, мисол учун билайн 85 сўм ҳар бир смс хабар учун мижознинг мобил рақамидага пулдан ечиб олади.
Бу эса ўз навбатида инсонларга ноқулайлик туғдиради, телефон рақамини пули тугаб қолса на бировга телефон қила олади на банк карталаридаги кирим чиқимни текшира олади.
Мен шуни таклиф қилмоқчиманки, бу телефон рақамдан смс хабар учун ечиб олинаётган пулларни мобил операторлар зиммасига юкланмаслиги лозим.
Бунда ҳар бир банк ўз мижозларидан ҳар бир ой учун ушбу хизматдан фойдаланганлиги учун мижознинг банк картасидан қанчадур миқдорда пул ечиб олинсин(1000 сум, 2000 сум, 5000 сум).
Шунда мижозга ҳар вақт мобил рақамида пул борми йўқми, банк картасидаги кирим - чиқим ҳисоботларини қабул қилиб боради, ва албатта инсонларда телефон рақамимдаги пул нега тез тугаб қолябди деган тушунмовчиликларни олдини олади.
Смс хабар етказиб бориш бу банкнинг хизмати бўлиши лозим, мобил операторники эмас.
Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1
4.4K viewsedited 18:58